Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

24-01-2020 16:55

Грузиянинг Саирме курорти: бу ерга келиш учун сабаблар

2116

0

Дўстлар, эҳтимол сиз бизнинг менежеримиз Алишер Мирахмедовнинг Тбилисига қилган сафари ҳақида ўқиган бўлсангиз керак. Агар ўқимаган бўлсангиз, ушбу ҳавола бўйича ўтинг ва албатта ўқинг. Кейин нима бўлганини эса бугунги мақоламиздан билиб олишингиз мумкин!

 

Демак, Тбилисидаги фаол ва мазмунли кундан сўнг мен дўстларим билан Грузиянинг курорт минтақасига йўл олдик. Тариэль исмли ақлли ва кенг дунёқарашга эга йигит бизни шинам автомобилда Бағдод районига олиб кетди. Саирме курорти айнан ўша ерда жойлашган.

Тбилисидан Саирмегача – тахминан 250 километр. Тоғ районларидан енгил автомобилда уч соатча юрилади. Бироқ шу қадар чиройли манзаралар очиладики, вақт ҳақида унутиб юборасиз!

 

Айтганча, об-ҳаво ҳақида. Курортда бўлгач, бу ернинг иқлими ниҳоятда майин эканлигига гувоҳ бўлдим. Қиш қорли, бироқ совуқ эмас, бундайини мен фақат болалигимда кўрганман. Биз Саирмеда бўлган пайтимизда ҳаво ҳарорати тунда минус 5 градусдан пастга тушмаган.

Курорт, аслини олганда, собиқ Иттифоқ йилларида машҳур бўлган, у ўтган асрнинг 30-йилларидан бери ишлайди. Деярли 9 йил олдин бу ерда кескин янгиланиш бошланди ва ҳозирда соғлиқни тиклаш учун барча қулайликларга эга замонавий SPA-марказлар қад ростлаган.

 

Бу ерга чет мамлакатлар – МДҲ, Европа, Исроил, БАА ва ҳ.к.дан кўплаб меҳмонлар ташриф буюришади. Айтганча, бу ерда қўшниларимиз – қозоғистонликлар жуда кўп. Йилига бу ерда ўртача 100 000 киши дам олади.

Айни вақтда Саирмеда бор-йўғи 3 та меҳмонхона фаолият юритади, улардан иккитаси йил бўйи, биттаси эса фақат ёзда ишлайди. Биз келиб жойлашган тўрт юлдузли Sairme меҳмонхонаси бизга жуда ёқди. Хоналари шинам, озода ва чиройли.

 

Курортда асосан ошқозон-ичак йўллари касалликлари даволанади. Бунга асосан минерал сувларни ичиш киради. Саирмеда шифобахш хусусиятга эга  бирйўла 4 та булоқ оқиб ўтади, шунингдек яна битта термал булоқ ҳам бор. «Water pump» ёзувли цилиндрлар меҳмонхона ёнида жойлашган. Бироқ сувга пиёда юриб бориш керак бўлади: тоза ҳавода сайр – курортда даволаниш учун яна бир муҳим омил.

 

Қайси сувни ва қачон ичишни курортолог шифокор белгилаб беради. Жумладан, 1-рақамли булоқни пешоб-тош касалликларида, 2-рақамлисини сафро-тош касалликларида тавсия қилишади. 3-рақамли булоқ моддалар алмашинувида, 4-булоқ эса ошқозон-ичак йўллари касалликларида ёрдам беради.

Қуйи томонда, меҳмонхонада 4 км узоқликда даволаш комплекслари – термал, SPA ва Wellness марказлар жойлашган. Ҳар соатда меҳмонхонадан меҳмонларни муолажаларга олиб борувчи ва олиб келиб қўювчи автобус юради.

 

Бу ерда умумий анализ, ультрасонография, терапевт ва кардиолог кўригидан сўнг белгиланувчи соғломлаштирувчи муолажалар ўтказилади, боиси исталган даволаниш учун ҳам кўрсатмалар, ҳам қарши кўрсатмалар бор. Марказдаги барча тиббий жиҳозлар янги, замонавий.

 

Саирмеда қуйидаги муолажалар ўтказилади.

Гидротерапевтик:

Минерал ванналар, сув ости массажи, Шарко души. Шунингдек тузли ғорлар (галотерапия), қуруқ ва нам сауна, термал бассейнлар, тренажёр зали, уқалаш мавжуд. Фикримча, тозаловчи терапия – гидроколонотерапия айниқса самарали. Айтганча, ҳаммаёқда термал булоқларнинг сувларидан фойдаланилади. Хоҳишга кўра меҳмонлар турни сотиб олганда кўрсатилганларидан ташқари қўшимча тиббий муолажаларни танлашлари мумкин.

 

Саирмедаги шифокорларнинг таъкидлашларича, бу ердаги ҳаво ҳам ниҳоятда фойдали! Шу боис бу ерда сайр қилиш ва табиатдан баҳра олиш жуда муҳим.

 

Шунингдек, бу ерда ажойиб, мазали парҳезбоп таомлар тайёрланади.

 

Эҳтимол, сиз у ерда бизни зерикиб қолди деб ўйларсиз? Йўқ, асло! Кечқурун меҳмонларни пианиночилар ўз ижодлари билан хурсанд қилишади, кутубхона ҳам бор, ёзда эса бильярд ўйнаш мумкин.

Йил давомида курорт ҳудудида 800 метрли зиплайн ишлайди. Арқонли шаҳарча ва ўқ отиш шинавандалари учун компак-спортинг бор.

Яна Бағдод районига экскурсия уюштириш мумкин, у ерда машҳур кафе ва ресторанлар бор. Ёки Кутаисига боринг.

Бундай саёҳатни амалга ошириш учун ресепшнга мурожаат қилиш керак. Биз шундай қилдик!

Мана Кутаисидан бир нечта суратлар.

 

Кутаисидаги тушлигимиз мана бундай бўлди!

 

Шу боис бир ҳафта ичида биз даволанишга, соғлиқни мустаҳкамлашга ва иммунитетни оширишга улгурдик! Шунингдек бир йилга етувчи ижобий таассуротларга эга бўлдик!

 

Агар сиз ҳам дам олишни хоҳласангиз, Tatil.uz га марҳамат, ҳаммасини юқори суръатда уюштирамиз!

Яқин кунларда Алишер Мирахмедовнинг Батуми ҳақидаги навбатдаги мақоласини кутинг!

 

Мақола муаллифи: Алишер Мирахмедов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top