1 савол
Ассалому алайкум, Tatil.uz ва ҳурматли Алишер Мирахмедов! Ҳар йили турмуш ўртоғим билан Карлови Варига даволангани борамиз ва ушбу курортни жуда ҳам яхши кўрамиз. Ўтган йили «Аэрофлот» компаниясида Москва орқали учганмиз, у ерга эсон-омон етиб бордик, бироқ бизга, кекса ёшли инсонларга бир самолётдан бошқасига ўтиш осон бўлмаяпти. Яқинда шу йили Тошкентдан Карлови Варига тўғридан-тўғри чартер рейслар қайта йўлга қўйилиши ҳақида эшитиб қолдим. Шу масалага аниқлик киритсангиз. Визани олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга ва турларни харид қилишга қачондан тайёргарлик кўрсак бўлади? Шунингдек, пенсионерлар учун чегирмалар борми? Олдиндан раҳмат! Мавлуда М., 68 ёш, Тошкент.
Tatil.uz компанияси раҳбари Алишер Мирахмедов жавоб беради:
Хайрли кун, ҳурматли Мавлуда опа! Тан олишим керак, ўзим ҳам Карлови Вари курортини яхши кўраман, у менга куч-қувват ва кайфиятимни тиклашга, турли ошқозон-ичак касалликларини профилактика қилишга ёрдам беради.
Ҳа, сиз ҳақсиз, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Карлови Варига чартер рейсларни фаол реклама қилаётганликларини кўриш мумкин. Ҳа, биз сайёҳларни санаторий-курортда даволашга юборувчи етакчи сайёҳлик фирмаларидан бири сифатида ушбу жараёнда фаол иштирок этяпмиз. Барча сайёҳларимиз 2017 йили Тошкентдан Карлови Варига учган чартер рейслардан жуда хурсанд бўлишган эди. Жорий йилда чартер рейс ташкилотчилари уни яна тиклашмоқчи, парвозлар шу йилнинг 9 июнидан, яъни муқаддас Рамазон ойи тугаши биланоқ йўлга қўйилиши кутилмоқда. Чартер рейслар ҳар 14 кунда бир ва 29 сентябргача амалга оширилади. Энди Карлови Варига турларга чегирма ва эрта бронлаштириш ҳақида. Сайтимизда курортнинг машҳур санаторий-меҳмонхоналари таклиф этилган тайёр пакет турлари бор бўлиб, ҳаволани мана бу ердан https://bit.ly/2U7IWIW топишингиз мумкин. Кўрсатилган нархларда барчаси инобатга олинган: эрта бронлаштиришдаги чегирмалар, чартер рейслар ташкилотчиларидан акциялар ва ҳ.к.
Шенген визасини расмийлаштириш муҳим масала. Ҳа, албатта, ҳаммасини олдиндан расмийлаштирган маъқул (бироқ парвоздан 3 ой олдин эмас), сабаби шунда консуллик тизимида жой топиш осон бўлади. Албатта, Карлови Варидаги баъзи меҳмонхоналар, мисол учун, Richmond да жойларни аввалдан бронлаштириш лозим, боиси мавсум авжида у ерда бўш жойлар умуман қолмайди. Ушбу меҳмонхонада дам олувчи сайёҳлар бу нарсани яхши билишади. Бошқа саволлар юзасидан ҳам бизга мурожаат қилишингиз мумкин, барча контактларимиз қуйида кўрсатилган.
Телефон: +99871 200 55 44
Манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 6А.
Facebook: https://www.facebook.com/www.tatil.uz
Instagram: https://www.instagram.com/tatil.uz/
e-mail: info@tatil.uz
Ҳурмат билан, Алишер Мирахмедов, Tatil.uz компанияси раҳбари.
2 савол
Бугунги «Савол – жавоб» рубрикамизда сиз, азиз сайёҳларимиз, Facebook даги саҳифамизга энг кўп йўллайдиган саволларингиздан бири – Анталиядаги об-ҳаво ҳақидаги сизни қизиқтирган масалаларга жавоб берамиз. У ерда май ойида совуқ эмасми? Сентябрь сўнгида Анталия денгизида чўмилса бўладими ва умуман, у ерга қачон борган яхшироқ?
Ушбу мавзудаги саволларга Tatil.uz раҳбари Алишер Мирахмедов жавоб беради.
Анталия – кўп марталаб боргингиз келадиган курортлардан бири. Мен ҳам Туркияни ёқтираман, шу сабабли ҳар йили оилам билан Анталия соҳилларига, одатда, сентябрнинг 20-саналарида дам олгани борамиз. Бу менинг сентябрь ойини дам олиш учун энг яхши вақт деб ҳисоблаганим учун эмас, шунчаки иш графигим туфайли бу вақт менга қулай. Ҳар бир киши, албатта, Анталияда қайси вақт дам олиш учун қулайлигини ва айнан қайси ҳудуд – Анталия, Кемер, Белек, Алания, Сиде ёки бошқа регионнинг дам олиш учун мос келишини ўзи ҳал қилади.
Қуёшни соғинган дастлабки сайёҳларни Анталия май бошларида кутиб олади. Ойнинг биринчи кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +23°С-26°С, кечаси эса +17°С бўлади. Бу вақтда денгиз суви унчалик илиқ эмас, ўртача +20°С. Шундай ҳарорат Аланияда ҳам кузатилади. Бу энг қуёшли вилоят бўлиб, майнинг илк кунлари кундузи +23-25,8°С ва кечаси +18°С бўлади. Ойнинг дастлабки кунлари Аланиядаги денгиз совуқроқ (19-20°С) бўлса, ой ўрталарига келиб анча илиқлашади. Май охирида бу ерда кундузи +25°С, кечаси +21 °С бўлади, сув эса +22-23°С даражани ташкил этади. Машҳур Кемер курорти Анталия ва Аланиядек иссиқ эмас, бу ерда баҳорнинг сўнгги кунлари анча салқин. Кемерга фақат май сўнггида, ҳаво ҳарорати +28°С, денгиз ҳарорати эса +22°С га етганда келган афзал. Сидеда ҳам аҳвол шундай. Шу сабабли агар сиз Анталияга майда боришга қарор қилган бўлсангиз (айтганча, эрта бронлаштириш бўйича ҳавола мана бу ерда – https://bit.ly/2EwmBA7), суви илиқ ва шамоли кам Анталия, Фахтия ёки Аланияни танланг.
Июнда Анталияда мавсум қайноқ паллага кирган бўлади. Кундузи ўртача 30°С, кечаси +18-20°С. Яхшиси Алания, Белек ва Сидега борган маъқул – бу ерларда сув бошқа жойларга қараганда илиқроқ. Агар сувда чўмилишни ёқтирсангиз, Кемер ва Бодрумдаги ҳаво бироз ноқулай бўлади. Июлнинг 20-саналаридан Туркияда ҳаво ҳарорати жуда кўтарилиб кетади, ҳаво намлиги ҳам ортади. Кундузи Анталияда +35°С, тунда +22°С. Ёмғир деярли ёғмайди, тушликдан сўнг эса шамол бошланади ва шу туфайли кечқурун нафас олиш енгиллашади. Анталия ва Аланияда июлда кундузи +36-38°С, Кемерда бироз пастроқ – +35°С. Денгиз +26-28°С гача илийди. Анталия соҳилига ҳақиқий жазирама августда кириб келади, Алания, Анталия ва Кемерда кундузи ҳаво ҳарорати +35°С гача, тунда эса 21°С ва ҳатто 27°С гача бўлади. Ўртаер денгизи 29 °С гача илийди. Шу сабабли Эгей денгизи курортлари – Бодрум ва Мармарисга йўл олиш керак, у ерларда намлик юқори эмас, ҳаво ҳарорати кундузи 33°С га тенг. Ёки Фахтия ва Кушадасини ҳам тавсия қилишимиз мумкин, ушбу вилоятларда ҳаво ҳарорати Бодрум ва Мармарисдаги кабидир.
Сентябрь ва бутун октябрь Анталияда баҳмал мавсум ҳисобланади, шу боис ушбу ойларни сайёҳлар айниқса севишади. Бу вақтда оилавий ва фарзандларингиз, катта ёшли инсонлар билан дам олган маъқул, боиси жазирама иссиқ бўлмайди, бироқ денгиз илийди ва ҳаво ҳарорати қулай. Кундузи ўртача ҳарорат +27°С дан 31°С гача, тунгиси эса 19°С атрофида. Денгиз суви бироз илийди ва 28°С дан 25 °С гача тушади.
Батафсил маълумотни ва бошқа тавсияларни сиз сайёҳлик бўйича менежерларимиздан +99871 200 55 44 рақами орқали олишингиз мумкин. Ёки офисимизга ташриф буюринг (Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 6А). Ҳурмат билан, Tatil.uz компанияси раҳбари Алишер Мирахмедов.
3 савол
Савол: Доимий сайёҳларимиз мендан умрага зиёрат турлари, бизнинг бошқа сайёҳлик фирмалари каби умра ва бошқа зиёрат турларини нега ташкиллаштирмаслигимиз ҳақида кўп сўрашади.
Жавоб: Сайёҳларимиз ва дўстларим томонидан бериладиган бу каби саволларга Тatil.uz нинг Тelegram-каналида жавоб беришни лозим деб топдим.
Муқаддас қадамжоларга саёҳатларни ташкиллаштириш бир қараганда осондек туюлади. Бундай саёҳат турларини уюштириш жуда кўп ташкилий ишлар, саъй-ҳаракатларни талаб қилади, яъни бунда барча зарур йўл-йўриқларни билувчи, зиёратчиларга керакли маслаҳатларни бериб борувчи тажрибали гуруҳ кузатувчилари бўлиши талаб этилади. Қолаверса, бу ишларни ташкил қилаётган фирмаларнинг раҳбар ва ходимлари ислом илмини яхши эгаллаган, ибодатда бардавом бўлган, муқаддас динимиз ва унинг тарихини ва албатта, араб тилини яхши биладиган кишилар бўлиши лозим. Халқимиз бежизга чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин демаган. Бирор соҳани чуқур эгалламасдан, зарур малака ва кўникмага эга бўлмай туриб бирон-бир ишни яхши савияда, халққа манзур бўладиган даражада ташкил қилиш осон эмас.
Сайёҳлик соҳасидаги тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мисол учун Туркияда умра ва ҳаж зиёратларини ташкил қилувчи фирмалар давлатдан бу ишларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома олишади ва ушбу фирмалар фақат шу йўналишдаги саёҳатларни ташкил қилишади. Баъзан ижтимоий тармоқларда мени ажаблантирадиган нарса бугун умра ва ҳаж зиёратларини таклиф қилаётган фирмаларнинг эртаси куни, дейлик, Таиланднинг Паттайя шаҳрига саёҳатларни таклиф қилаётганлигидир. Бундай ҳолатни кўриб, тирикчиликнинг шу даражага етганидан ачинаман. Умра зиёратига турларни харид қилиш вақтида, фирма танлаётганингизда, албатта, шу ва бошқа жиҳатларни эътиборга олишингизни маслаҳат бераман.
Баъзан менда зиёратлар учун қайси сайёҳлик фирмаларини тавсия қилишим мумкинлигини сўрашади. Тан олиш керак, умрага зиёрат турларини Rixos Tour сайёҳлик фирмаси шу вақтгача юксак даражада адо этиб келмоқда. Ҳа, Шерзод ва унинг укаларини, қолаверса, Эргаш ҳожини узоқ вақтдан бери яхши биламан. Уларни ҳалол, пок, тўғрисўз, илмли, иймонли, ибодатли ва сайёҳликда катта тажрибага эга инсонлар деб биламан. Балки ушбу тавсияларим кимгадир асқотар.
