26-12-2017 14:45
3212
0
Ўтган ҳафта биз Туркияга турлар олдиндан буюртма қилинаётганлигини эълон қилган эдик. Сиз Facebook даги постимизга фаол мурожаат қилиб, кўплаб саволлар йўлламоқдасиз, бу эса бизни хурсанд қилмай қолмайди. Шу сабабли бугун биз эрта бронлаштириш қандай афзалликларга эга эканлиги ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бу шунчаки олдинроқ чипта сотиб олиш эканлигини билдирадими? Ёки ҳақиқатан ҳам бунинг афзалликлари кўпми?
Шу ва бошқа саволларга Tatil.uz нинг жўнатиш бўйича менежери Динара Ирматова жавоб беради.
Демак, эрта бронлаштириш. Европада, мисол учун, бу хизмат анча оммалашган бўлиб, эрта бронлаштиришдан илгаридан муваффақиятли фойдаланилади. Англиянинг ўзида 85 % дам олувчилар эрта бронлаштиришни маъқул кўрадилар! Ва бу, албатта, шунчаки эмас. Бироқ барчаси ҳақида батафсил. Ҳозирча эса аввалдан бронлаштириш тежамли эканлигига ишонмайдиганлар томонидан берилган 4 та савол.
Бронлаштириш нима?
Олдиндан бронлаштириш – бу сайёҳларни жалб қилишга қаратилган реклама эмас. Бу турларга нархларни етарли даражада арзонлаштириш учун сайёҳлик операторлари, меҳмонхона ва авиакомпаниялар томонидан биргаликда ишлаб чиқиладиган махсус акция. Бироқ бунинг асосий шарти мавжуд: турни таътилингиздан анча аввал сотиб олишингиз керак.
Нимада тежаш мумкин?
Ҳамма гап шундаки, сайёҳлик маълум бир мавсумда у ёки бу йўналишнинг муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги боғлиқ бўлган кўплаб омилларга боғлиқ. Шу туфайли мавсумда ўз меҳмонхоналарини олдиндан тўлдириб қўйишни ўйлайдиган меҳмонхона эгалари бўш хоналарнинг бир қисмига мижозларни арзонроқ нархда жойлаштиришга интилишади. Бундай қисман «тўлдириш» авиакомпания ва туроператорларга ҳам зарур. Эрта бронлаштириш – бу шунчаки ҳар бир сайёҳ тежаб қолиши мумкин бўлган ёзги мавсумга турни буюртма қилиш.
Исбот келтиринг!
Tatil.uz дан бир мисол. 2017 йилнинг август ойида биз «Анталия: август учун тежамли турлар» сотуви йўлга қўйилганлигини эълон қилган эдик. Ўша вақтда тўрт юлдузли меҳмонхона Сизга $ 270 ёки тахм. 2,2 млн сўмга тушар эди. Ва бу нархга авиапарвозлар киритилмаган! Бироқ, мисол учун, бу йили биз мижозларимизга Анталияга 3,09 млн сўмдан бошлаб эрта бронлаштириш (тўрт юлдузли меҳмонхона)ни таклиф қиламиз ва бу нархга Чимкентдан ва ортга йўналишда Анталияга чартер авиапарвозлар ҳам киради.
Эрта бронлаштиришнинг аниқ саналари мавжудми?
Бу ерда барчасини юз фоиз аниқлик билан айтиб бўлмайди, боиси ҳар бир давлатда «қайноқ» мавсум турли муддатларга тўғри келади. Мисол учун, Анталияда бу майдан октябрга қадар давом этади. Бу дегани, эрта буюртма қилиш тахминан январь-февраль-март ойларига тўғри келади. Аввалдан бронлаштириш вақти меҳмонхона ва туроператор-компаниянинг хоҳишига кўра ўзгариб туриши мумкин. Шу сабабли, бордию тежашни истасангиз, асосийси, вақтни бой бермаслик ва ўз таътилингизни ишониб топшираётган туроператордан янгиликларни кузатиб бориш.
