06-10-2017 17:30
4723
1
Дўстлар, биз Сизлар билан негадир соғломлаштирувчи сайёҳлик ва пляжда дам олишнинг стандарт йўналишларига ўрганиб қолгандекмиз. Tatil.uz жамоасининг таҳлилига кўра, Чехиядаги бутун дунёга машҳур Карлови Вари бу борада етакчилик қилмоқда. Озарбайжондаги Нафталан, Таиланддаги Пхукет, Малайзия, Туркия... Ушбу масканларнинг ҳар бири сайёҳларимиз орасида аллақачон маълуму машҳур. Шунинг учун бугун улар ҳақида сўз юритмаймиз ва жуда ҳам қизиқарли жой – Хайнань курорти ҳақида Сизларга ҳикоя қиламиз.
Ушбу курортни «Хитой Гавайиси» ёки «Шарқ Гавайиси» деб номлашади ва у ҳақли равишда дам олиш ҳамда соғлиқни тиклаш учун энг яхши масканлардан бири ҳисобланади. Провинциянинг Гавайи деб аталишига сабаб унинг Гавайи билан бир кенгликда жойлашгани ва ўхшаш иқлимга эга эканлигидадир.
Шунингдек, Хайнань ҳавосининг мусаффолиги ва шифобахшлиги борасида дунёда иккинчи ўринда туради, бу ерда ўрмонлар умумий майдоннинг 51 % ини эгаллаган!
Сайёрамиз ва Хитойдаги узоқ умр кўрувчиларнинг катта қисми ҳам айнан шу ерда истиқомат қилади. Нега деган савол туғилиши табиий. Авваламбор, иқлимнинг бетакрорлиги ва машҳур Хитой табобати бунинг асосий сабабларидан биридир.
Демак, Хайнань нимаси билан эътиборимизни тортди?
Санья курорт шаҳри Сизни йил давомида кутмоқда. Қордек оппоқ қум, пляжлар ва мусаффо шўр Жанубий Хитой денгизи нафақат мириқиб ҳордиқ чиқаришингизга, балки соғлиғингизни тиклашга ҳам ёрдам беради!
Қўшимчасига – ўзига хос табиат, гуллар, ўсимликлар, кўллар, кўрфазлар, ўрмонлар – эҳ-ҳе... Ҳавосини айтмайсизми?!
Энг тоза ва энди узилган мевалар, кўплаб денгиз таомларини ўз ичига олувчи соғлом овқатланиш ҳам мазаси билан, ҳам соғлиғингизга фойдаси нуқтаи назаридан ёдингизда қолади. Исталган дид ва чўнтакка мос кўплаб ресторан ва қаҳвахоналар ҳам Сизни кутмоқда.
Энди эса энг асосийси – соғлиқ ҳақида. Хайнанда соғлиғингизни тиклашингиз ва Хитой халқ табобатининг барча афзалликларини ўзингизда синаб кўришингиз мумкин.
Бу ерда фақатгина табиий дори воситалари билан даволашади. Хайнань оролида саратоннинг олдини олувчи кўплаб ўсимликлар ўсади. Одатда, соғломлаштириш курси нуқтали уқалаш, нинали терапия ва сув муолажаларини ўз ичига олади.
Хайнандаги даволаниш жарроҳлик аралашувини тўлиқ инкор этади. Бу ерда турли касалликлар даволанади: ревматизм, артрит, гастрит, юрак-қон томир касалликларидан тортиб қандли диабет, астма ва аллергиягача.
«Тирик сув» – Хайнань оролидаги термал чашмаларни шундай деб аташади. У гинекологик касалликлар, радикулит, ревматизм ва ҳаракат аъзоларини даволашда самарали радонли булоқларда чўмилишни ҳамда калий-натрийли булоқлар – нафас олиш аъзолари, асаб тизими ва тери касалликлари мавжуд инсонлар учун асл даво муолажаларини ўз ичига олади.
Хайнань оролидаги сиҳатгоҳ ва курортлар исталган дид ва ҳамёнга мос келади. Шунингдек, бу ерда кўплаб меҳмонхоналар мавжуд, жумладан дунёга машҳур – Sheraton, Hilton, Holiday Inn, The Ritz-Carlton каби меҳмонхоналар ва бошқалар.
Оролда шоппинг ҳам асосий ташкил этувчилардан биридир. Асосий савдо кўчаси Хайсюдунлуда кўнглингиз тусаган буюмни харид қилишингиз мумкин. Совға сифатида маҳаллий чой, табиий марварид, ипак, чиннини сотиб олишни маслаҳат берамиз.
Оролда ва Санья шаҳрида томоша қилиш учун қизиқарли жойлар ниҳоятда кўп! Мисол учун, шундай жойлардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Тянья Хайцзяю ёки «Дунё чегараси» – мовий денгиз ва тоғ ёнбағри ўртасида жойлашган боғ. Қирғоқ улкан тошлар билан тўла. Бу ер ҳақиқатан ҳам гўзал!
Санья океанариуми сайёҳлар орасида анча машҳур.
Денгиз қароқчилари ороли.
Феникс ороли.
Маймунлар ороли.
Ли ва Мяо элатларининг «Бинлан водийси» қишлоғи томоша қилиш учун энг қизиқарли жойлардан бири.
Ёшлар учун ҳам кўплаб ўйин-кулги ва томошалар мавжуд!
Ҳа, нафақат соғлиқни тиклаш, балки мириқиб дам олиш мумкин бўлган Хайнань ороли мана шундай! Хайнанга боришни истасангиз – буни биз билан амалга оширинг! Тур ҳақида батафсил маълумотни сайтимиздан олишингиз мумкин. Ушбу ҳавола бўйича ўтинг ёки +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz
Алишер Рахимданович
нархини тулик курсатмагансилар ва курс личения нечи кунга