Мана шундай гаплар... Мабодо юқоридаги маслаҳатларим сизга маъқул бўлган бўлса Telegram-каналимизни дўстларингиз ва яқинларингизга тавсия қилинг. Ҳурмат билан, Tatil.uz раҳбари Алишер Мирахмедов.
4 савол.
Савол: Ассалому алайкум, Алишер! Тошкентда сўнгги йилларда сайёҳларни чет элга жўнатувчи кўплаб сайёҳлик компаниялари пайдо бўлмоқда. Танлов шу қадар каттаки, қай бирини танлашни билмайсан. Сайёҳлик фирмаларининг саҳифаларини ижтимоий тармоқларда варақлаб, гоҳида ҳайрон қоламан. Баъзи компанияларнинг нархлари жуда ҳам паст. Мисол учун, Мальдив ороллари – $ 250 ёки Пхукет 170 $ дан бошланади. Шу пайтнинг ўзида бошқа компанияларда нарх $ 1000 гача етади! Ахир юқоридаги нархлар шубҳали тарзда арзон-ку! Ҳатто баъзида иккиланиб ҳам қоласан киши! Нега бундай бўлади ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Гулнора М., Тошкент ш.
Жавоб: Ҳурматли Гулнора! Бугунги кунда сайёҳлик бозорида, дарҳақиқат, катта рақобат мавжуд. Шу боис бизга, яъни компания вакилларига етакчилар қаторида бориш осон бўлмаяпти. Сайёҳлар ҳам баъзида танлов қилишда қийналиб қолишмоқда. Аввал турли фирмалардаги бир йўналишнинг ўзига ҳар хил нархлар ҳақидаги биринчи саволингизга жавоб берсам.
Агар сиз синчиклаб қарасангиз, жуда ҳам арзон турларнинг шартларида авиапарвозлар назарда тутилмаганига гувоҳ бўласиз. Дейлик, маълум бир фирманинг сайёҳлик бўйича менежерлари Мальдивда бир ҳафтага $ 250 эвазига меҳмонхона топишди. Ушбу меҳмонхонани танлашдан олдин у ердаги шароитларни ўйлаб кўриш керак бўлади! Сизга биринчи маслаҳатим: таклиф қилинаётан меҳмонхонани доим мустақил ўрганинг, Tripadvisor ни очиб, билдирилган фикрларни ўқинг.
Энди эса унчалик ҳам инсофли бўлмаган маркетологлар унутиб қўядиган энг қизиқарли қисм – авиапарвозлар нархига келсак. Тошкентдан Мальдивга тўғридан-тўғри парвозлар йўқ ва Дубайдан Мальдив пойтахти Мале шаҳрига, у ердан эса танланган оролга учиш керак бўлади. Энди ҳисоблаб чиқамиз. «Тошкент – Дубай – Тошкент» рейси тахминан $ 450, «Дубай – Мале – Дубай» – яна $ 600. Кейин Мальдив ороллари пойтахтидан танланган оролга учишни ҳам қўшиш керак – бу 50 дан 300 $ гача. Афсуски, сайёҳлик фирмасининг ижтимоий тармоқлардаги рекламасида беркитилган харажатларнинг катта қисми авиапарвозларга тегишли бўлганлигини ҳисоблаб чиқинг. Шу сабабли эътиборли бўлинг ва барча саволларни телефон орқали аниқлаштириб олинг!
Умуман олганда эса, кўпчилик сайёҳлар аллақачон «чархланиб бўлганлар». Ҳар бир сайёҳлик менежери, асосан, сотилган турдан тушган фоизлар ҳисобига яшашини сайёҳлар жуда яхши билишади. Бугунги кунда бу 2-3 % ни ташкил қилади. Агар сизга жуда ҳам арзон нархларни таклиф қилаётган бўлишса, демак, туроператор ўзининг зиёнига ишлаётган бўлади ёки бу унчалик ҳам ишончли компания эмас.
Шунинг учун эҳтиёт бўлинг. Сизга арзон нархларда таклиф қилинаётган меҳмонхона ва сервиснинг ишончлилигини мустақил текширинг. Мерседесни запорожец нархига сотиб ололмайсан, деган иборани кўп қайтараман! Шу боис кам маблағ эвазига аъло даражадаги ҳордиқни орзу қилманг. Яна бир нарса: ишончли сайёҳлик фирмаларига ишонганингиз маъқул. Агар бу сизнинг биринчи саёҳатингиз бўлса, танишларингиз билан маслаҳатлашинг!
Ҳурмат билан, Алишер Мирахмедов, Tatil.uz.
5 савол
Савол: Хайрли кун, Алишер Мирахмедов! Сизга бир саволим бор. Бир неча йиллардан бери биз дам олиш учун Тошкентдан Антальяга Ўзбекистон ҳаво йўллари ёки Turkish Airlines орқали учяпмиз. Бир марта чартер рейсида учдик. Албатта, бу қулай, бунинг устига у вақтда болаларимиз ҳали ёш эди. Энди эса Tatil.uz ва бошқа сайёҳлик фирмалари Чимкент орқали турларни фаол реклама қилишмоқда, бунда саёҳат Тошкент орқали учгандагидан кўра анча арзонга тушаётганлигини кўряпмиз. Агар биз Чимкент орқали учишга қарор қилсак, бунинг ижобий ва салбий тарафлари ҳақида билмоқчи эдик. Ҳурмат билан, сизнинг мижозингиз Бахтиёр.
Жавоб: Ассалому алайкум, Бахтиёр ака. Саволингиз учун раҳмат. Бу айниқса ёзги дам олиш мавсумидан олдин жуда ҳам долзарб савол. Ўз маслаҳатларим билан ўртоқлашишга ҳаракат қиламан.
Ижобий томонлари:
➡️ Чимкент орқали учишда бир йўналишга саёҳат тўпламининг нархи бир киши учун тахминан 200-250 долларга арзон.
➡️ Агар катта оилани инобатга олсак, бунда яхшигина тежаб қолиш мумкин.
➡️ 3 кундан 21 кунгача бўлган турли турлар тўпламини таклиф қилинади.
➡️ Антальянинг тежамли районларида кўплаб арзон турлар тўпламини топиш мумкин (Аланья, Сиде).
➡️ Учиш олдидан супер қайноқ турлар бўлади. Мисол учун, ўтган йили қозоқ ҳамкорларимизнинг тизимида бутун тур тўплами учун ҳар бир кишига 500 доллардан Кемер районида 9 кунлик, 5* ли меҳмонхонада яшаш имконияти билан турлар тўплами чиққан.
➡️ Айтганча, жорий йили Чимкентдан ҳафтасига 4 марта чартерлар парвозлари бўлади. Гуруҳли турлар ташкиллаштирилган ва бу йили учиш вақти қулай бўлади, Чимкентдан Антальяга 15:00 да училади.
Салбий томонлари:
➡️ Чимкентгача ва қарама-қарши йўналишда масофа тахминан 115 км.
➡️ Икки томондан божхона постларидан ўтиш. Рейслар баъзан 12 соат ва ундан ортиққа ушланиб қолиши мумкин. Бироқ тан олиш керакки, бундай ҳолатларда ҳамкорларимиз бизни олдиндан огоҳлантиришади, иссиқ таомлар, тунаш жойларини ҳозирлаб беришади.
➡️ Яна шуни ҳам инобатга олишингиз керакки, Чимкент орқали училувчи турлар қайтариб олинмайди, яъни сотиб олдингизми, бўлди, учасиз. Мабодо юқоридаги маслаҳатларим сизга маъқул келган бўлса, Telegram-каналимизни дўст ва яқинларингизга тавсия қилинг.