Энди эса афзалликлар ҳақида!
1-афзаллик. Бу манфаатли!
Эрта бронлаштириш акцияси ҳар бир сайёҳ тур нархидан тахминан 10–30 % тежашни назарда тутади. Масалан, дейлик, мавсумда 5 миллион сўм турувчи турга боришга қарор қилдингиз. Эрта бронлаштиришда эса Сиз 1,5 млн гача пулингизни тежаб қолишингиз мумкин! Бу пулларни яқинларингизга совға олиш учун сарфлагангиз яхши эмасми?!
2-афзаллик. Қаерда истиқомат қилишингизни аниқ биласиз!
Tatil.uz тажрибасидан яна бир мисол. Бизга июнь ёки июль ойининг ўзидаёқ Анталиянинг аниқ бир меҳмонхонасида яшаш истагидаги мижозлар мурожаат этишади. Ёхуд пляжга ва денгизга яқинроқ бўлган биринчи қирғоқ чизиғида жойлашмоқчи бўлишади. Ёки бўлмаса улар бутун оила бўлиб ҳар йили Rixos Premium Belek да дам олишга одатланишган бўлса, у ерга яна ва яна қайтишни исташади.
Лекин қанчалик хоҳламайлик, баъзан сайёҳларимизга ёрдам бера олмаймиз. Ахир бўш жойлар умуман бўлмаслиги мумкин. Боиси Туркия – бу нафақат Ўзбекистон ва Марказий Осиёда, балки бутун дунёда машҳур бўлган йўналишлардан бири. Ва бордию бўш жойлар бўлмаса, фақатгина тенг қимматли меҳмонхона таклиф қилишимиз мумкин. Бу каби муаммоларни эрта бронлаштириш ҳал қилади.
3-афзаллик. Валюта курсининг ўзгариши ҳақида ўйламайсиз!
Дарҳақиқат, халқаро сайёҳлик, тушунганингиздек, бозордаги валюта курсига бевосита боғлиқ. Шу боис мавсум авжида тур нархи анчагина кўтарилиши мумкин. Бу ҳолатда ортиқча тўламаслик учун турни олдиндан бронлаштириш керак. Бунинг устига, авиапарвозлар нархи ҳам худди шу сабабларга кўра арзонроқ бўлади!
4-афзаллик. Ҳужжатлар борасида қайғурмайсиз!
Дейлик, бизга сайёҳ июлда мурожаат қилиб, айнан шу ойнинг ўзидаёқ дам олишга кетишни хоҳлайди. Баъзилар, афсуски, саёҳат учун ОВИР талаб қилинишини билишмайди. Агар визали давлатлар ҳақида гап кетса, визани ҳам расмийлаштириш керак бўлади! Буларнинг барчаси, турган гапки, бир куннинг ичида ҳал қилинмайди. Ҳеч қайси ҳужжатга эга бўлмаган сайёҳ қандай қилиб ўша ойнинг ўзидаёқ чет элга кетиши мумкин?
Агар май ойи учун турни декабрда харид қилсангиз, барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга улгурасиз.
Айтганча, бу ерда Сиз барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин, жумладан болаларингиз билан саёҳат қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш борасидаги саволларга жавоб топасиз.
5-афзаллик. Барчасини режалаштириш ва ҳал қилиш учун вақт ниҳоятда бисёр!
Тан олинг, саёҳат – бу унутилмас эртакка айланувчи воқеа. Июнда денгиз бўйида қуёшда тобланишингизга ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг қиш ва баҳорда барча ишларингизни бажариб олишингиз мумкин. Умуман олганда, олдинда Сизни кўплаб унутилмас онлар кутаётганини билган ҳолда ишлаш ва яшаш мароқли.
Шу сабабли келаси йилда боришни хоҳлаган мамлакатингизга турларни ҳозирданоқ бронлаштиришни маслаҳат бераман!
Келаётган Янги йилингиз билан! 2018 йилда Сизга кўплаб янгилик ва саёҳатлар ҳамроҳ бўлсин!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz