Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

20-11-2017 18:00

Тинчлик ва хотиржамлик илинжида Боржомига ёки Грузияда ўтган 7 кун 7 дақиқадек...

3050

0

...У кўзларини Тбилиси осмони узра учиб ўтаётган пайтида очган эди.

 

Самолёт Грузиянинг азим пойтахтига учиб келаётган маҳал иллюминатордан ушбу эртакнамо тоғли ўлканинг кузги гўзаллигидан баҳра олиш мумкин эди.

 

У илгари ҳам Грузияда бўлган, Тбилисини дурустгина билар эди: қайси меҳмонхонага жойлашиш, тушликни қаерда қилиш ёки кечки вақтни қаерда ўтказиш... Бу сафар эса узоқ кутилган бир ҳафталик таътилини ўзига бағишлаш ва бир дақиқага бўлса ҳам иш ҳақида умуман ўйламасликни ўзига ваъда берди. У Шота Руставели номли аэропортдан чиқиб, такси ёнига келди. «Дидубе автовокзалига, илтимос...»

 

Ҳозирда унга энг кераклиси тинчлик, хотиржамлик эди. Шу сабабли маршруткага ўтириб Тбилисидан узоқ-узоқларга кетди.

 

Жанубий Осетиянинг кичик бўлаги, Горига бурилиш ва Грузиянинг бепоён, чексиз-чегарасиз маҳобатли тоғлари... Мана у, Боржоми тумани... Боржоми...

 

Боржоми ҳар доим, йилнинг ва куннинг исталган пайтида ажойиб. Сукут ва осойишталик – айнан кузни ёқтирадиганлар учун. Ва фақатгина қизғиш-қизил тоғлар Кавказнинг бепоён кенгликларида ҳукмронлик қилаётгандек...

 

Боржоми – кичкина шаҳар, шу боисдан шаҳар марказига яқинроқ жойлашиш борасида хавотир олмаса ҳам бўлади. Ихчам жойлашув ва барча ердаги, ҳар бир бурчакдаги гўзал манзаралар –– ушбу шифобахш шаҳарнинг ўзига хос жиҳати.

 

...У ўзи тўхтаган меҳмонхоналарнинг бирига буюмларини қолдириб, ушбу кечни ўзига ва ўз ҳаёлларига бағишлашга қарор қилди. Боржомининг мусаффо ҳавоси инсон танасини бўшаштириши бор гап. Шу туфайли айни пайтда атроф-оламни бус-буткул унутиб, Кура дарёси бўйида кун ботишини томоша қилишдан завқлиси бўлмаса керак.

 

Сўнг кичик ресторанлардан бирига кириб, мазали грузин миллий таомлари – хачапури ёки грузинча лавашни татиб кўрди, кейин эса ўзи билан қайноқ қаҳва олиб, сайрга отланди.

 

Шота Руставели кўчаси ва яна бошқа тор кўчалар бўйлаб сайр қилиш ва ҳақиқий грузин ҳаётини кузатиш... Яхшилик ҳақида ўйлаш ва сокинлик қаърига шўнғиш...

 

...Таътил кунлари давомида у Боржоми бўйлаб сайр қилишни жуда ҳам ёқтириб қолди.

Ўз меҳмонларини денгиз сатҳидан нақд 1000 м баландликкача олиб чиқувчи осма йўл...

 

Кура дарёси қирғоғи...

 

Марказий боғда жимжитлик ва грузин табиатидан баҳра олиш...

 

Фавворалар ва афтидан осудаликни излаб Боржомига келган буюк бастакор Чайковскийнинг ҳайкали.

 

Боржомида кўплаб диққатга сазовор жойлар, жумладан Романовлар сулоласи саройи ҳам қад кўтарган.

 

Шунингдек, Боржоми – бу аввало, ўлкашунослик музейи, Мираб Костави боғи, Миллий боғ ва айнан ўша сув... Фойдали, шифобахш, мўъжизакор.

 

Тоғ ҳавоси, бир қатор касалликларнинг шифоси бўлмиш тетиклаштирувчи сувнинг таъсирини сезгач у ҳали бу ерларни кўп бор эслайди.

Энди, худди етти дақиқадек ўтиб кетган етти кундан сўнг эса у яна шаҳар ғала-ғовурига қайтмоқда. Боржоми тумани, тоғлар – Грузиянинг бепоён, чексиз-чегарасиз, буюк тоғлари, Жанубий Осетиянинг бир бўлаги, Гори тоғига бурилиш... Аэропорт. Самолёт. Парвоз.

 

Ва ҳар сафар дўконда сотилаётган сувни кўрганида, у ушбу кузда унга Грузия совға қилган унутилмас онлар, тинчлик-осудалик ва албатта, Боржоми шаҳарчасининг бетакрор табиатини ёдга олаверади.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top