Ҳурмат билан, Алишер Мирахмедов, Tatil.uz.
6 савол
Айни кунларда Tatil.uz га мурожаат қилувчи сайёҳлар томонидан энг кўп бериладиган саволлардан бири. Ижтимоий тармоқлар ва реклама баннерларида Туркияга эрта бандлаш бўйича кўплаб таклифлар бор. Баъзи сайёҳлик фирмалар 40-50% гача чегирмаларни ваъда қилишади. Аслида сайёҳлар эрта бронлаб, бундай катта фойда кўришлари мумкинми ва бундай чегирмалар ҳақиқатми? Ёки бу яна бир маркетинг усули ва сайёҳларни алдаш учун ўйлаб топилган найрангми?
Жавоб. Эрта бандлаш хизмати бир қатор афзалликларга эга, албатта. Мисол учун, сиз қиш- баҳор ( 1 майгача) ойларида олдиндан тур пакет харид қиласиз ва валюта курсларидаги ўзгаришлар, ёз пайтида сиз парвозни режалаган кунларизда авиачипталарнинг тугаб қолиш, авиачипта мавжуд бўлса ҳам, қиммат тарифларда сотилиши ҳақида қайғурмайсиз. Олдиндан бандлаш хизмати, сиз яшашни истаётган меҳмонхона ва ундаги энг арзон хонани танлаш имконияти беради, мисол учун, денгиз ёки шаҳарга қараган хона ва ҳ.к. Айтганча, аввалдан бандлаш хизмати маълум чегирмаларни назарда тутади, бироқ бунинг ҳам ўз икир-чикирлари бор. Жумладан, чегирма нархда буюртма қилинган хизмат нархини аввалдан тўлаш керак. Агар танланган саналарни ўзгартиришни хоҳласангиз, маълум қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Бунда муддатларни ўзгартирганингизда авиачипта учун қўшимча ҳақ тўлашингизга тўғри келади.
Айни вақтда Анталия соҳилларида 3500–4200 атрофида меҳмонхона мавжуд, деб олсак! Ва улар ўз маркетинг, сотиш, йиллик тўликлик микдори, ва бошка сабабларга кура – 5-10-15-20-25-30 % ли чегирмалар тақдим этадилар. Мехмонхоналарнинг эрта бандлаш чегирмалари ХАР ХИЛ. Яъни, ҳар бир меҳмонхона ўз чегирмасига эга. Демак, эрта бандлаш акциясида, 50% яшаш нархини ярмигача арзонлаштирувчи меҳмонхоналар, жуда саноқли ва уларни умумлаштириш керак эмас.
Оқибатда, дарҳақиқат, сайёҳлик фирмалари ким кўпроқ чегирма беради номли «шиорлар мусобақаси»ни уюштиришмоқда. Шу боис, барчасини яхшилаб текшириб кўринг.
Ҳурмат билан, Алишер Мирахмедов, Tatil.uz.
7 савол
Кўп бериладиган савол-туркумидан. Tatil.uz га мурожаат қилувчи кўпчилик сайёҳлар собиқ иттифоқ даврида Украинанинг сўлим Трускавец курортида қандай яхши ҳордиқ чиқарганликларини эслашади. Бироқ ҳозирда уларни Трускавец шаҳридаги хавфсизлик ва у ерга Ўзбекистондан бориш қанчалик осонлиги қизиқтиради.
Жавоб.
Трускавец – ажойиб курорт минтақа бўлиб, у ерга ҳар йили бир миқдор сайёҳларни жўнатамиз. Ва шу кунгача уларнинг биронтаси ҳам Трускавец уларга ёқмаганини айтишмаган. Ҳамма сиҳат-саломат ва хурсанд бўлиб қайтиб келмоқда. Ўзим ҳам у ерда бўлганман ва менга у ердаги тиббий муолажалардан тортиб сервис ва таомларгача ҳаммаси манзур бўлган. Шу сабабли бу йўналишни ҳамюртларимиз учун яна очиш керак деб ҳисоблайман, чунки:
Трускавец шаҳри ва атрофи мутлақ хавфсиз ва тинч ҳудуд. У ерга ҳам украиналиклар, ҳам дунёнинг бошқа бурчакларидан келган сайёҳлар кўп боришади. Мисол учун, 2018 йили курортда 210 000 киши дам олди.
Статистикага кўра, у ерда дам олувчиларнинг 39% и – польшаликлар, 3% и – Исроил ва россияликлар, Германия ва АҚШ вакиллари – 10% ва Озарбайжон-10%.
Кўпчиликка таниш бўлган «Нафтуся» ва «Юзя» каби шифобахш булоқлар буйрак, моддалар алмашинуви, овқат ҳазм қилиш ва бошқа касалликларни даволашга ёрдам беради.
Трускавецда кўплаб замонавий SPA-меҳмонхоналар, пансионатлар, дам олиш уйлари, тиббий марказлар ва клиникалар бор. Яъни бугунги кунда Трускавец – Европа стандартлари бўйича фаолият юритувчи халқаро даражадаги курорт.
Трусквец гўзал табиати билан мақтана олади: Карпат тоғлари, ўрмон, сойлар, мусаффо ҳаво ва меҳмондўст Украина халқи.
Энди эса у ерга бориш масаласига келсак. Бу йил Тошкентдан Трускавецга парвоз қилиш янада осонлашди. Шу йили «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Белавиа» авиакомпаниялари ўртасида умумий рейслар тўғрисида келишув амал қилмоқда. Яъни сиз Тошкентдан самолётга ўтириб, Минск шаҳригача учасиз, сўнг кейинги рейсга, яъни Львовга, багажларни олмаган ҳолда, ўтиб, иккинчи парвозни амалга оширасиз. Рейслар туташуви жуда ҳам қулай. Шу боис Трускавецга хотиржам бориш ва ажойиб дам олишдан баҳра олиш керак!
Ҳурмат билан, Алишер Мирахмедов, Tatil.uz.
8 савол
Кеча офисимизга бир сайёҳ, Тошкентдаги олий ўқув юртларининг бирида тарих фанидан дарс берувчи ўқитувчи келди. Ижтимоий тармоқларда у бизнинг «Туркияга мега-тур» рекламамизни кўриб қизиқиб қолибди. «Шунга ўхшаш рекламаларни Тошкентдаги бошқа сайёҳлик фирмаларида ҳам кўрдим. Нега айнан сизнинг компаниянгизни танлашим керак ?» – сўраб қолди у. Унинг ҳамкасбим билан бўлаётган суҳбатини эшитиб қолиб, ўйланиб қолдим: ахир бундай саволни (бу савол асосли эди) кўпчилик сайёҳлар беришади. Шу сабабли бу ҳақда ўйлаб кўрдим ва бугун мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман.
Жавоб.
TATIL.UZ НИ ТАНЛАШИНГИЗ УЧУН 10 ТА САБАБНИ КЕЛТИРИБ ЎТАМАН:
Бренд. 2019 йилнинг октябрида Tatil.uz 16 ёшга киради. Тошкентда (ва ҳатто бутун Ўзбекистонда ҳам) бундай стаж ва доимийликка эга бўлган сайёҳлик компаниялари нечта эканлигини ўйлаб кўринг. Tatil.uz эса бугунги кунда ҳамма танийдиган ва ишонадиган брендга айланиб бўлган.
Эътироф. Бизга ишониш мумкинлигининг яққол мисоли 2009 йилда Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида «Ўзбектуризм» Миллий компанияси (ҳозирги кунда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси) томонидан бизга «Чет элгa саёҳат ташкиллаштириш бўйича энг яхши сайёҳлик компанияси» ёрлиғи топширилди.
Tatil.uz да катта тажрибага эга бўлган ўз ишининг моҳир усталари ишлашади. Бизнинг сайёҳлик менежерларимиз инфотурларга ташриф буюришади ва меҳмонхоналар билан шахсан танишишади, шу сабабли нимани таклиф қилишаётганини жуда яхши билишади. Демак, сифатсиз маҳсулотни таклиф қилишмайди!
Ишончлилик. Биз ишончли ва барқарор ҳамкорлар билан ишлаймиз ва уларни ўзгартиравермаймиз.
Ҳалоллик. Баъзи ноинсоф сайёҳлик фирмалари арзон таклифларга таяниб ўз мижозларини шубҳали меҳмонхоналарга жўнатишлари мумкин, бироқ биз фақат ўз фойдамизни кўзлаб асло бундай йўл тутмаймиз.
Сайёҳлар учун доим энг яхши турларни излаш. Биз сайёҳлар учун энг оптимал бўлган турларни қидиришдан тўхтамаймиз, сизларнинг талаб-истакларингизни инобатга оламиз ва энг мукаммал таклифларни тавсия қиламиз.
Нима иш қилаётганлигимиз ҳақида аниқ тасаввурга эгалигимиз. Биз ушбу соҳада кўп йиллардан бери ишлаяпмиз, шу боис сайёҳлар билан ишлашда катта тажриба тўпладик. Ҳамюртларимизнинг менталитети, дунёқараши, шунингдек, сайёҳлик индустриясидаги замонавий трендларни инобатга олган ҳолда, меҳмонимиз билан мулоқот орқали унга қайси тур ёки меҳмонхона тўғри келишини аниқлаб оламиз.
Виждонлилик. Tatil.uz га ҳар куни ташриф буюраётган сай ёҳларга биз турли масалалар юзасидан зарур маслаҳатларни берамиз, жумладан, виза бўйича ҳам. Борди-ю сайёҳни қизиқтирган йўналиш бизда бўлмаса, унинг қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги борасида маслаҳат берамиз.
Сифатли контент. Ўзбекистондаги ҳамма турфирма ҳам сайёҳларнинг талабларини тўлиқ қондирувчи бундай сифатли сайт билан мақтана олмайди. Бизда турлар доим янгиланиб туради, қайта алоқа шакли ҳам қулай. Tatil.uz сайтидаги блогда фойдали, зарур ва қизиқарли мақолалар ҳар куни эълон қилиб борилади, жумладан, ўзбекистонлик машҳур инсонлар, дунё отельерлари, рестораторлар, хорижий клиникаларнинг шифокорлари билан суҳбат, шунингдек, ўз сафарлари таассуротларини ҳамюртларимиз ва ўқувчиларимиз билан ўртоқлашувчи сайёҳларимизнинг ҳикояларини жойлаштирамиз. Буларнинг ҳаммаси ўзбек ва рус тилида. Буларнинг устида икки муҳаррир-журналистимиз иш олиб боришади.
Ўзбек тилидаги контент. Бунга алоҳида урғу бермоқчиман, чунки кам сонли сайёҳлик фирмаларигина Facebook, Instagram ва Telegram-каналдаги саҳифаларини ўзбек тилида олиб боради. Бироқ бунга аҳолининг эҳтиёжи кучли. Ижтимоий тармоқлардаги мақолалардан ташқари, биз сайтимиздаги блогда ўзбек тилида сифатли сайёҳлик контентини таклиф қиламиз. Бундайини мен Ўзбекистоннинг бирорта интернет-маконида афсуски учратмаганман. Ишончим комилки, ўз таътилингизни айнан бизга ишониб топширишингиз мумкинлигига етарли сабабларни келтириб ўтдим. Шу боис, бизга келинг, сизга доим ёрдам беришга тайёрмиз!
Ҳурмат билан, Алишер Мирахмедов, Tatil.uz.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz