06-12-2017 14:50
3171
0
Агар Сиз қачонлардир Туркияда бўлган бўлсангиз, оқ кийим ва баланд бош кийими кийган эркакларни кўрган бўлишингиз мумкин... Бордию, у ерга бормаган бўлсангиз ҳам суратларда ёки видеороликларда кўрган бўлишингиз аниқ. Улар дарвешлардир. Уларнинг рақсини албатта томоша қилишни маслаҳат берамиз!
Дарвешларнинг бундай рақси сема ёки мавлавий раденияси деб номланади. Раққосларнинг ўзини эса семазенлар деб аташади.
Тарихдан биласизки, дарвешлар – бу камтарин ҳаёт тарзини кечирувчи инсонлардир. Бироқ Туркиядаги дарвешлар, одатда, оддий яшашади, барча қатори ишлашади ва ўз оилаларига эга.
Аммо ҳар йили улар атоқли форс сўфийси Мавлоно Жалолиддин Румийнинг мақбараси барпо этилган Туркиянинг Кония шаҳрида тўпланишади. Ҳар йили 10 дан 17 декабрга қадар бу ерда Шаби-Аруз фестивали ўтказилади.
Айтишларича, бундай тадбирнинг асосчиси Мавлононинг ўзи бўлган экан. Бугунги кунда айнан шу фестивални томоша қилиш мақсадида бутун дунёдан сайёҳлар ташриф буюришади. Ушбу ажойиб рақсни бир томоша қилинг!
Дарвешларнинг бундай «айланишини» Конияда йилнинг исталган вақтида ҳар шанба куни бевосита кўришингиз мумкин.
Шунингдек, Истиқлол кўчасидаги Galata Mevlevihanesi да ҳар якшанба кунлари ҳам.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz