02-10-2017 17:00
3613
0
Бугун блогимизда тошкентлик Самандар Мираҳмедов ўзининг ҳикояси билан ўртоқлашади!
Истанбулнинг тарихий марказида, Босфор бўғози ва Мармар денгизи ўртасида жойлашган туманда яшаш нима эканлигини тасаввур қила оласизми? Айя-София ибодатхонаси, улкан Мовий масжид жойлашган майдонда кечалари сайр қилиш ёки қачонлардир немис канцлери томонидан турк султонига ҳадя қилинган муҳташам фаввора атрофида салқинликдан завқ олишни-чи?..
Мен, эҳтимол, бахтли инсондирман, чунки буларни нафақат тасаввур қила оламан, балки ўша жойларда бўлган ҳар бир дақиқамни ҳам эслай оламан. Туркияга бир неча марта ташриф буюрган сайёҳлар мен Султон Аҳмад тумани, яъни собиқ Контантинополнинг «юраги» ҳақида гапираётганлигимни тушуниб етган бўлсалар керак.
Ҳозир ўлкамизда куз, ёзги дам олиш ҳақидаги хотираларни ёдга олсам дилим шод бўлади. Шунингдек, мен Истанбулда тўхтаган «Ajwa Hotel Sultanahmet» меҳмонхонасини ҳам эсга олдим.
Ушбу меҳмонхонадан шу номдаги майдонгача 10 дақиқалик йўл. «The Grand Bazaar» – дунёнинг энг қадимий ва йирик бозорларидан бири, Тўпқопи Саройи, Айя-София, Султон Аҳмад масжиди – барчаси шу атрофда.
Ҳар бир меҳмонни чин кўнгилдан қарши олувчи ва меҳмонлар ҳақида ғамхўрлик қилувчи масканда дам олиш қанчалик ёқимли. Беш юлдузли «Ajwa Hotel Sultanahmet» – айнан шундай жой.
Меҳмонхона шундай жойлашганки, мен ҳар куни Истанбулнинг такрорланмас манзарасидан баҳраманд бўлдим.
Ушбу меҳмонхона – қулай яшаш шароити (замонавий телевизорлар, кондиционерлар, электрон пардалар, иситувчи пол, Wi-Fi ва бошқ.)ни ўзида мужассамлаштирган замонавийлик ҳамда архитектура, ички кўриниш, ўзгача услубни намоён қилувчи қадимийликнинг ўзига хос уйғунлиги.
«Ajwa Hotel Sultanahmet»нинг ҳар бир хонаси ўзига хос услубга эга, ҳар бир буюм – бу ўтмиш кўзгуси, усталарнинг синчковлик билан бажарган моҳирона иши, ўймакорлик, ёғоч ва садаф рангли безаклар, озарбайжонлик рассомлар томонидан чизилган қимматбаҳо суратлар, заррин гиламлар, усмонли турк услубидаги диванлар ва яна бир қатор буюмлар.
Ҳаттоки идиш-товоқ ва қандиллар ҳам ўзгача жозиба ва шарқона кўринишга эга. Санъат ва ҳашаматни севувчилар «Ajwa Hotel Sultanahmet» билан ўзига хос шарқона тарихни ўзлари учун кашф этишлари аниқ.
Замонавий меҳмонхоналарни SPA, бассейн ва фитнессиз тасаввур қилиб бўладими?! Шунингдек бу ердаги кутубхонага кириб китоб мутолаа қилишингиз ҳам мумкин.
Менга турли-туман ширинликларга эга нонушталар айниқса ёқди! Бундай ширинликларнинг олдида ўзингизни тутиб туришингиз қийин! Айтганча, уйда ўтиришни хуш кўрувчилар учун овқат ва ичимликларни уйга етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган. Умуман олганда эса, Мармар денгизи, Шаҳзода ороли ва Султон Аҳмадни бевосита томоша қилиш мумкин бўлган, томида террасаси бор ресторанда ўтириб тушлик ёки кечки овқатни тановул қилиш нақадар ёқимли эканлигини тасаввур қиляпсизми?!
Меҳмонхонани айланиб бу ерда банкет зали, матбуот анжуманлари зали ва бар борлигини кўрдим.
Агар Истанбулга бориб унинг тарихий марказига жойлашишга қарор қилсангиз, Сизга «Ajwa Hotel Sultanahmet»ни маслаҳат бераман. У Сизни асло бефарқ қолдирмайди, унинг гўзаллигию ҳашамдорлигига қойил қолишингиз шубҳасиз!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz