28-11-2018 17:28
2570
0
Вена – рассомлар, актёрлар, артистлар, шоир ва ёзувчиларга илҳом бағишлайдиган Европанинг энг гўзал шаҳарларидан бири. Бежизга бу ерда Шуберт, Моцарт, Гайдн ва Бетховенлар ижод қилишмаган. Дунёнинг муҳим тарихий ва маданий маркази бугунги кунда энг шинам ва энг қимматли шаҳарлардан бири ҳисобланади. Бу ерда донғи кетган саройлар, театрлар, кўргазмалар, баллар бор. Шунингдек, Австрия пойтахти романтик ҳамдир, шу сабабли бугун биз Венага борганингизда қилишингиз зарур бўлган 8 та нарса ҳақида сўз юритамиз.
Муқаддас Стефан черковини томоша қилиш
Исталган черков – бу ўзига хос санъат асари. Муқаддас Стефан черкови ҳам ўзида улкан готика йўналишини акс эттиради. Унинг нафақат Вена, балки бутун Австриянинг тимсоли эканлигини ҳисобга олсак, биринчи галда айнан шу ерни томоша қилиш кераклиги борасида ҳеч қандай шубҳа-гумон қолмайди!
Вена таомларини татиб кўриш
Аслини олганда, Австрия пойтахтидаги кафе ва ресторанларнинг таомномаси турли егуликларга бой. Ширинликни севувчилар эса ўз қадди-қоматларини бироз муддатга унутишлари керак бўлади, чунки венача шницель, штрудель, «Захер» торти ва қаҳва олдида ўзингизни тийиб туришингиз қийин!
Хофбург саройида суюклигингизни рақсга таклиф қилиш
У Вена марказида жойлашган ва ўзининг маҳобати билан ҳайратга солади. Экскурсия вақтида нафақат асрлар давомида қурилган сарой комплексининг бунёд этилиш жараёни ҳақида, балки қироллик заргарлик буюмлари сақланувчи хазина тўғрисида ҳам қизиқарли маълумотларга эга бўлиш мумкин.
От миниш
Отда сайр қилиш – энг романтик учрашувлардан бири. Уни юқорида тилга олинган Хофбург сарой комплексида жойлашган, дунёдаги энг қадимий ҳисобланган Испан от миниш мактабида уюштириш мумкин. Шунингдек, бу ерда дастури 4 асрдан бери ўзгармай келаётган ажойиб шоу ташкиллаштирилади.
Энг романтик паркда сайр қилиш
Бельведер – манзарали сунъий кўл, шаршара ва иккита саройни ўз ичига олувчи парк йилнинг исталган вақтида ўз чиройини йўқотмайди.
Вена операсида кеча ўтказиш
Венага бориш ва машҳур саҳна асарларини томоша қилмаслик мутлақо мумкин эмас! Бугунги кунда бу ерда классик асарлар қўйилмоқда, ижодий гуруҳ ва бинонинг ўзига эса тасаннолар айтмай илож йўқ.
Шаҳарга юқоридан назар солиш
Бу ишни Рейзенрад кузатиш чархпалагида қилганингиз маъқул. Уни 19 асрда бунёд этишган ва бугунги кунда у веналикларнинг энг севимли жойларидан бири ҳисобланади.
Грабен майдонида севган инсонингиз билан айланиш
Асрлар давомида бу ерда турли байрамлар ва ёдда қоларли саналар ўтказилган. Майдон атрофида – бар, неоклассик ва гул услубидаги иморатлар. Энг асосий обида эса 17 асрда қурилган Дрейфальтигкейтссаул ёки «Муқаддас Учлик устуни» ҳисобланди. Ушбу устун уч фариштадан иборат шоҳсупани ўзида мужассам этади.
Айтганча, агар шошсангиз, нафақат романтик, балки байрамона Вена билан танишишга улгурасиз. Ҳақиқий Европа байрами муҳитини ҳис қишини хоҳласангиз, Венага марҳамат!
Бизнинг «Европада Рождество» туримиз билан танишинг ва ушбу турни тезроқ расмийлаштириш учун +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг!
Биз доим сиз билан алоқада қолишни хоҳлаймиз, шу сабабли контактларимизни ёзиб олинг. Tatil.uz ни Facebook, Instagram ва Telegram дан изланг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz