16-01-2018 14:30
3823
0
Дубайдаги Аl Barsha туманида БААдаги энг «мазали» ва машҳур ўзбек ошхоналаридан бири UZB Avenue борлиги ҳақида ҳеч эшитганмисиз?
Ушбу ошхона ҳақида Фотима Махсимова ўзининг мақоласида қисқача тўхталиб ўтган эди. Шинам ошхона TripAdvisor да юқори баҳоларга лойиқ кўрилмоқда.
«Ажойиб таомлар, ажойиб хизмат, ёқимли миллий интерьер ва мулойим ходимлар. Мен Al Barsha туманидаги ушбу ресторанда бўлганман ва фикримча, бу ўша тумандаги энг яхши ресторан».
«Мен у ерга тўрт марта борганман. Ва ҳар сафарги ташрифим ёдимда қолган. Хизмат кўрсатиш савияси юқори, таомлари ҳам мазали. Дубайда ҳақиқий ўзбек таомини ёйиш имконияти пайдо бўлганлигидан хурсандман. Бошқаларга ҳам тавсия қиламан».
«Шак-шубҳасиз, бу Дубайдаги энг яхши ресторан. Айниқса, Сиз аччиқ араб таомларини хушламасангиз ва ўзингизга таниш мазани ҳис қилишни хоҳласангиз. Мазали шўрвалар, салатлар, палов, кабоб, шарбатлар, чой, тандирда ёпилган нонлар... Барчасини татиб кўргим келдию, бироқ ошқозоним ҳамма таомларни сиғдира олмас эди. Ушбу жойга ташриф буюрсангиз, ресторандаги таомлар мазаси анча вақтгача тилингиздан тушмайди».
Ўзимизнинг ўзбек ошхонаси ҳақида бундай фикрларни эшитиш ёқимли, шундай эмасми? Айниқса, ушбу фикрлар дунёнинг турли бурчакларидан бўлган инсонлар томонидан билдирилган бўлса! Биз ушбу ресторан ҳақида кўпроқ билгимиз ва Сиз билан ўртоқлашгимиз келди.
Бу ерда ҳаттоки ўзимизча, яъни ўзбек меҳмоннавозлиги билан кутиб олишади ва дарҳол дастурхонга таклиф қилишади.
Атрофдаги барча нарса бир неча дақиқага Дубайдан она диёримизга тушиб қолгандек таассурот уйғотади: столдаги дастурхон, миллий безак берилган ёстиқлар, суратлар, қандиллар ва мусиқий асбоблардан тортиб идиш-товоқларгача.
Демак, бу ерда қандай таомларни кўришимиз мумкин? Дастлаб Сизга қази, сомса (жумладан, вегетарианлар учун ҳам), салатлар таклиф қилинади.
Бу ерда турли-туман суюқ овқатлар бор: шўрва, чучвара, кўза-шўрва.
Лағмон, норин, хоним, димлама, манти...
Ва албатта ўзбек ошхонасининг қироли – палов!
Десерт учун ҳам жой қолдиришни унутманг!
Мабодо Дубайдаги саёҳатингиз пайтида ўзимизнинг ўзбек таомларини соғиниб қолсангиз, исталган вақтда UZB Avenue га бориш мумкинлигини ёдда тутинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz