Ташриф буюрилувчи шаҳарлар | Стамбул — Троя — Пергам — Эфес — Памуккале — Каппадокия — Анкара — Стамбул |
Турнинг давомийлиги | 8 кун / 7 тун |
Сайёҳлар сони камида | 2 одам |
Саёҳат нархи UZS 10,400,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)
Туркия – бутун дунёдан келган сайёҳларни ҳайратда қолдиришда давом этаётган ноёб мамлакат. У бир нечта цивилизациялар гувоҳи бўлган ва бугун маданиятлар уйғунлигини ўзида акс эттиради. Бунга Гомер асарларида акс этган Троя, папируснинг ўрнига келган қоғоз кашф қилинган Пергам ва албатта, Усмонлилар империясининг тарихини ўзида яширган Истанбул, Каппадокия узра учаётган ҳаво шарлари ва буюк Анқарани мисол қилиш мумкин! Tatil.uz Туркияда унутилмас тур бўйлаб саёҳат қилишни ва ўзингиз учун сиру синоатларга бой давлатни очишни таклиф қилади!
Тур дастури:
1-кун Истанбулга учиб бориш, аэропортда учрашиш ва меҳмонхонага трансфер, бўш вақт. Истанбул меҳмонхонасида тунаш.
Ихтиёрингизга кўра қўшимча ҳақ эвазига: Истанбул бўйлаб экскурсия, энг машҳурларидан бири – «Тунги Босфор» кемасида тунги экскурсия ($60, унга меҳмонхонадан ва қарама-қарши йўналишда трансфер ҳамда кечки овқат киради: яхна овқатлар, салат, иссиқ овқат, десерт, маҳаллий спиртли ва спиртсиз ичимликлар, шоу-дастур)
2-кун Меҳмонхонада нонушта. Мармар денгизи бўйлаб Троя (Чаноққалъа)га сафар. Йўл-йўлакай гўштли таомлари, жумладан котлеталари билан машҳур бўлган Текирдоғ шаҳрида тўхташ (қўшимча ҳақ эвазига). Бетакрор Троя харобалари бўйлаб экскурсия. Меҳмонхонада кечки овқат ва тунаш.
3-кун Меҳмонхонада нонушта. Пергамга сафар. Эллин цивилизацияси маркази бўлмиш Пергам шаҳрининг диққатга сазовор жойларига бориш. Одеон, Цельсий кутубхонаси, Адриан ибодатхонаси, Қадимий театр, Артемида ибодатхонаси ансамблларини томоша қилиш ва экскурсия. Муқаддас Биби Марям уйига сафар. Меҳмонхонада жойлашиш. Кечки овқат. Бўш вақт.
4-кун Нонушта. Помукқалъага кўчиш. «Муқаддас» шаҳар Хиераполис бўйлаб экскурсия. У ерда Домициан кўчаси, Аполлон ва Агору ибодатхонасини томоша қилиш. Помукқалъанинг машҳур оҳактош қатламларига эга травертин террасаларига бориш. Помукқалъа – Қадимий Рим даврларидан буён сувлари шифобахш мақсадларда ишлатилувчи, қайноқ булоқлар томонидан яратилган, ўз турида ягона табиат ҳодисаси. Табиий Клеопатра ҳовузида чўмилиш (қўшимча ҳақ эвазига – $ 30). Помукқалъа меҳмонхонасида жойлашиш, кечки овқат, дам олиш.
5-кун Меҳмонхонада нонушта. Каппадокияга кўчиш (2-3 та тўхташ билан 9-10 соатлик йўл). Каппадокия – қоятошларда кўплаб уйлар қурилган Ўрта Анатолиядаги қадимий жой. Уларни безаб турган фрескалар XI асрга оид. Меҳмонхонага жойлашиш. Кечки овқат. Қўшимча ҳақ эвазига «Турк кечаси» шоуси (спиртли ичимликлар чекланмаган миқдорда). Меҳмонхонага жойлашиш. Кечки овқат.
6-кун Нонушта. «Каптарлар водийси», «Уч гўзал», «Туя», «Пашаба», очиқ осмон остидаги музей «Гереме» ва бир нечта қаватдан иборат, дунёдаги энг йирик ерости шаҳарларидан бири Қаймоқлига ташриф буюриш. Қаймоқли ҳовуз билан туговчи вертикал вентиляцион қудуқлар орқали бир-бири билан боғланган ерости шаҳридир. Меҳмонхонада кечки овқат. Қўшимча ҳақ эвазига ($25) – дарвешлар рақси.
7-кун Эрта тонгда қўшимча ҳақ эвазига ҳаво шарида учиш, бу Каппадокия сизга совға қилиши мумкин бўлган энг унутилмас таассуротлардан биридир – $ 180. Нонуштадан сўнг Истанбулга сафар, йўл-йўлакай – Анқарада экскурсия. Истанбул меҳмонхонасига жойлашиш. Кечки овқат. Бўш вақт.
8-кун Нонушта. Ихтиёрингизга кўра қўшимча ҳақ эвазига ($50): маршрутга биноан Истанбул бўйлаб экскурсия (08:30-12:00): Мовий ранг масжид (Истанбулнинг энг гўзал масжидларидан бири, Мармар денгизи соҳилида жойлашган бўлиб, ислом ва жаҳон маданиятининг энг буюк дурдоналаридан бири ҳисобланади), Отчопар (эрамизнинг 203 йилида қурилган, қадимда ўз сиғимига кўра (100 минг) Римдаги Катта цирк билан рақобатлашган), Муқаддас София ибодатхонаси Истанбулнинг энг асосий обидаси ва ташриф қоғози ҳисобланади, Базилик цистернаси – Константинополнинг энг йирик ва яхши сақланган қадимий ерости ҳовузларидан бири. Истагингизга кўра Босфор бўйлаб сайр ($20). Турнинг тахминий якунланиши 15:00. Аэропортга трансфер. Учиш.
Хоҳловчилар учун Истанбулда қўшимча кечалар мавжуд (бир кеча учун DBL да бир кишига $30 ёки SNGL да $50).
Турларнинг ўтказилиш муддати:
14.12.2019 – 21.12.2019
Хоҳловчилар учун Истанбулда қўшимча кечалар мавжуд ($35 бир киши учун икки ўринлик жойлаштириш шарти билан).
Нархга қуйидагилар киритилган:
Нархга қуйидагилар киритилмаган:
Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz