Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

08-04-2019 20:54

Туркиянинг "Ankarapark"и нималар билан лол қолдирмоқда

1966

0

Бизнинг туркиялик ҳамкоримиз, Leisure Business Travel компанияси раҳбари Илимдар Риза ажойиб янгилик билан ўртоқлашди.

 

Туркия пойтахти Анқарада Wonderland Eurasia ёки бошқача қилиб айтганда, Ankarapark номли яна бир ажойиб аттракционлар парки очилди. «Бу парк улкан ва чиндан ҳам ноёб», – таъкидлайди Риза. – «У Париждаги Диснейленддан катта ва кўплаб қизиқарли кўнгилочар хизматларни таклиф этади. Туркия ўзбекистонликларда доим қизиқиш уйғотиб келган, шу сабабли агар яқин кунлар ичида бу ерга оилангиз билан келишни режалаштираётган бўлсангиз, Анқарага қисқа муддатга кириб ўтишни ва Ankarapark нинг сеҳрли оламини томоша қилишни маслаҳат бераман».

 

«Европанинг мўъжизалар майдончаси» – Wonderland Eurasia энди очилди, лекин у ҳақда кўплаб ОАВ ва блогерлар завқ-шавқ билан ёзишмоқда. Паркнинг ўлчамлари лол қолдиради: Европадаги энг катта ва Осиёдаги энг йирикларидан бири бўлган Ankarapark беш йилдан ортиқ вақт давомида бунёд этилган. Унинг қурилиши учун қарийб 256 миллион доллар сарфланди. Оқибатда Ankarapark 1,3 миллион квадрат метр ҳудудни эгаллади. Бу ерда 2 миллионта дарахт, бута ва гуллар ўтқазилди. Ходимларни бир неча ой давомида ўқитишди. Паркни март ойида шахсан Туркия президенти Режеп Эрдўғон очиб берди.

 

Биз ушбу улкан лойиҳа сизни аниқ қизиқтириши мумкин деб ўйладик ва сиз учун Wonderland Eurasia ҳақида 10 та саволга жавобни тайёрлаб қўйдик!

1. Паркка кириш чиптаси қанча туради?

Айни вақтда бир киши учун 25 лира. Бу тахминан 37 000 сўм.

Туркияда севимли бўлган «All inclusive» тизим бўйича чипта нархи – 190 лира (280 000 сўм). Бироқ бир киришда ҳаммасида уча олмайсиз. Ҳамма аттракционларни учиб чиқиш учун камида 10 кун талаб қилинади!

 

2. Қандай чегирмалар бўлиши мумкин ва бу чегирмалар кимларга берилади?

Бу айнан биз ўзбекистонликларга тегишли, чунки биз деярли ҳамма вақт оилавий саёҳат қиламиз ва ўз фарзандларимизни хурсанд қилишни ёқтирамиз. Ankarapark да оилалар чегирмаларга аниқ умид қилишлари мумкин. Мисол учун, агар оилангиз тўрт кишидан иборат бўлса, сиз кириш учун 100 лира эмас, 80 лира тўлайсиз.

 

3. Қандайдир акциялар кутиляптими?

Акциялар, танловлар, ўйинлар ва бошқа ёқимли совғалар албатта бўлади! Мана, мисол учун, парк очилганидан сўнг 10 кун мобайнида барча хоҳловчилар паркка мутлақо бепул киришлари мумкин бўлган! Ёзги мавсум арафасида бизни нималар кутаётганини тасаввур қиляпсизми?

 

4. Бу парк кимларга кўпроқ тўғри келади – болаларгами ёки катталаргами?

Паркда ёш бўйича чегара йўқ! Бу ерда аттракционлар шу қадар кўп ва турли-туманки, энг кичик ёшдагилардан тортиб катталаргача ҳамма паркдан олам-олам таассурот билан қайтишади!

 

5. Бу ерга йилнинг қайси пайтида келган яхшироқ?

Ankarapark – бу нафақат тематик парк, балки аттракционлари 13 та катта ёпиқ чодирда ва очиқ майдончаларда жойлашган улкан кўнгилочар мажмуаси. Шу боис бу ерга исталган вақтда келишингиз мумкин.

 

6. Ankarapark Париждаги Диснейленддан неча баравар катта?

Уч баравар!

 

7. 1,3 миллион квадрат метр – бу жуда катта. У ерда қандай ҳаракатланиш мумкин?

Ташриф буюрувчиларга осон бўлиши учун паркда 5 километрли темир йўл қурилган. Парк ҳудуди бўйлаб 14 та поезд ҳаракатланади.

 

8. У ерда қандай аттракционлар бор?

Жами бўлиб бу ерда 2117 та аттракцион мавжуд! Америка горкаларининг сони бўйича у дунёда иккинчи ўринда туради.

 

Шунингдек, у ерда картинг, каруселлар, ўйин автоматлари ва бошқа аттракционлар бор.

 

Аттракционлар қаторида яна учар орол, учар театр, муз ғори ва ҳ.к.

 

Ҳаммаси бўлиб парк 12 та тематик қисмга бўлинган.

 

Энг йирик ёпиқ павильон – бу динозаврлар парки. Улардан қўрқманг, улар жуда ҳам мулойим! Шунингдек, бу ерда виртуал борлиқни акс эттирувчи кўплаб қизиқарли аттракционлар бор!

 

Айтганча, павильонга кираверишдаги узунлиги 70 метр ва бўйи 30 метр бўлган динозавр дунёдаги энг йирик динозавр макети сифатида Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олишга даъвогар.

 

Келажак павильони – бу трансформерлар олами.

 

Wonderland Asia да дунёда мавжуд бўлган учта фантастик аттракционлардан бири «Учар кинотеатр» жойлашган бўлиб, ташриф буюрувчилар унда фильм ичига тушиб қолгандек бўлишади.

 

9. У ерда концерт ва томошалар ўтказиладими?

Албатта! Бу ерда концерт ва байрамлар учун майдонча бор. Айтганча, 23 апрелдан 5 майгача Ankarapark да концертлар бўлиб ўтади!

Динозавр ва бошқа жонзотларни учратишингиз мумкин бўлган улкан жунгли мавжуд.

 

Яна бу ерда сувни 120 метр баландликкача сепа оладиган, катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи фаввора барпо этилган.

 

Паркка кириш ёнидаги яна бир қизиқарли фаввора мушуклар ҳайкаллари билан безатилган. Ранг-баранг кўзли оқ мушук Анқара тимсолларидан бири ҳисобланади.

 

10. Парк инфратузилмаси қанақа?

У икир-чикиригача ўйлаб чиқилган. Мисол учун, бу ерда 6800 машинага мўлжалланган дунёдаги энг йирик автотураргоҳ қурилган!

Паркка кираверишда ва унинг ҳудуди бўйлаб юзни таниш функциясига эга камералар ўрнатилган. Улар ҳаммаси бўлиб 1800 та. Бу агар бирор киши, мисол учун ёш бола йўқолиб қолса, топиш осон бўлиши учун қилинган.

Мутахассисларнинг фикрича, шу йилнинг охиригача паркда камида 5 миллион киши меҳмон бўлади. Сиз ҳам улар қаторида бўласизми?

Агар хоҳласангиз, Wonderland Eurasia га ташриф буюришингиз учун шароит яратиб берамиз! Сиз у ерда бир йилга етувчи таассуротларга эга бўласиз!

Wonderland Eurasia га чегирма ва акциялар ҳақида Telegram-каналимизда сўзлаб борамиз. Шу боис обуна бўлинг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top