03-04-2018 17:45
2167
0
Турфирмамизда яқинда қизиқарли бир воқеа рўй берди. Доим VIP-сервисли индивидуал турларни танлаб келган бизнинг доимий ва бадавлат сайёҳимиз дўсти билан Италияга боришни хоҳлаб қолди. Бироқ дўсти билан қандайдир масалада келишолмай қолди шекилли, оқибатда якка ўзи қолиб кетди.
У бу сафар ёлғиз ўзи эмас, ҳамроҳи билан саёҳат қилишни истаган эди. Унинг люкс классидаги индивидуал дам олишни танлаш одатига қарамай, таваккал қилдик ва унга гуруҳли турни таклиф этдик. Ва у рози бўлди.
Орадан тахминан бир ой ўтиб у мамнун ва хурсанд ҳола офисимизга ташриф буюрди. Унга сафар жуда ҳам ёққан эди. Бунинг устига, сафар давомида у бошқа давлатдан келган сайёҳлар билан танишиб олди. Улар орасида тадбиркорлар ҳам бор эди ва сайёҳимиз улар билан ишчи мулоқотларни йўлга қўйиб олди. Натижада унинг янги бизнес-ҳамкорлари пайдо бўлди! Мана шундай!
Буларнинг барчаси мени гуруҳ бўлиб саёҳат қилиш ҳақида ёзишга ундади. Чунки баъзилар бу қулай дам олиш тури эмас, деб ҳисоблашади.
Салбий ҳаёллардан воз кечамиз! Мен эса гуруҳли саёҳатлар ҳақида кўп берилувчи бешта саволга жавоб топишга ҳаракат қиламан. Кейин нега айнан ушбу саёҳат тури сўнгги вақтларда анча оммалашаётганлигини тушуниб етасиз.
Бу қандай гуруҳ?
Номидан тушуниб олганингиздек, гуруҳли турлар Сизнинг катта, аҳил ва қувноқ одамлар билан саёҳат қилишингизни назарда тутади. Биздан кўпинча бундай гуруҳ фақат ўзбекистонликлардан иборат бўладими, деб сўрашади. Йўқ, гуруҳдаги инсонлар турли мамлакатлардан бўлиши мумкин. Дейлик, Сиз Италияга турни танладингиз. Тошкентдан Римга йўл олгач, у ерда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон ва ҳ.к. давлатлардан келган сайёҳлар билан учрашасиз. Улар билан танишиб, биргаликда буюк тарихий империя шаҳарларини забт эта бошлайсиз. Дунёнинг турли бурчакларидан келган инсонлар билан танишиш нақадар қизиқарли бўлиши мумкинлигини тасаввур қиляпсизми?
Айтганча, руҳий омил саёҳатда муҳим аҳамиятга эга. Зарур маблағи ва саёҳат қилиш имконияти бор кўпчилик инсонлар яхши ҳамроҳлари бўлмагани боис ҳам дунёни кам кезишади. Агар бу Сизга ҳам таниш ҳолат бўлса, у ҳолда гуруҳли турларни танланг!
Саёҳат дастури қизиқарли бўладими?
Ўз тажрибамдан келиб чиқиб гуруҳли турлар бой ва қизиқарли экскурсион дастурни ўз ичига олишини айтишим мумкин. Дастур обдон ўйланиб, сайёҳлар зерикиб қолмасликлари учун энг оптимал вариантлар танланади.
Нархлар борасида-чи?
Алоҳида саёҳат қилиш нархлари албатта қимматроқ. Мисол учун, ҳозирда биз 4 млн сўмдан бироз қимматроқ бўлган Италияга гуруҳли турларни сотмоқдамиз. Биз Сизга худди шундай, бироқ индивидуал турларни ҳам таклиф этишимиз мумкин. Аммо у камида икки баравар қиммат – бир киши учун 8 миллион сўмга тенг бўлади. Фарқни сезяпсизми?
Агар гуруҳли турлар арзонроқ бўлса, демак, хизмат сифати ҳам пастроқ экан-да???
Йўқ! Чунки гуруҳли тур – бу оддий нархдаги VIP-маҳсулот, бу камроқ харажат қилиб кўпроқ таассуротларга эга бўлишдир. Нархлар эса саёҳатчилар гуруҳи учун гидларга, трансфер ва меҳмонхоналарга бонус эвазига камаяди.
Қандай қилиб гуруҳ аъзолари йўқолиб қолишмайди ва бу гуруҳни ким доим йиғади?
Одатда, бундай гуруҳнинг етакчиси бўлади. У саёҳатингиз кўнгилдагидек бўлиши учун масъулдир. Бу ҳам яна бир ижобий томони. Боиси team leader Сиз бораётган мамлакат тилини, қизиқарли жойларини, қаерда пул алмаштириш мумкинлигини ва нима қаерда арзонроққа сотилишини билади.
Ва, албатта, индивидуал саёҳатни ёки гуруҳли турларни танлаш – бу фақат Сизнинг ихтиёрингиз. Бироқ Сизга гуруҳ бўлиб саёҳат қилиб кўришни тавсия қиламан. Ҳеч бўлмаса ўша Италиядан бошланг! Балки Сиз ҳам у ерда бизнинг юқоридаги сайёҳимиз каби ўзингизга дўстлар, ишбилармон ҳамкорлар орттириб, олис ва қизиқарли саёҳатларга биргаликда йўл оларсиз!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz