Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

04-12-2017 15:45

Бундайи ҳали бўлмаган: «осмондаги меҳмонхона» Emirates Airlines қандай кўринишга эга?

4249

0

Emirates Airlines билан бирга саёҳат қилувчи биринчи классдаги йўловчилар эндиликда парвозни алоҳида апартаментларда амалга оширишлари мумкин.

Ҳа-ҳа, тўғри, араб амирлигилик мутахассислар ўзига хос «кўкдаги меҳмонхонани» ўйлаб топишди. Айтишларича, самолётдаги бундай алоҳида хона талабчан, диди баланд йўловчилар учун мўлжалланган экан.

Бортда шундай люкс-хизматни йўлга қўйиш учун авиакомпания томонидан биринчи классдаги хоналарни алоҳида хоналарга ажратиш учун миллионлаб доллар сарфланди. Дизайнерлар Mercedes-Benz дан руҳланган кўринади.

Бундай «осмондаги меҳмонхона»нинг хоналарида ноль гравитацияли жойлар, виртуал деразалар ва махсус Emirates учун Bowers ва Wilkins томонидан тайёрланган Е1 фаол шовқинни бостирувчи қулоқчинлари ўрнатилган. Шунингдек, у ерда вазнсизлик эффектига эга ўриндиқлар, хонадаги ҳароратни назорат қилувчи тизим, 2500 та каналга эга кўнгилочар тизим ва дистанцион бошқарув пульти бор.

Emirates Airlines дунёдаги энг йирик авиакомпания ҳисобланади.

Энг аввалида, 1985 йилда парвозлар бор-йўғи иккита ижарага олинган самолётларда амалга оширилган бўлса, бугунги кунга келиб компания Airbus A380 ва Boeing 777 самолётларининг энг йирик авиапаркига эга.

Йўловчиларга турли-туман кўнгилочар хизматлар ва мазали таомлар, бортдаги юқори сифатли хизмат тақдим этилади.

Аэропортга келганингизда мана бундай гўзал стюардессаларни ҳеч кўрганмисиз?

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top