26-11-2018 16:52
2411
0
Яқинда биз сизлар учун Вьетнамнинг Фукуок ороли нималари билан қизиқарли бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола ёзган эдик. Агар ҳали бу ҳақда ўқимаган бўлсангиз, бу ердан топишингиз мумкин. Ушбу мақола тақдим этилгандан сўнг Вьетнамда нималарни ва қанчага харид қилиш мумкинлиги ҳақида саволлар ёғила бошлади. Шу сабабли бугун биз Сиам кўрфази марказидаги оролдан яқинларингизга нималарни олиб келишингиз мумкинлиги ҳақида фикр юритишга қарор қилдик.
Вьетнам пул бирлиги жуда ҳам узун. Вьетнам донги – 0,35 ўзбек сўмига тенг, яъни 1 миллион сўм – бу 2 821 845 донг! Рақамларда адашиб қолмаслигингиз учун, Вьетнамда тўловни доллар билан амалга ошириш ҳам мумкинлигини айтиб ўтмоқчимиз.
У ерга қачон борса бўлади?
Вьетнамда мавсумий оммавий сотиш (распродажа)лар бўлмайди. Чегирмалар сифатсиз, шикастланган, ишдан чиққан ёки яроқлилик муддати тугаган маҳсулотларга берилади. Бироқ Вьетнамда шопинг дунёдаги энг арзонларидан бири, шу боис бу ерга исталган вақтда келиш мумкин.
Дўконлар ҳақида
Фукуокда гипермаркет ва савдо марказлари йўқ, бироқ исталган нарсани топиш мумкин бўлган кичик дўкончалар бисёр. Уларнинг кўпчилигида русча сўзлашади. Ҳечқиси йўқ, у ерга бориб вьетнамликларга ўзбекчани ҳам ўргатиб қўямиз! Шунингдек, Фукуокдаги Дуонг Донг шаҳрида кундузги ва тунги бозорларга сафар қилиш мумкин.
Нимани қанчага харид қилиш мумкин?
Ҳаётини харидларсиз тасаввур қила олмайдиганлар учун Вьетнам мукаммал йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки сифатли маҳсулотни бу ерда мақбул нархда топишингиз мумкин.
Биринчи навбатда, ипак маҳсулотларини олинг. Бу ерда ипак жуда ҳам сифатли ва арзон.
Агар катта ипак палантин (елкага ташлаб юриладиган мўйна ёки духоба шарф)ни сизга 8-10 долларга (66 000 – 83 000 сўм), рўмолчани – 6 (50 000 сўм), халатни – 9 (75 000 сўм) ва пижамани – 12 доллар (100 000 сўм)га таклиф этишса ҳайрон бўлманг. Ипак маҳсулотларни бозордан эмас, яхшиси махсус дўконлардан сотиб олинг. Айтганча, Фукуокдаги дўконларда яхши тикувчини топишингиз мумкин ва 20-30 доллар (166 000 – 250 000 сўм) эвазига у сизга ажойиб ипак либос тикиб беради.
Дунёнинг бошқа ҳеч қайси ерида учрамайдиган нафис ипак чойшаб харид қилишни ҳам унутманг!
Агар сизга тўқувчилик фабрикасига экскурсия таклиф қилишса, қўрқмасдан бориб харидларни амалга оширинг!
Гап кийим-кечак ҳақида кетар экан, тимсоҳ терисидан тайёрланган буюмлар – ҳамёнлар, сумкалар, камарлар, курткаларга ҳам эътибор қаратинг. Бироқ уларни бозордан қидирманг, қалбакисига учраб қолишингиз хавфи бор. Бозордаги «сохта» камарни 20 долларга олгандан кўра, яхшиси савдо марказига бориб, уни 40 доллар (332 000 сўм)га сотиб олинг.
Анъанавий вьетнам шляпасини ҳеч бўлмаса сувенир сифатида сотиб олинг! Бош кийимининг нархи қиммат эмас – 2 доллар (16 000 сўм). Агар саёҳатингиз аввалида уни сотиб олсангиз, таътилингиз завқли ўтиши шубҳасиз. У сизни қуёшдан ҳимоялашда асқотади.
Вьетнам фил суяги, кумуш ва марвариддан тайёрланган тақинчоқлари билан машҳур. Уларни яхшиси кафолат сертификати тақдим этилувчи дўконлардан харид қилинг. Денгиз марваридини олинг, у дарё марваридидан юқори баҳоланади. Айтганча, Фукуокдаги экскурсиянгиз вақтида марваридни қазиб олиш жараёнини ҳам кўришингиз мумкин. Марвариддан тайёрланган «билагузук + маржон» комплектининг нархи ўртача 25 доллар (207 000 сўм).
Кўпчилик аёл сайёҳлар Вьетнамдан маҳаллий, тай ва корея косметикасини олиб келишади. Бунга терини майинлаштиришга ёрдам берувчи алойли корейс гелларини мисол қилиш мумкин. Уларнинг нархи – 50 000 донг. Вьетнам марварид кукуни (бир қутиси 80 000 донг)ни уйда ниқобга ёки уй кремига айлантириш мумкин. Шиллиққурт муциани асосидаги терини парваришлаш воситалари – кремлар, ниқоблар, зардоблар ҳам кўп.
Thorakao ва Ngoc Khang вьетнам косметикалари ҳам машҳур. Бунга совунли ловиялар асосидаги шампунни (30 000 донг), сочлар учун спрейни, қўл ва юз креми (35 000 донг)ни мисол қилиш мумкин.
Энди ширинликлар ҳақида. Вьетнам қаҳва экспорти борасида етакчилардан ҳисобланади, шу боис уни ўзингиз билан олиб келинг! Айтганча, нархи ҳам ниҳоятда арзон – бир кило учун 4 доллар (33 000 сўм)! Умуман олганда, бу ерда 30 турдан ортиқ қаҳва навлари бор. Жумладан, «Нгуен Чунг» энг машҳур ва энг ширин қаҳва саналади.
Агар имкониятингиз ва истагингиз бўлса, экзотик меваларни ҳам сотиб олинг! Жануби-Шарқий Осиё ноз-неъматлари яқинларингизга ёқиши табиий!
Машҳур Вьетнам дорилари ва БФМ (биологик фаол моддалар) ҳақида эшитган бўлсангиз керак (ҳеч бўлмаса машҳур «звёздочка»ни эсланг). Исталган дорихонадан зарур дори-дармонларни топасиз!
Бунга донғи кетган «олтин юлдуз», малҳамлар ва илон заҳри асосидаги шифобахш сургилар, экстракт ва артишок қатрони (қонда холестерин миқдорини пасайтиришга ёрдам беради, жигарни тозалайди, буйрак касалликларида ёрдам беради) мисол бўла олади. Болаларни астмадан рейши қўзиқорини халос этади, Нони капсулалари эса организмни токсинлардан тозалайди.
Кўриб турганингиздек, Вьетнам – шопоголиклар учун ҳақиқий жаннат! Асосийси, у ерга бориш. Қандай қилиб дейсизми? Мана бу ердан билиб олинг!
Tatil.uz саёҳатингиз доим мароқли ўтишини истайди! Агар саволларингиз бўлса, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг! Facebook, Instagram ва Telegram га ҳавола мана бу ерда.
P.S. Нархлар тақрибий ва умумий кўрсатилган бўлиб, йил фасли ва валюта курсига қараб ўзгариши мумкин.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz