Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

«Welcome to Azerbaijan» Бакуга саёҳат

Турнинг амал қилиш муддати 15.11.2019 — 20.12.2019
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Баку
Турнинг давомийлиги 5 кун / 4 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 3,900,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

 Озарбайжон пойтахти сайёҳларни кўплаб диққатга сазовор обидалари билан ўзига жалб этади ва уларга ҳайкалларию фавворалари билан донг таратган денгиз бўйи хиёбони ҳамда фавворалар майдонида сайр қилишни таклиф этади! У ерда, шунингдек, лазерли шоу ҳам уюштирилади! Давлат байроғи майдонида улкан байроқ ва давлат рамзларини томоша қилиш имконияти бор. Озарбайжонга йилнинг исталган фаслида бориш мумкин. Куз ва қишда у меҳмонларга ўзгача қиёфада намоён бўлади!


Баку – бу жаннатмакон шаҳар, бой маданиятга эга замонавий мегаполис. Бунга Ширвоншоҳлар саройи қад ростлаган сирли эски шаҳар, Қизлар минораси ва машҳур «Жин урсин» кўчаси, Ҳайдар Алиев номидаги Маданият маркази, Flame Towers, осмонўпар бинолар, қадимий тор кўчаларни мисол қилиб келтириш мумкин!


Бакуга ҳар пайшанба куни училади!

Тур дастури

 

1 кун.

Бакуга учиб келиш. Меҳмонхонага трансфер. Жойлаштириш. Бўш вақт.

2 кун.

 Баку бўйлаб экскурсия. Эски шаҳар – Ширвоншоҳлар саройи – Қизлар минораси – Митти китоблар музейи – «Жин урсин» кўчаси («Бриллиант қўл» фильми) – Тоғ устидаги парк – Байроқ майдони – Ҳайдар Алиев маркази

3 кун.

«Озарбайжоннинг қадимий тарихи билан танишув» экскурсияси. Ғобустон қўриқхонаси ва музей комплекси – Лой вулқонлари – Биби Ҳайбат масжиди – Оташгоҳ ибодатхонаси – Ёнартоғ

 

4 кун.

Бўш вақт. Қўшимча ҳақ эвазига экскурсиялар.

5 кун.

Бўш вақт,  Аэропортга трансфер.

 

Таклиф 2019 йил 1  декабргача амал қилади!

Тур шартлари

 

  •  Турнинг амал қилиш муддати: 15.11.2019 — 20.12.2019
  • сайёҳлар сони – камида 2 киши
  • нархлар бир киши учун икки кишини жойлаштириш шарти билан кўрсатилган
  • нархда 4* ли меҳмонхоналарда яшаш ва сервис хизмати кўрсатилган
  • ҳамкорлар томонидан билдирилувчи таклифлар алоҳида аниқлаштирилади

Нархга қуйидагилар киритилган:

  • нонушталарни ўз ичига олувчи 4* ли меҳмонхонада яшаш
  • Гуруҳли трансферлар
  • Экскурсиялар (томоша қилиш+«Озарбайжоннинг қадимий тарихи билан танишиш»)
  • Музейга кириш чипталари
  • Рус тилида сўзлашувчи гид хизмати 

 

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

  •  халқаро авиапарвозлар
  • Тиббий суғурта ва фирма хизматлари

 

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top