Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

11-01-2018 15:45

Рамазон ойидан аввал юртдошларимизга 5 муҳим маслаҳатлар!

5178

0

Муқаддас Рамазон ойи бутун дунё мусулмонлари ҳаётидаги муҳим воқеа ҳисобланади. Рўза, Қуръон тиловати, намоз, руҳий покланиш ва эзгу амаллар қилиш, садақа ва бир-бирига ёрдам бериш ушбу ойда қилинадиган ишларимизнинг савобини янада кўпайтириш имкониятидир.

Рўза – муқаддас Рамазон ойида бажариладиган амаллардан бўлиб, кун чиққанидан қуёш ботгунига қадар таом ва ичимликдан воз кечишни назарда тутади, шу сабабли рўзага тайёргарлик ишларига жиддий ёндашмоқ зарур. Бу айниқса ёши катта инсонларга тегишли бўлиб, улар ўз соғлиқларига янада эътиборлироқ бўлмоқликлари керак.

Бу йили муборак Рамазон ойи баҳор фаслининг охири – ёз фаслининг бошланишига тўғри келмоқда. Бу пайтда юртимиздаги об-ҳаво одатдагидек иссиқ бўлиши кутилаётир. 

Ота-оналаримиз рўза пайтида ўзларини тетик ва бардам ҳис қилишлари учун рўзага олдиндан тайёрланиш муҳим аҳамиятга эга. Бугун биз Сизларга бу борада ота-она ва яқинларимизга асқотиши мумкин бўлган 5 та маслаҳатни таклиф қилмоқчимиз.


Шифокор билан маслаҳатлашинг


Агар Сиз ота-онангиз, бува ёки бувингизда маълум бир касаллик аломатлари борлигини билсангизу, бироқ улар рўза тутишга қатъий қарор қилган бўлишса, Рамазон ойидан аввал шифокорга мурожаат қилмоғингиз керак.

Зарурат туғилганда мутахассис уларга олдиндан даволаниш курсларини белгилаб, нималар қилиш кераклигини маслаҳат беради. Бундай тайёргарлик, мисол учун, қандли диабетга чалинганлар учун ниҳоятда муҳим. Бу ҳолсизлик, бош айланиши ва шу каби муаммоларнинг олдини олишда қўл келади. Бунинг учун Кавказ Минерал Сувлари – Ессентуки, Кисловодск, Железноводск, Пятигорск санаторийларида даволаниш курслари мавжуд.


Ессентуки минерал сувлари фойдали тузлар ва микроэлементларга бой.

Моддалар алмашинуви ва организм барча аъзоларининг меъёрида ишлашига, шунингдек, ушбу курорт минтақанинг иқлими ҳам кўмак беради.

Қандли диабетга йўлиққанлар Ессентукида комплекс даволанадилар: юқори малакали мутахассислар сув ва лойларни иқлим даволаниши ва физиотерапия билан бирга қўшиб олиб боришади.


Даволанинг!


Муқаддас Рамазон ойидаги рўза таом ва ичимликдан 17 соат мобайнида тийилишни назарда тутади. Ошқозон-ичак тракти, буйрак, ичакларда муаммоларнинг олдини олиш учун олдиндан даволаниш курсини ўтиш зарур. Бунинг учун ажойиб вариант сифатида Чехиянинг бир неча йиллардан буён энг машҳур курортларидан бири ҳисобланадиган Карлови Варига саёҳат қилиш таклиф этилади.


Курортнинг термал булоқлари организмга ижобий таъсир этиб, овқат ҳазм бўлиши ва моддалар алмашинуви яхшиланишига ёрдам беради.

Организмнинг умумий ҳолатига шунингдек физиотерапия ва жисмоний машқлар кўмаклашади. Рамазон ойига руҳан шай ҳолда бўлиш учун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам мумкин.


Бунинг устига...Грузияга йўл олиш имконияти мавжуд, ахир у ерда Карлови Варининг машҳур «рақобатчиси» – Боржоми курорти жойлашган!

Кўплаб фойдали микро- ва макроэлементлар мана бир неча йилки сувни шу қадар бойитиб келмоқдаки, у нафақат овқат ҳазм қилиш органлари, балки қандли диабет, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, сурункали гастрит, ўт пуфаги ва бошқа касалликларни даволашда муваффақиятли қўлланилмода.


Бордию яқинларингизни паст ёки юқори артериал қон босими безовта қилса, Рамазон ойи кириб келгунга қадар Сочига бормоқ фойдали, чунки денгиз ва тоғ олди курортлари кардиологик муаммолардан халос бўлишда ажойиб кўмакчидир. Сочида беморларнинг юрак-қон томир касалликларини даволаш борасида бой тажриба тўпланган.


Камроқ тамадди қилинг


Кунига уч маҳал овқатланишга одатланинг – бундан кўп эмас, чунки Рамазон ойида овқатланиш миқдорини янада камайтиришингиз лозим бўлади. Имкон қадар ортиқча овқат еманг, организмингизни оғир хамир овқатлари ва ширинликлардан тийишга урининг. Ўзингизни санаторийга боргандек тасаввур қилинг. У ердаги таомномангиз қандай бўлади? Тўғри, организмга ортиқча юклама бермасликка йўналтирилган парҳезбоп таомлар!


Энг яхшиси – ота-онангизни санаторийга, мисол учун, Трускавецга олиб бориш. Чунки малакали мутахассислар кузатуви остида энг юқори самарага эришиш мумкин.


Трускавец – бу ҳақиқатан ҳам Украинанинг даволаниш маркази, аллақачон дунёга машҳур бўлиб улгурган бальнеологик курорт. Ва бошқа исталган курорт табиат Трускавецга ато қилган турли-туман булоқлар билан мақтана олмайди!


Трускавецда даволаш мумкин бўлган касалликлар доираси кенг бўлиб, буларга – буйрак, моддалар алмашинуви, овқат ҳазм қилиш, ошқозон, ўт пуфаги ва ичак касалликлари, таянч-ҳаракат аппаратига ҳамроҳ ва бошқа касалликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Шунингдек, айнан бу ерда яқинларингизга нафақат зарур таомлар ва кун тартиби таклиф қилинади, балки парҳездаги ҳар бир майда икир-чикирларгача эътибор берилади!


Кофеин истеъмолини камайтиринг


Кўпчилик инсонлар кофеинни истеъмол қилмасдан туролмайдилар. Агар уни рўзанинг дастлабки кунлариданоқ истеъмол қилиш бирдан тўхтатилса, рўзадор бош оғриғига йўлиқиши муқаррар. Бунинг олдини олиш учун ичимлигингиздаги кофеин миқдорини олдиндан камайтириб боринг. Бу, умуман олганда, организм учун ҳам фойдали.


Мисол учун, Нафталан санаторийларида (Озарбайжон) даволаниш вақтида парҳез ва тўғри овқатланишга қаттиқ амал қилинади. Бу қаҳвага ҳам тегишли бўлиб, у Сизга нонушта вақтида тортиқ қилинади, фақат кофеинсизлантирилган ҳолда.
Айтганча, Нафталан – тери, таянч-ҳаракат аппарати ва бўғимларда муаммолари бўлган кекса ёшдаги инсонлар учун ажойиб маскан.

Бежизга айнан шу ерда машҳур Ҳассалар музейи очилмаган бўлиб, даволаниб бўлган инсонлар бу ерга ўз ҳассаларини қолдириб кетишади. Уйларига эса мутлақо соғлом ва бахтиёр ҳолда қайтишади!


Яхши кайфиятда бўлинг!


Муқаддас Рамазон ойидаги рўза, биринчи навбатда, руҳий покланишни назарда тутади. Шу сабабли тоза ҳавода сайр қилиш, табиат қўйнида дам олиш ва атроф-муҳит гўзалликларидан баҳраманд бўлиш – бу барча муаммоларни унутиб, яхши амаллар ҳақида ўйлаш учун ажойиб имконият. Афьон (Туркия) боғлари бўйлаб баҳорда сайр қилиб, Анатолия вилоятининг гўзал манзаралар ва термал булоқларини томоша қилиш нақадар ажойиблигини бир тасаввур қилинг!

Шунингдек, бу ерда SPA-марказлар, шифобахш гиёҳларга ва ҳушбўй мойларга эга ҳаммом ва чўмилиш ҳавзалари, уқалаш муолажалари, физиотерапия, косметик дастурлар, парҳезбоп таомлар бисёр!


Энг катта давлатимиз – ота-оналаримиз, қадрли бобо ва бувиларимиз доим соғ ва саломат, куч-қувватга тўла бўлишсин! Биз эса, ўз навбатида, улар доим яхши кайфиятда бўлишлари учун ўз ҳиссамизни қўшамиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top