Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

21-01-2020 12:22

Алишер Мирахмедовнинг Тбилисидаги саргузаштлари

2185

0

Tatil.uz менежери Алишер Мирахмедов Тошкентни қисқа муддатга тарк этиб, келаётган ёз мавсуми арафасида бир оз дам олиш ва қандай қилиб Грузияда тана ҳамда кўнгил учун мароқли ҳордиқ чиқариш мумкинлигини билишни мақсад қилди! Ва унинг биринчи ҳикояси Грузиянинг буюк ва мағрур пойтахти – Тбилиси ҳақида!

 

Тошкентдан Тбилисига узоқ училмайди: шинам Uzbekistan Airways МАК бортида бор-йўғи 3 соат 10 дақиқа. Грузияга мен бир ўзим эмас, балки дўстларим даврасида йўл олдим, лекин ушбу мамлакат менга шу қадар меҳмондўст туюлдики, бу ерда ҳам оилавий, ҳам ёлғиз дам олиш мумкин.

Тбилиси аэропорти замонавий, янги, европача, бу ерга ҳар куни турли давлатлардан сайёҳлар учиб келишади. Бу ерда ўзбекистонликларга доимо хурсандлар.

 

Бизни LBT (Грузия) компанияси вакиллари очиқкўнгиллик билан кутиб олишди. Бизнинг ўз давлатини жонидан ортиқ яхши кўрувчи гидимиз Сосонинг биринчи сўзлариданоқ саёҳат қизиқарли бўлишини ва биз Тбилисини ҳар томондан ўрганишимизни тушуниб етдик.

Демак, Тбилиси – унчалик катта шаҳар эмас, аҳолиси 1 млн 200 минг киши. Шунга қарамай, шаҳарнинг транспорт инфратузилмаси яхши ривожланган: бу ерда автобуслар, маршруткалар, такси ва ҲАТТО МЕТРО ҳам бор!

 

Маълум бўлишича, бу ерда метрополитен Тошкентдан ҳам олдин пайдо бўлган экан – 1966 йил январда. Бугун у 24 та бекатни ўз ичига олади. Метрода юриш қулай, бироқ тўлов фақат пластик карталар орқали амалга оширилади, бу эса агар сиз шаҳарга бир-икки кунга келган бўлсангиз, баъзи ноқулайликлар туғдиради. Яхшиси таксида юрган маъқул. Айтганча, ушбу хизмат бу ерда арзон, бунинг устига агар бизда машҳур бўлган «Яндекс» хизматидан фойдалансангиз.

 

Тбилиси қадимда Тифлис деб номланган бўлиб, ёши 1500 дан ошади. Бу ерда бой, чиройли, қизиқарли, турли ҳикоя ва афсоналарга тўла тарихни нафақат сақлаб қолишган, балки уни замонавий, ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам меҳмонлар учун қулай қилишнинг уддасидан чиқишган.

 

Тбилиси ҳар тарафдан тоғлар билан ўралган, шу боис бу ердан ҳамма ёққа ажойиб манзара очилади ва иқлими ҳам юмшоқ.

 

Шаҳардан кўпчилик шоир ва ёзувчилар томонидан куйланган Кура дарёси оқиб ўтади. Агар сиз ҳам мен каби сокин дам олишни ёқтирсангиз, бу ерга ёзда эмас, қишда, сайёҳлар кам бўлган пайтда келганингиз маъқул. Шунда музей, ёдгорликлар ва шунчаки кўчаларда навбатларга дуч келмайсиз.

 

Тарихий обидаларнинг асосий қисми Эски шаҳарда жойлашган. Унинг кўчалари – гоҳ юқорига кўтарилиб, гоҳ пастлайди, бу эса кўплаб блогер ва Instagram га сурат жойлашни ёқтирувчиларга хуш келади.

 

Демак, Эски шаҳар – бу илгари мавжуд бўлган қалъа девори ичида жойлашган қисм, шу боис шаҳар билан танишувни ёки пиёда кўтарилиб, ёки арқонли йўл орқали кўтарилиш мумкин бўлган Нарикала қалъа деворидан бошлаш керак.

 

Бу ердан шаҳарга ажойиб манзара очилади.

 

Тбилисидаги Эски шаҳарнинг яна бир диққатга сазовор жойи – олтингугурт ҳаммомлари. Улар ҳозирги кунда ҳам ўз вазифасини бажариб келмоқда. Бу ерда ҳордиқ чиқариб, буғланиш мумкин! Айтганча, бундай ҳаммомларни Тбилисининг машҳур меҳмонлари ёқтиришган. Мисол учун, Пушкин гулдор (ёки Орбелиан) ҳаммомни юқори баҳолаган.

 

У ташқаридан ҳам ёрқин ва чиройли.

 

Эски шаҳарда Тбилисида ягона бўлган, XVII асрда бунёд этилган жума масжиди жойлашган. Унинг гумбазлари шаҳарнинг турли қисмидан кўринади.

 

У Аллоҳга мурожаат қилишни хоҳлаган инсонга керак бўлган ўзгача осойишталик ва жиҳозланиш билан эътиборни тортади.

 

Грузия – кўп миллатли халқ, бу ерда турли дин ва миллат вакиллари тинч-тотувликда ҳаёт кечиришади. Тбилисининг ўзида кўплаб православ черковлари ва масжидлар, католик черковлари ва синагогалар бор. Шу боис Мейдан номли майдон ўзига хос жой ҳисобланади: бу ерда православ черкови, масжид, арман черкови, католик собор ва яҳудийлар синагогаси бир-бирига яқин ерда жойлашган.

 

Эски шаҳарда шаршара оқувчи чиройли жойлар бор.

 

Исталган реклама постерида ва Тбилисига келган сайёҳ фотожамланмасида кўришингиз мумкин бўлган Тбилиси обидаси – бу қўғирчоқлар театри соат минораси. Бугун у Тбилиси тимсолларидан биридир.

 

Шунингдек Тбилиси қизиқарли ва ностандарт ёдгорликлар шаҳри. Уларнинг энг асосийси, менимча, бир қўлида вино (у бу ерга тинчликни кўзлаб келганлар учун), иккинчисида эса қилич (у душманлардан ҳимоя қилиш учун) тутган аёл тимсоли – «Она-Грузия» ҳайкалидир.

 

Яна бир машҳур ёдгорлик «Мимино» фильми қаҳрамонларига бағишланган.

 

Унчалик машҳур бўлмаган, бироқ қизиқарли ва ностандарт ишлар ҳам бор. Уларнинг ёнида суратга тушгинг келади.

Кечқурун, сайрдан сўнг бу ерда қонунан рухсат берилган казинога бориш мумкин. Тбилисида кафе ва ресторанлар ниҳоятда кўп. Умуман, Грузия таомлари – бу алоҳида мавзу. Шу ерда қўшимча қилмоқчиманки, деярли ҳамма ерда ҳақиқий грузин виносини ичиш ва мазали таомларни татиб кўриш мумкин. Буларнинг бари нисбатан арзон нархда.

 

Тбилисига бир кунга ҳам, бир ҳафтага ҳам келиш мумкин. Шунда бу шаҳарнинг тарихи, маданияти ва муҳити билан яқинроқ танишиб оласиз. Ахир Тбилиси – бу Грузияда ўсиб улғайган буюк инсонларнинг ватани. Бу Николай Цискаридзе, Зураб Церители, Георгий Данелия, Лео Бокерия, Олег Басилашвили ва ака-ука Меладзелар шаҳри!

 

Биз эса дўстларим билан Тбилисига бор-йўғи бир кунга келдик. Бироқ шу биргина кун ҳам шунчалик кўп ёрқин таассуротларни ҳадя қилдики, шахсий суҳбатда улар билан ўртоқлашишга хурсанд бўламан!

Мақола муаллифи: Алишер Мирахмедов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top