23-01-2019 15:49
2619
0
Анталиянинг илиқ денгиз ва пляжлари, Босфор қирғоғидаги қаҳвахонада хушбўй қаҳва ифори таралувчи бой тарихга эга Истанбул, Помукқалъанинг оппоқ травертинлари, сиру синоатга бой Эфес ва Пергам – булар миллионлаб сайёҳларнинг Туркияга ташриф буюриши учун асосий сабаблардир. Ушбу давлатда ҳалол сайёҳлик ҳам фаол ривожланмоқда. Бу ҳақда бугунги мақоламизда сўз юритамиз.
Қачонлардир, ўтган асрнинг 90-йиллари охирида ҳалол сайёҳлик деганда асосан муқаддас қадамжоларга зиёрат тушунилган. Кейинчалик ушбу тушунча бироз кенгроқ маъно касб эта бошлади ва бугун у миллионлаб мусулмонларни дам олишга ва ўзлари учун янги давлатларни кашф этишга чорлабгина қолмай, ислом динида кўзда тутилган барча қонун-қоидаларга риоя этишга ёрдам беради.
Илк ҳалол меҳмонхона Туркияда 1996 йили пайдо бўлган. Умуман олганда, Туркия (Малайзия, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари билан бир қаторда) сайёҳликнинг ушбу соҳасини фаол ривожлантирган дастлабки мамлакатлардан биридир. Шу сабабли йилдан-йилга бу ерга кўплаб мусулмон сайёҳлари қадам ранжида қилишади. Баъзилар муқаддас Рамазон ойининг тугашини нишонлаш учун келишса, бошқалар унутилмас ёзги таътилни оиласи билан бирга ўтказиш мақсадида ташриф буюришади. Айни вақтда ҳалол меҳмонхоналар Анталиянинг деярли ҳамма курортларида мавжуд, бироқ улар Алания районида айниқса кўп.
Туркиядаги замонавий ҳалол меҳмонхоналар мусулмон сайёҳлар учун зарур бўлган асосий талабларга риоя қилади. Хусусан, кафе ва ресторанларда спиртли ичимликлар, чўчқа гўшти бўлмайди.
Мисол учун, Adеnya Resort 5* ҳалол меҳмонхонаси ҳақида билдирилган фикрлардан бирида у ердаги мазали таомлар, ичимлик ва музқаймоқлар алоҳида тилга олинади.
Намоз ўқиш учун хоналар мавжуд (эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида), хоналарда эса Қуръон, жойнамоз, тасбеҳлар, Маккадаги муқаддас Каъбани кўрсатиб турувчи белгилар бор.
Умумий фойдаланиш жойлари – бассейнлар, ҳаммомлар, фитнес-заллар эркаклар ва аёллар учун алоҳида қилиб бунёд этилган. Мисол учун, Wome Deluxe 5* меҳмонхонаси мана шундай жиҳозланган.
Хона шариат қонунларига биноан безатилган бўлиб, одамлар ва ҳайвонлар расми туширилмаган, косметика воситалари таркибида эса спирт ва ҳайвон ёғлари бўлмайди, меҳмонхона ҳудудида суратга ва видеога олиш тақиқланади. Adin Beach Hotel 5* меҳмонхонасидаги хоналарнинг бирига эътиборингизни қаратамиз!
Меҳмонхоналардаги ходимлар камтарин кийинган ва муқаддас Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини мўлжаллаб дастурхон тузашга тайёр туришади.
Туркиядаги ҳалол меҳмонхоналарнинг яна бир ўзига хос жиҳати – бу ерда шариатга хилоф бўлган пляждаги кечалар, дискотекалар, шоу-дастурлар ўтказилмайди. Барчаси зарур талабларни инобатга олиб тузилган. Бироқ бу ҳалол меҳмонхоналарда зерикиб қоласиз дегани эмас! Боиси бу ерда бўш вақтингизни мароқли ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё этилган!
Болаларингиз ҳам зерикиб қолишмайди! Масалан, Selge Beach Hotel 5* меҳмонхонасида улар нималар билан банд бўлишлари мумкинлигига бир қаранг!
Шунингдек, ҳалол меҳмонхоналарда ислом тарихи ва мусулмон маданиятини ўрганишга қаратилган экскурсиялар ҳам таклиф этилади. Мана, масалан, Анталиядан Коньядаги машҳур Мавлоно (Жалолиддин Румий, сўфий файласуфи) музейига сафар уюштирилади. Ҳар йили бу ерга бутун дунёдан минглаб зиёратчилар масжид, мақбара, сағана, кутубхоналарни томоша қилиш учун келишади.
Умуман эса, Туркия – сўфийлик ғоялари билан суғорилган ва кўплаб муқаддас масканларга эга бўлган давлат. У лол қолдиришни, хурсанд қилишни ва ажойиб таассуротлар тақдим этишни билади!
Айтганча, Туркияга муқаддас Рамазон ойидан кейинги тур билан бу ерда танишишингиз мумкин. Барча саволларингизни +99871 200 55 44 рақами орқали йўлланг. Шунингдек, Telegram-каналимизга ҳам обуна бўлинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz