Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

06-02-2019 16:44

Каппадокия узра ҳаво шарида учамизми?!

2023

0

Хўш, ниҳоят мен ёзишни ва ҳикоя қилишни ёқтирадиган энг романтик йўналишлардан бирига етиб келдик. У Каппадокия деб номланади. Ҳа, бу ажойиб, бетакрор, беқиёс, эртакнамо мамлакат, бу ҳали тадқиқ этилмаган Туркия, ҳа, бу кўплаб сиру синоатларга бой ўзга бир сайёра!

 

Фазовий манзара, қадимий фрескалар, меҳмондўст аҳоли, мазали таомлар... Эҳ, бу ердаги ҳамма нарса гўё сеҳрли! Бироқ бугун биз кишиларни бу ерга оҳанрабодек тортувчи нарса – ҳаво шарлари ҳақида гаплашамиз! Аниқроғи, Каппадокияга ўз саёҳатингизни қандай қилиб ажойиб тарзда ташкиллаштириш учун нималар қилиш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб берамиз!

 

Қачон борган маъқул?

Каппадокияга бориш учун энг қулай вақт – бу баҳор ва куз фасллари. Албатта, у ёз ва қишда ҳам гўзал, қорли қишда уни томоша қилиш ажойиб. Аммо агар сиз қулайликни ёқтирсангиз, март, апрель, май, сентябрь, октябрь ёки ноябрни танланг. Бу вақтда Каппадокияда ҳаво ҳарорати оптимал бўлади!

 

Неча кунга бориш керак?

Каппадокияни ўрганиш учун Истанбулдан бу ерга 10 соатга келиб-кетиш мумкин, лекин сиз Каппадокиянинг қалбини ҳис қилишни истасангиз, бу ерда камида уч кунга қолиш керак!

 

Учаётган шарлар рўпарасида суратга тушиш учун қаерда тўхташ керак?

Каппадокия қоядаги меҳмонхонада яшаш имконияти борлиги билан ноёбдир! Энг машҳур меҳмонхоналар Учҳисор (Uchisar) ва Гёреме (Goreme) шаҳарчаларида жойлашган.

Айтганча, меҳмонхоналарда суратга тушишни хоҳлаганлар учун барчаси ўйлаб чиқилган. Мисол учун, Гёремедаги Sultan Cave Suits меҳмонхонасида ҳатто машҳур инстаграм-терраса бор. Унинг шундоққина рўпарасида ўша ҳаво шарлари учиб ўтади!

 

Ҳаво шарида учишни хоҳласак, парвозни қандай қилиб амалга ошириш мумкин?

Парвоз одатда бир кун аввал ташкиллаштирилади. Иложи борича Каппадокияга борганингизнинг кейинги куни турни буюртма қилинг, шунда аниқ учасиз. Баъзан парвоз ноқулай об-ҳаво туфайли амалга ошмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда парвозни кейинги кунга қолдирилади.

Қандайдир тайёргарлик керакми?

Албатта, йўқ! Фақат ажойиб кайфият ва фотокамера керак бўлади. Айтганча, саҳардан соат 4 да туришингиз ва ўзингиз билан иссиқ кийим олишингиз лозим. Ахир осмонда доим совуқ! Сиз парвозингизни ташкиллаштириб бераётган компания кўрсатган жойга борасиз, сизга енгил нонушта таклиф қилинади ва унутилмас саргузаштга йўл оласиз!

 

Парвоз қанча давом этади?

Парвоз тахминан бир-бир ярим соатга мўлжалланади. Бу ҳаммасини кўриш учун етарли!

 

Шарда неча киши учади?

Одатда, 20 ва ундан ортиқ киши.

Бу хавфсизми?

Мутлақ хавфсиз! 800 метр баландликдаги бир соатлик парвоз бир зумда ўтиб кетади!

 

Шу боис, Каппадокияга марҳамат! Ахир бундай эртак ҳар бир кишининг ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта бўлиши керак!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top