Ташриф буюрилувчи шаҳарлар | Мюнхен — Прага |
Турнинг давомийлиги | 10 кун / 9 тун |
Сайёҳлар сони камида | 2 одам |
Саёҳат нархи UZS 5,304,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)
Янги йил арафаси кунлари – мўъжизага ишониш ва орзуингиз амалга ошишини интизорлик билан кутиш вақти. Tatil.uz сизга ҳақиқий эртакка йўл олишни ва байрам кунлари Европанинг энг гўзал давлатлари – Германия, Франция, Австрия ва Чехия бўйлаб саёҳат қилишни таклиф этади.
Дрезден сизни бутун шаҳарга таралувчи кўплаб ёрқин ранглар, ширинликлар ифори, куй-қўшиқлар ила кутиб олади. Вақтни қўлдан бой бермай Германиянинг энг қадимий Рождество бозорларидан бирига йўл олинг ва яқинларингизга совғалар харид қилинг, шу билан бирга мазали ширинликларни татиб кўринг!
Шунингдек, сиз Парижга бориб, байрам кунлари ўзгача безатиладиган ва шаҳардаги энг чиройли жойга айланадиган Елисей майдонларида сайр қиласиз. Бозорларга борасиз ва улкан Гранд Пале чанғи учиш саройида ёшлигингизни эсга оласиз!
Рождество кунлари Вена ҳам ўз меҳмонларини кутишга шай. Байрам кунлари шаҳар чиройли иллюминациялар, пишириқлар, глинтвейн ва пуншли катта бир эртакни ёдга солади.
Саёҳатингизни безатилган арчалар майдонларнинг «энг асосий қаҳрамонларига» айланадиган Прагага сафар таассуротлари тўлдиради, бу вақтда кўчаларда ўзгача байрамона руҳ ҳукм суради. Шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойлари – Карл кўприги, Прага гради, Муқаддас Вит черкови ўзгача қиёфага киради. Марказий майдонлардаги бозорлар ва байрам харидлари сизни кутмоқда!
Таклиф 2018 йил 30 ноябргача амалда.
Нархга қуйидагилар киритилган:
Нархга қуйидагилар киритилмаган:
Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz