Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

24-07-2018 17:00

Ушбу кузда Европага боришингиз учун 10 та сабаб

2455

0

Жорий йилнинг ёз фасли юртимизда ниҳоятда иссиқ келди, шундай эмасми? Ҳатто баъзилар куз ва бироз салқинликни қумсаб қолишгани ҳам рост... Кўпчилик инсонлар ёз дам олиш учун энг яхши фасл деб ҳисоблайдилар. Ҳа, Анталия пляжларида дам олиш учун шундайдир. Бироқ Европада кузда дам олишнинг ижобий томонлари ҳам кўп!

1-сабаб – тежамкорлик


Дарҳақиқат, кузда, сайёҳлар ташрифи камайган пайтда меҳмонхонада яшаш нархи бироз арзонлашади.

Кузда чипталар билан боғлиқ муаммолар бўлмайди.

2-сабаб – виза


Бу йили кўплаб сайёҳлар Шенген визасини олиш билан боғлиқ муаммога дуч келишди. Саёҳат қилишни хоҳлайсизу, лекин элчихоналардаги навбат бир неча ойга чўзилганлигини кўриб шаштингиздан қайтишингиз ҳеч гап эмас! Кузда виза олишни хоҳловчилар кескин камаяди. Сабаби, биринчидан, кўпчилик дам олишга болалари билан бормайди (чунки уларнинг ўқув йили бошланган бўлади). Иккинчидан эса, кўпчилик, мисол учун, Париж кўчаларида айланиш учун бу мавсум салқинлик қилади, деб ўйлайди. Бироқ буларнинг барчаси асоссиз!

3-сабаб – об-ҳаво


Аслини олганда, кузда Европада об-ҳаво ёздагига қараганда янада ёқимли бўлади. Масалан, Римда об-ҳаво +23-25 даража атрофида. Яъни Сиз кофта кийиб «абадий шаҳар» бўйлаб кечаси ёки тунда бемалол сайр қилишингиз мумкин.

Айтганча, ёзда Европанинг кўпчилик мамлакатларида жазирама иссиқ бўлади. Мисол учун, Испаниядаги сиеста, яъни ҳатто дўкон ва қаҳвахоналар бироз вақтга танаффусга кетувчи ўзига хос «жимжит вақт»ни эсланг. Буларнинг барчаси кучли иссиқдан! Шу боис, Европадаги таътилингизни салқин ҳавода ўтказган яхши эмасми?


4-сабаб – даволовчи


Агар Сиз Европага нафақат экскурсияга, балки соғлиғингизни тиклаш мақсадида кетаётган бўлсангиз, Франция қишлоқларида сайр қилиб Альп тоғлари ҳавосининг мўъжизавий кучини туйинг!

5-сабаб – мазали


Куз – ҳосил йиғим-терими даври. Шу сабабли Европадаги деярли барча давлатлар дастурхони ноз-неъматлар ва табиат инъомларига тўлади. Масалан, Францияда ҳақиқий француз пишлоғи ва виноси, шунингдек, фермадан ҳозиргина терилган янги сабзавотлардан тайёрланган шўрваларни татиб кўришингиз мумкин.

6-сабаб – сайёҳлик


Кузда одамлар фаол саёҳат қилишмайди, шу боис кўчаларда сайёҳларни камроқ учратасиз. Навбатлар ҳам бўлмайди. Каталониядаги Гуэль парки бўйлаб сайр қилиш ёки бетакрор Гауди архитектурасини томоша қилиш нақадар ажойиб эканлигини тасаввур қиляпсизми?

7-сабаб – сайр


Чиндан ҳам, кузда мусаффо ҳаводан баҳра олиб сайр қилишга нима етсин? Кўпроқ юриш учун қулай пойабзал кийишни унутманг ва Италия кўчалари бўйлаб сайр қилиб бетакрор обидаларни томоша қилинг!

8-сабаб – фестиваллар


Кузги Европа турли томоша ва фестивалларга бой бўлиб, ҳар бирида қатнашгингиз келади.
Мисол учун, Мюнхенда машҳур Октоберфест пиво фестивали бўлиб ўтади.

Венгрияда Budapest Contemporary Art Festival замонавий санъат фестивали ташкиллаштирилади.

Италиянинг Перужа шаҳридаги шоколад фестивали эса бутун дунё ширинликхўрларини ўзига ром этади.

Барселонада сентябрь ойида бўлиб ўтувчи Каталония куни сайёҳлар эътиборини ўзига тортади.

9-сабаб – суръатга олиш


Кузги Европа – бу ҳар бир кишини лол қолдирувчи, таърифлаб бўлмас гўзал манзаралар! Бир томоша қилинг!

10-сабаб – кайфият учун!


Кузда кўпчиликда маъюслик, кўнгил ғашлиги кузатилади. Бундай бўлмаслиги учун таътилга чиқиб, самолётга чипта харид қилиш, жомадонни тайёрлаб Париж кўчаларида сайр қилиш учун йўлга чиқиш керак...

Биз ажойиб кайфият Сизни ҳеч қачон тарк этмаслигини истаймиз! Шу сабабли Tatil.uz билан Европага саёҳат қилишни таклиф этамиз! Бизда кўплаб қизиқарли экскурсион турлар бор! Йилнинг ҳар бир фаслини қадрланг ва ҳар бир мавсумдан кўпроқ ижобий кайфият олишга интилинг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top