Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

11-06-2018 15:30

Тошкентлик иқтисодчи она – Истанбулга муҳаббат ва Анталияда «люкс» классидаги дам олиш ҳақида

2229

0

Бугун блогимизда ажойиб рафиқа, она, гўзал ва меҳрибон аёл, тошкентлик иқтисодчи Гулнора Обидованинг ҳикояси!

 

2016 йилнинг ёзида биз оиламиз билан Истанбулни томоша қилиб Белекда дам олиш учун Туркияга бордик.


Ҳикоямни эртакнамо Истанбулдан бошласам. Истиқлолга хуш келибсиз! Унинг муҳитини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу ерда ҳаёт ниҳоятда шиддатли! Ресторанлар, қаҳвахоналар, қандолатчилик дўконлари, пассажлар, меҳмонхона ва яна дўконлар... Турли даврларга оида архитектура. Китоб, сувенир витриналари ва ҳ.к.

Бу ердаги инсонларни айтмайсизми?! Турк дондурмасини маҳорат билан ўйнатувчи музқаймоқчи меҳмонларнинг кайфиятини кўтаришга бел боғлаган. Истанбулликлар шу қадар очиқкўнгилки, оддий қарашингизга табассум ила жавоб қайтаришади.

Истиқлолдан Француз кўчасига беш дақиқалик йўл. Уйнинг олд томонидаги суратлар, оёқ остидаги сопол плиталар ва қачонлардир Париж кўчаларини ёритиб турган газ фонусларнинг аниқ нусхалари... Зинапоя атрофида бар ва ресторанчалар жойлашган.

 

Француз кўчасидан пастроқда антиқа дўконларга эга Чукуржума кўчаси бор.

Галата минораси – бу алоҳида ҳикоя. 670 йил ичида у соқчи ва сигнал минораси, маёқ, қамоқхона, расадхона бўлишга улгурган. «Агар деворлар ҳам сўзлай олганида», Истанбул деворлари бизга жуда кўп қизиқарли нарсаларни гапириб берарди. Ҳозирда минора сайёҳлар хизматида – унинг чўққисида кузатув майдончаси ва ресторан жойлашган.

Галата кўприги икки қаватли конструкцияни ўзида акс эттиради – юқори қаватда кечаю кундуз, қаҳратон совуқдаю жазирама иссиқда ўнлаб, ҳатто юзлаб балиқчилар балиқ овлашади, пастки қаватда эса балиқ маҳсулотларига эга кўплаб ресторанлар фаолият юритади.

Биз бир нечта диққатга сазовор жойларни томоша қилдик: Султон Аҳмад масжиди, Тўпқопи саройи, Айя София музейи, Базилик цистернаси, Отчопар майдони... Ҳамма ерда унутилмас, ўзига хос муҳит ҳукмрон!

Қизиғи, Истанбул чиндан ҳам мушуклар шаҳри экан.

Босфор бўйлаб сайр ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Биз йўлимизни Бейоглу томонидаги Галата кўпригидан бошлаб, бир ярим соат ўтгач, Эминеню бандаргоҳида, яъни қарама-қарши тарафда якунладик. Теплоход ҳар соатда бир марта сафарга жўнайди, бундай денгиз саёҳати «Босфор бўйлаб тур» деб номланади. Чипталарни шу ернинг ўзида сотиб олиш мумкин. Экскурсиямиз унутилмас бўлди, десам адашмаган бўламан. Бортдаги муҳит ёқимли: даставвал Сиз палубадаги шиддатли шамолдан совқотасиз, кейин эса ичкрига кириб қайноқ чой билан исинасиз ёки ҳақиқий портакал сую, яъни апельсин шарбатини татиб кўрасиз.

Узоқдан Қизлар минораси, кўплаб шинам меҳмонхоналар, музей ва архитектура иморатларини кўриш мумкин.

Эртакнамо Истанбул, Таксим ҳақида яна кўплаб ёзиш мумкин... Бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман: Истанбул – бу Европа ва Осиё қоришмаси. Яшасин кескин фарқлар шаҳри Истанбул!

Давом этамиз! Сара муҳитга, «ердаги жаннатга» кўчамиз! Бу жойни бошқача атаб бўлмайди, боиси бу бизнинг севимли Rixos Premium Belek оилавий меҳмонхонаси!

Бу ер шу қадар гўзалки, ҳеч нарсага эътироз билдира олмайсиз. Бизга бу ерда ҳамма нарса ёқди! Умумий таъриф бериб ўтсам.
Пляж. Кенг, катта қумли пляж. Унга эллик метрча юрилади. Сув остидаги шағаллар халақит бермайди, аксинча, оёқларингизни уқалайди. Пляж ниҳоятда узун. 2 та пирс бор. Пляжда тематик кечалар ўтказилади, кўплаб барларнинг бирида кун давомида қорнингизни тўйдириб олишингиз мумкин. Бу, айниқса, болаларга ёқиши табиий!

Rixos Premium Belek да овқатланиш ажойиб тарзда йўлга қўйилган, 5 та юқори сифатли ресторанларнинг бирини танлашингиз мумкин, шунингдек, битта катта асосий ресторан ва тўртта A’la Carte ресторани: гўштли, балиқли, итальянча ва туркча.

Тажрибали аниматор ва дижейлар машҳур артистлар иштирокида жаҳон даражасидаги кечалар, болалар томошалари, турли спорт мусобақаларини уюштиради.

Rixos Premium Belek ҳудудида «люкс» классидаги бренд дўконларига эга савдо маркази мавжуд.
Болалар дам олиши учун барча шароит яратилган. Турли ёшдаги кичик дам олувчиларга кўнгилочар ва таълимий хизматлар тақдим этилади!

Турли ўйинлар ва ёшга кўра мини-клублар, болалар фермаси бор. Меҳмонхонада дам олувчилар учун The Land of Legend Theme Park тематик аттракционлар паркига кириш мутлақо бепул. У ҳақда алоҳида ва соатлаб сўзлаш мумкин!

Болалар доим банд, ҳаттоки пляжда ҳам болалар клуби бор.

Менга, айниқса, меҳмонларга 50 дан ортиқ уқалаш тури таклиф этилувчи SPA-марказ ёқди. Шунингдек, қор ва ёмғир хоналари, тренажёр зали бор.

Меҳмонхонанинг шинам хоналари замонавий мебеллар билан жиҳозланган, хизмат кўрсатиш сифати аъло даражада. Хонамиздан Ўртаер денгизининг бетакрор манзарасини томоша қилиш мумкин эди.

Умуман эса, Анталияда зерикишни буткул унутасиз, люкс классидаги қулайликни барча ерда ҳис қиласиз, шу сабабли Rixos Premium Belek га яна ва яна қайтгингиз келаверади!

Сиз ҳам блогимиз муаллифлари қаторидан жой олишни истасангиз, ўз саёҳатингиз ҳақида маълумот беринг! Мақола ва суратларингизни editor@tatil.uz манзилига ёки Facebook даги саҳифамизга юборинг! Яна сайёҳларимиз билан дунёни кашф этиш учун Telegram каналимизга обуна бўлинг!

 

Мақола муаллифи: Гульнора Абидова

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top