26-02-2019 16:45
2341
0
Сизга бу йилги қиш тез ўтиб кетгандек туюлмадими? Кунлар у қадар совуқ бўлмади, қор ҳам деярли ёғмади... Кўнгил баъзан илиқлик ва баҳорни талаб қилади! Март ойида, Наврўз айёмида бизни кетма-кет дам олиш кунлари кутмоқда! Бу дегани 21, 22, 23 ва 24 март кунлари биз мутлақ бўшмиз!
Агар бу кунларни ижобий кайфиятда кутиб олишни хоҳласангиз, вақтни бой берманг ва байрам кунларини ажойиб кайфиятда қарши олиш учун барча имкониятлардан фойдаланинг! Бунда яхшиси саёҳат қилинг! Биз эса қаерга тез, визани расмийлаштирмасдан ва арзон нархларда бориш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қиламиз!
11 мартдан Тошкентдан Дубайга FlyDubai авиакомпанияси доимий авиапарвозларни амалга ошира бошлайди. Шу боис биз Амирликларга янада арзон нарзларда учиб бой экскурсион дастурдан баҳра олишимиз мумкин. Дубайда сайёҳлик мавсуми октябрь – апрель ойларида авжига чиқади. Бу айнан Наврўз пайтида дам олиш учун энг мукаммал вақт келади дегани!
Мартда ҳаво нам, ҳарорат ўртача 30 градус атрофида. Ёғингарчилик кам – ойда бир-икки марта илиқ ёмғир ёғиши мумкин.
Наврўз ва мактаб таътили вақтида оилавий дам олиш учун сизда имконият пайдо бўлади! Ахир фарзандларингиз ҳеч қачон унутмайдиган совға билан уларни хурсанд қилиш нақадар яхши! Дубайда аттракционлар парки, аквапарк, ширинликлар ва ўйинчоқлар дўкони, ўйин майдончалари бениҳоя кўп. Болаларингизни Dubai Parks and Resorts га албатта олиб боринг. Бу ерда бешта тематик парк бор.
Агар уларни Ski Dubai тоғ-чанғи комплексига ҳам олиб борсангиз, кичкинтойларга олам-олам завқ улашган бўласиз.
Mirdif City Centre даги iFLY Dubai вертикаль аэродинамик қувурида уч метр баландликда учиш мумкин.
Сузиш учун энг яхши жой – бу Atlantis, the Palm даги Aquaventure аквапарки. У Яқин Шарқдаги энг йирик кўнгилочар сув парки ва World Travel Award га кўра энг яхшиларидан бири ҳисобланади.
Дубай аквариумида ва ҳаттоки Гиннесснинг рекордлар китобига кирган сув ости ҳайвонот боғида вақт қанчалик тез ўтаётганлигини сезмай қоласиз!
Кечқурун аҳил оила бўлиб Бурж Халифа минорасига боришингиз ва лазер шоусини томоша қилишингиз мумкин!
Вақтингизни шопингга бағишлашни ҳам унутманг!
Истанбул тилга олинганда кўпинча эртакнамо деган таърифни ишлатишади. Истанбул дарҳақиқат ўзгача шаҳар эканлигини ҳамма сайёҳлар билишади. Хўш, нега у ерга тўрт кунга бориб бундай эртакдан баҳраманд бўлмаслик керак? Ахир сиз бунга ҳақлисиз!
Ишонинг, ҳатто бундай қисқа муддатда ҳам сиз кўп нарсани кўришга улгурасиз!
Ўзингизнинг кичик саёҳатингизни баландлиги 61 метр бўлган Галата минорасидан бошланг. Галата минорасидан пиёда юриб тарихий Эминеню районига боринг: Истанбул шаҳри айнан шу ердан шакллана бошланган, деб ҳисобланади. Тилла шох, Босфор, зираворлар билан лиқ тўла Миср бозори ва Гранд бозор, шунингдек, қизил араваларда сотилувчи кўплаб кўча таомлари – Истанбулни айнан шундай кўриш керак.
Қўлда ясалган 20 мингдан ортиқ кулолчилик кошинларини ўз ичига олган эртакнамо интерьерга эга Мовий ранг масжид ёки Султон Аҳмад масжидига албатта боринг. Аҳамиятига кўра у Исталбулда биринчи ўринда туради.
Султон Аҳмад масжиди қаршисида сиз Айя Софияни кўрасиз. Шу ерда, Султон Аҳмад майдонининг ўзида 2011 йилда реставрациядан сўнг қайта очилган Ҳуррам Султон ҳаммомига кириб ўтиш мумкин!
Сўнгра чой ва қовурилган каштан олиб, бир дақиқага тўхтанг, майдондаги ўриндиққа ўтиринг ва Султон Аҳмад майдонининг ҳавосидан нафас олинг!
Алоҳида кунни саройлар учун бағишланг, жумладан, Тўпқопи ва Дўлмабоғча саройларига.
Кечқурун эса қизил трамвай ҳаракатланадиган Истиқлол кўчаси бўйлаб сайр қилинг.
Шопинг-чи? Истанбулдаги йирик савдо марказлари – Наврўзга ўз яқинларига совғалар сотиб олишни хоҳлаганлар учун ҳақиқий топилма!
Наврўзда кичик таътил учун яна бир ажойиб вариант – бу серқуёш ва меҳмондўст Баку! Озарбайжон пойтахтида ўзбекистонликларни доим очиқ чеҳра билан қарши олишади. Айтганча, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкентдан Бакуга пайшанба кунлари учади! Дам олиш кунларимиз эса 21 мартдан бошланади, бу пайшанба кунига тўғри келади!!!
Демак, биринчи бўлиб Эски шаҳар – Ичери-шеҳерга боришимиз керак, у тарихий марказ ҳисобланади. Унинг тор кўчалари бўйлаб сайр қилиб, ранг-баранг уйчалар ва безатилган балконларни, суҳбатлашиб ўтирган оқсоқолларни ва футбол ўйнаётган болакайларни кўрасиз. Мана у, ҳақиқий, ортиқча дабдабасиз оддий ҳаёт...
Бакунинг яна бир марвариди – Ширвоншоҳлар саройи. Бу бакуликларнинг асл архитектура меросидир. 15 асрга оида бу иморат Ширвон ҳукмдорларининг кўплаб сиру синоатларини ўзида яширган. Саройдан ташқари Девон-хона ҳовлиси, мақбара, 15 асрга оид масжид, Сайид Яҳё Бакуви мақбараси ва ҳаммомни томоша қилиш мумкин.
Қиз Қалъаси – Бакудаги Эски шаҳарнинг ноёб иморати. У қояда жойлашган ва шаҳарнинг бетакрор гўзалликларини кўришга имкон беради...
Ва, албатта, анъанавий озарбайжон таомларини татиб кўринг, сабаби Ичери-шеҳерда кўплаб машҳур ресторанлар бор. Эски шаҳарга камида бир кун вақтингизни сарфланг.
Иккинчи кунингизни Бакудаги замонавий жойларга бағишлашингиз мумкин!
Ҳайдар Алиев маданий марказига бориб, унинг майдонида жойлашган кутубхона, мажлислар, тантаналар ва маданий тадбирлар залига кириб ўтинг.
Бакуда Давлат байроғи майдони бор, 2011 йилгача ушбу майдоннинг флагштоги дунёдаги энг баланди ҳисобланган ва Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Шунингдек, сайр қилиш учун энг яхши жойлардан бири – Денгиз бўйи хиёбонидаги ҳаводан нафас олинг. Қаҳвахонага кириб озарбайжонча чойдан татиб кўринг ва Каспий денгизи гўзалликларини томоша қилинг.
Замонавий Бакунинг яна бир сайёҳлик обидаси – Flame Towers ёки алангали минора. Учта осмонўпар бино ҳар кеча ёрқин рангларга бурканади ва меҳмонларга унутилмас таассуротлар улашади!
Наврўздаги таътилингизни мана шундай қизиқарли ва ранг-баранг ўтказишни таклиф қиламиз! Сабаби Наврўз – бу янги кун, янги йил ва янги ҳаёт! У бутун умрга ёдингизда қолсин!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz