Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

29-11-2018 17:14

Янги йилни қаерда кутиб олган маъқул?

2369

0

Қадрли дўстлар, мана қиш ҳам аста-секин кириб келмоқда! Бу биз интиқлик билан кутадиган байрамлардан бири – Янги йилга тайёргарлик кўра бошлаймиз дегани. Чунки, аслини олганда, ҳар биримиз мўъжизага ишонамиз ва баъзиларимиз Янги йилни қандай кутиб олсак, уни шундай ўтказишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлаймиз. Биз сизларга доим қизиқарли кашфиётлар ва ёрқин сафарлар, унутилмас таассуротларни тилаймиз, шу сабабли Янги йил байрамларини саёҳатда кутиб олиш керак деган фикрдамиз! Ва бугун биз бу ишни қаерда амалга оширган маъқул деган саволга жавоб қидирамиз.

Агар сиз ҳақиқий Европа эртаги муҳитига тушишни хоҳласангиз, байрам кунлари Европа шаҳарлари – Прага, Париж, Вена ёки Дрезденга боришингиз керак. Европада севиб нишонланадиган Рождество байрамига 4 та якшанба қолганида (Адвента) ва январгача бу ерда ярмаркалар ўтказилади. Европанинг энг мафтункор шаҳарларида болалар учун кўнгилочар томошалар, турли ширинликлар, яқинларингизни хурсанд қилишингиз мумкин бўлган ғаройиб совғаларни топасиз!

Елисей майдонларининг ёрқин чироқлари ва майин қор «кўрпаси» фонидаги Эйфель минораси – севишганлар учун энг яхши совға бўлса, ажабмас.

Венанинг қадимий қасрлари бўйлаб сайр қилиш – эртак доим биз билан эканлигининг яна бир исботи!

Бу пайтда Прага уйларининг ранг-баранг томлари ва архитектура намуналари кўзни қувонтиради.

Дрезден-чи? Бу ахир Европада Янги йилнинг энг асосий тимсоли-ку!


Юқоридаги шаҳарларни ажойиб рангларда кўриш, арчалар ёнида суратга тушиш ва анъанавий байрам таомларини татиб кўриш мумкин!
Агар сиз Европа бўйлаб автобус турлари ва пиёда сайрлар сиз учун эмас деб ҳисобласангиз ва кўнглингиз илиқлик истаса, энг яхши танлов – бу Пхукет оролига саёҳатдир!

Таиланднинг ушбу ғаройиб бурчаги сайёҳларга меҳмондўстликнинг ҳақиқий намунасини кўрсатиш илинжида! Сиз Жануби-Шарқий Осиё қуёшида тобланасиз, тайликларнинг ҳаётий фалсафаси билан танишасиз, фил минасиз ва Таиланд оролларининг қўл тегмаган гўзаллигини кўрасиз! Ва, албатта, анъанавий тай таомларини татиб кўрасиз!

Ёқимли ишни фойдалиси билан қўшмоқчи бўлсангиз, Озарбайжонда Янги йилни кутиб олинг! Мисол учун, Нафталаннинг энг яхши меҳмохонаси – Garabag Resort & Spa артист ва мусиқачилар иштирок этадиган ажойиб байрам дастурини тайёрлаб қўйганини эълон қилди. Шунингдек, бу ерда кўнгилочар томошалар ва совғалар улашилувчи гала-кеча ҳамда салют шоуси уюштирилади!

Шу билан бирга организмингиз соғломлашиб боради: байрам бўлишига қарамай, юқори малакали шифокорлар доим ёнингизда бўлишади ва сизга зарур муолажаларни тайинлашади!

Баку оловлар шаҳри эканлиги эсингиздами? Янги йил пайтида у янада ёрқиноқ, чиройлироқ ва ранг-барангроқ бўлади!

Агар Нафталан сизга тўғри келмаса, Грузиянинг энг асосий курорти –Боржомида Янги йилни кутиб олишга шошилинг!

Янги йилни кутиб олиш учун бой, қизиқарли ва ажойиб дастурни ҳозирлаб қўйган беш юлдузли Borjomi Likani Health & Spa Center меҳмонхонасига ташриф буюринг!

Фойдали ҳордиқ ва Боржоми сувини ичиб шу номдаги санаторий-курортда даволанишни байрамона Тбилисидаги экскурсия билан бирга олиб боришингиз мумкин!

Эҳтимол, айнан шу Янги йил ҳаётингиздаги энг унутилмаси бўлар! Шу боис орзу қилинг, ҳаётингизнинг ҳар бир лаҳзасини қадрланг ва ўзингизга совғалар қилиб туринг! Саёҳатдан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Яна ҳам кўпроқ саёҳат! Шу сабабли янги 2019 йилни айнан ўзингиз орзу қилган мамлакатда кутиб олишингизни хоҳлаймиз! Tatil.uz эса бу борада сизга ёрдам беришга тайёр! Бизнинг телефон рақамимиз +99871 200 55 44. Шунингдек, биз Facebook, Instagram ва Telegram да бормиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top