18-12-2018 17:21
2043
0
Байрамлар – бу қувонч, бахт, ўйин-кулги ва совғалар дегани! Бироқ тан олинг, исталган байрамдан сўнг ўзингизда чарчоқ аломатини ҳис қиласиз ва яна дам олишни хоҳлаб қоласиз. Ҳозирда барчамиз Янги йил байрамига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Албатта, барчамиз яхши тилаклар қилиб уларнинг ижобатини кутамиз. Tatil.uz эса янги 2019 йилни соғлиқ учун фойдали тарзда бошлашни, яъни санаторий-курортда даволанишни ташкиллаштиришни маслаҳат беради ва бунинг учун еттита сабабни келтириб ўтади!
Соғлиқни тиклаш
Байрамга тайёргарлик кўриш пайтида баъзан ўзимиз ҳақимизда унутиб қўямиз. Шунингсиз ҳам иш кўпдек туюлади: таом пишириш, меҳмонларни кутиб олиш, уй тозалаш, болаларнинг қорнини тўйдириш, яқинларни кўриб келиш... Бунинг устига, байрам дастурхони шу қадар чиройли ва «тўйимли»ки, ҳаммасидан оз-оздан татиб кўрамиз. Шу боис байрамдан икки кун ўтар-ўтмас толиқиб қоламиз, ноқулайлик ва лоҳаслик сезамиз. Бу нимадан далолат? Бу соғлиқни тиклаш ва курортга бориш вақти келганлигини билдиради. Мисол учун, Карлови Варига. Бу ерда сиз минерал булоқ сувларини ичишингиз, газли уколлар олишингиз ёки соғломлаштириш дастури курсини ўтишингиз мумкин.
Қиш доим бўғимлардаги оғриқ билан ўзини эслатиб туради, Янги йилдан кейинги стресс оқибатлари ва қишки яллиғланиш жараёнларини бартараф этиш учун эса мўъжизаларга қодир бўлган нефтга эга Озарбайжоннинг энг асосий курорти Нафталанга йўл олинг.
Организмни ортиқча нарсалардан тозалаш
Кўпчилик инсонлар байрамда ошқозонини аяб ўтирмайди, фойдали маҳсулот ва тўғри овқатланишни буткул унутади. Тиним билмай югуриб-елишдан иборат ҳаёт тарзимиз ҳам ўз изини қолдиради... Шу сабабли қайсидир вақтда тўхтаб, ўз организмимиз ҳақида ўйлашимиз лозим: уни зарарли шлак ва заҳарли моддалардан тозалаш вақти келмадимикин? Бунинг учун энг яхши вақт эса – қиш фасли!
Бугунги кунда Грузиянинг SPA-меҳмонхоналари, аниқроғи, Боржоми курортидаги Borjomi Likani меҳмонхонаси кўплаб қизиқарли детокс-дастурларни таклиф қилади.
SPA-муолажалардан баҳра олиш
Стрессни йўқотиш ва кайфиятни кўтариш учун энг яхши восита нима? Албатта, SPA-муолажалар! Бугун санаторий-курорт даволаниши ўтказилувчи исталган меҳмонхона бундай имкониятга эга. Мисол учун, Украинанинг Трускавец курортидаги энг яхши Mirotel Resort & Spa меҳмонхонаси биринчи даражали SPA-муолажалари билан мақтана олади. Бу ерда ёшариш ва соғломлашишнинг кенг танлови таклиф этилади. Улар ҳаётий куч-қувватга тўлиш, шунингдек, терини янада майин қилишга ёрдам беради, жумладан, юз ва тана косметологияси, уқалашлар, аюрведа, эстетик тиббиёт ва ҳоказо хизматлар кўрсатилади.
Югуриб-елишлар, ғала-ғовурни унутиш
Мегаполисдан узоқда, сокин ва шинам жойда, тоғ ва дара орасида... Тасаввур қилишга улгурдингизми? Ҳа, албатта, гап гўзал Кавказ ҳақида кетмоқда! Бу ҳар йили минглаб сайёҳлар Кавказ Минерал Сувлари санаторийлари: Кисловодск, Ессентуки, Пятигорск, Железноводскка даволаниш учун боришларининг асосий сабабларидан биридир. Бу ердаги булоқларнинг шифобахш хусусиятлари соғлик, гўзаллик ва ҳаётий энергия бағишлайди!
Табиат билан уйғунлик
Бу юқоридаги сабаб билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Кўпинча (буни деярли ҳамма тан олади) узоқ сайрлар, чиройли манзара ва мусаффо ҳаво даволаш муолажаларидан кам бўлмаган фойда келтиради! Мисол учун, Карлови варилик исталган шифокор сувни айнан сайр пайтида ичишни маслаҳат беради: шунда у организмга яхши сингади, шунингдек, иштаҳа ва кайфият яхшиланади. Ахир табиат – энг яхши шифокор!
Янгиликларни кашф этиш
Ҳар бир давлат фақат унга хос бўлган нарсаларга эга, ҳар бир сафар эса – бу ҳеч бир дарсликда айтилмайдиган фойдали маълумотлар манбаи. Шу боис экскурсион ёки соғломлаштириш саёҳатидан қайси бирини танлашнинг аҳамияти йўқ – исталган ҳолатда ҳам биз сафардан кўп нарсаларни билиб қайтамиз.
Шунингдек ёқимли нарсани фойдалиси билан бирлаштириш мумкин. Масалан, Карлови Варига бориб, Прага, Париж ёки Дрезден бўйлаб экскурсия қилиш...
...Трускавецдан эса дам олиш кунлари Европанинг энг чиройли шаҳарларидан бири Львовга сафар айлаш мумкин.
Тежаш
Бу қишда дам олиш ва даволаниш учун боришнинг энг асосий сабаби. Санаторий-курортда даволанишда мавсумийлик деган тушунча йўқлигига қарамай, кўпчилик сайёҳлар ёз ёки кузда даволанишни афзал кўришади. Аммо янги йил байрамларидан сўнг сайёҳлар сони кам бўлади, бунинг устига меҳмонхона ва авиапарвозларда яхшигина тежаб қолишнинг имкония бор! Мисол учун, яқиндагина биз сиз билан жуда ҳам мақбул таклиф ҳақида ўртоқлашдик – «Аэрофлот» томонидан ўтказилган суперакция туфайли нарх борасида жуда ҳам арзон бўлган январь ойида Карлови Варида даволаниш! Шу сабабли вақтни қўлдан бой берманг ва бетакрор жойлар ҳамда соғломлашиш масканларини кўришга шошилинг!
Ўзингизга совғалар қилиш фурсати келди! Шу боис совғангиз ўзингиз учун ҳам ёқимли, ҳам фойдали бўлишига ҳаракат қилинг! Доим соғ-саломат ва бахтли бўлинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz