Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

26-10-2017 17:45

Ўзбекистонликларнинг Мисрни танлашлари учун 10 сабаб!

4315

0

Биз ёзда Тошкентдан Мисрнинг машҳур курорти – Шарм ал-Шайхга тўғридан-тўғри чартер парвозлари очилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Яқиндагина у ерга бир нечта юртдошларимиз ташриф буюришди ва ҳозирда улар дам олиб ўз таассуротлари билан Facebook даги постлари ва Instagram даги суратлари орқали ўртоқлашишмоқда. Чартер парвозлари чипталари тезлик билан сотилди, демак, бу ватандошларимиз учун ушбу йўналиш улар учун қизиқарли эканлигини билдиради.

 

Биз Миср ҳамюртларимизни айнан нимаси билан ўзига мафтун қилганлигини ўрганиб чиқдик. Ва бугун сайёҳларимизнинг фиръавнлар юртига боришининг 10 та энг асосий сабаби ҳақида сўз юритамиз.

 

1-сабаб. Қизил денгиз

Ушбу денгиз ҳақиқатан ҳам гўзал. Уйғун манзара, маржон қоялари ва ранг-баранг балиқчалар – бундай ажойиботлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз! Шунинг учун у ерга борганлар биринчи навбатда аквалангда денгиз тубига қандай қилиб шўнғиганлари ва сув ости дунёси жонзотларини томоша қилганликлари ҳақида сўзлаб беришади. Айтишларича, денгиз шифобахшлик хусусиятига эга бўлиб, унда чўмилганлар аллергия ва нафас олиш йўли касалликларидан халос бўлар экан.

 

2-сабаб. Саҳро

Қайсидир сериал ёки фильмнинг қаҳрамонлари сингари дашту биёбонга тушиб қолишни орзу қилмаган инсон кам бўлса керак. Айнан Миср Сизга бадавийлар билан учрашиш, туяларда учиш, қумлар орасидан мустақил сув чиқариш имкониятини тақдим этади. Шунингдек, жипларда саёҳат ва сафари-турлар ҳам сайёҳлар кўнглидан жой олиши аниқ.

 

3-сабаб. Эҳромлар

Қандай қилиб Мисрга бориш ва дунёнинг етти мўъжизасидан бирини томоша қилмаслик мумкин?! Гизага Сиз дам олаётган курортдан ҳеч бир қийинчиликсиз бориш мумкин. Мисол учун, у ерга Шарм ал-Шайхдан самолётда парвоз қилиш имконияти мавжуд.

 

4-сабаб. Мақбул нархлар

Ҳа, ҳаттоки чўнтагингиздаги $100–200 билан ҳам Сиз ўзингизни Мисрда бой инсон ҳисоблашингиз ва уйингизга кўплаб харидларни амалга оширишингиз мумкин!

 

5-сабаб. Бозорлар

Бозорларда Сиз ўз яқинларингизга кўплаб қизиқарли эсдалик совғаларини олиб келишингиз мумкин. Кийим-кечак, ҳайвон териси, сумкалар, ёғоч буюмлари ва ҳ.к...

 

6-сабаб. Таомлар

Мисрда таомхўрликни ёқтиришади, шу сабабли у ернинг ошхонаси ранг-баранг ва мазали. Буларга ҳамирдан тайёрланган таомлар, гўштли таомлар, мевалар, ширинликларни мисол қилиб келтирамиз. Бунинг устига, у ердаги меҳмонхоналар «All inclusive» тизими бўйича ишлайди, шунинг учун юқоридагиларнинг барчасини татиб кўришга улгурасиз.

 

7-сабаб. Мода

Бу банд кўпроқ аёлларга тегишли. Бироқ ўз аёлларини ноанъанавий совға билан хурсанд қилишни мўлжаллаётган эркаклар учун ҳам асқотиши мумкин. Демак, Мисрда миллий кийим-кечак ва ноёб заргарлик дўконларини айланиб ўз дидингизга мос нарсани ҳеч шубҳасиз топа оласиз.

 

8-сабаб. Маданият

Миср маданияти – энг қадимийлардан ва, ўз навбатида, энг нодир ва ноёбларидан бири. Шу сабабли ушбу ажойиботларни кўришга ошиқиш керак!

 

9-сабаб. Иқлим

Жонажон Ўзбекистонимизда айни пайтда куз. Бироз совуқ. Ёмғирли ва қорли кунлар ҳам яқинлашмоқда. Мисрда бўлса доим қуёшли об-ҳаво ҳукмрон. Мисол учун, Шарм ал-Шайхдаги денгиз қирғоғида мириқиб қуёшда тобланишнинг айни вақти...

 

10-сабаб. Ўйин-кулги ва кўнгилочар сайр-томоша

Буларни исталган ҳамён ва дидга, ёшидан қатъи назар ёшу қари, хуллас, бутун оила учун мослаб топишингиз мумкин.

 

Тошкентдан тўғридан-тўғри чартер рейс чиптасини харид қилишга улгурмаган бўлсангиз, бундан асло ташвишланманг. Сиз ҳали ҳамон (шошилсангиз, албатта) Чимкентдан чартер рейсларга чипта сотиб олишга улгурасиз! Tatil.uz Сиз учун ҳатто шундай тур ҳам тайёрлаб қўйган. Бу ҳақда бу ерда батафсил ўқинг. Ва бизнинг туроператорларимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Сўнгра бизга нима учун Мисрни ёқтириб қолганингизнинг энг асосий сабаби ҳақида ёзишни ҳам унутманг!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top