Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

13-08-2018 18:00

Шу йилнинг ўзидаёқ Эфесга сафар қилиш учун 7 та сабаб

2105

0

Эфес замонавий Туркия ҳудудида жойлашган қадимий шаҳарлардан бири, антик дунёнинг ҳақиқий мўъжизасидир. Бугун у очиқ осмон остидаги музей ва кўплаб сайёҳлар ташриф буюрувчи жойлардан бири. Қачонлардир Эфес 250 000 га яқин киши яшаган энг йирик антик шаҳарлардан бири бўлган. У карий, форс, юнон, рим, византия, усмонлилар каби турли тарихий даврларни бошидан кечирган ва бугунги кунда ўзининг бор гўзаллиги билан намоён бўлмоқда.


Айни даврда, албатта, Эфес ўзининг илк кўринишини йўқотиб улгурган: шаҳардан фақат харобаларгина сақланиб қолган. Бироқ у антик шаҳарлар орасидан энг яхши сақланиб қолганларидан биридир. Агар Сиз кучли фантазия соҳиби бўлсангиз, гиднинг ҳикояларини тинглаган ҳолда бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларнинг асл кўринишини кўз олдингизга келтира оласиз. Шунингдек, Сизга зудлик билан Эфесга бориш учун еттита сабаб ҳақидаги бугунги мақоламиз ёрдам беради.


Кичик маълумот. Эфес Эгей денгизи қирғоқларидан узоқ бўлмаган жойда, Салжуқ ва Кушадаси шаҳарлари оралиғида, Измир ва Помукқалъадан бироз узоқроқда жойлашган. Шу сабабли экскурсион тур доирасида Эфесга сафарингизни Туркиянинг яна бошқа қизиқарли шаҳарларига саёҳат билан бирга олиб боришингиз мумкин. Антик шаҳар ҳудуди нисбатан кичик ва сафарингиз 2-3 соатгина давом этиши мумкин.

1-сабаб. Кўплаб афсоналарни тинглаш


Ёшлигингизда кечалари йиғилиб бир-бирингизга қизиқарли ҳикоялар сўзлаб берган дамларингиз эсингиздами? Қадимий Эфес ҳам худди шундай афсона ва ривоятларни ўзида яширган. Мисол учун, айтишларича, у шунчаки қурилмаган эмиш. Қачонлардир афиналик ҳукмдор Андроклнинг ўғли янги шаҳарни бунёд қилиш учун нотаниш ерларга юборилган ва унга ўша жойларни балиқ, олов ва ёввойи тўнғиз каби белгилар кўрсатиши лозим бўлган. Кўрфазлардан бирида йигит балиқ қовураётган балиқчиларни кўради. Кутилмаганда балиқчилар туплардан бирини ёқиб юборишади ва у ердан тўнғиз югуриб чиқади. Эфес асосидаги илк ғишт айнан шундай пайдо бўлган! Сўнг Андрокл ўзлаштирилган ҳудудларда яшаган амазонкалардан бирини севиб қолади. Уни Эфесия деб чақиришади. Аёлнинг исми «ардоқли», «орзу қилинган» деган маъноларни англатади. Шаҳарни ҳам унинг исмига монанд Эфес деб номлашади!

2-сабаб. Қадимий шаҳарлар бўйлаб сайр қилиш

Шаҳарнинг деярли барча кўчалари мармар ва бошқа табиий тошлар билан безатилган. Шаҳар атрофида савдо дўконлари жойлашган, шаҳарнинг ўзида эса чиройли ҳайкаллар қад ростлаган бўлиб, бугунги кунда уларнинг сақланиб қолган устунларини кўриш мумкин. Марказий кўчалар – Мармар ва Курет бўлиб, денгиздан шаҳар марказига Порт йўли олиб борган.

 

3-сабаб. Дунё мўъжизаларидан бирини томоша қилиш


Эфес Артемида ибодатхонасининг ватани ҳисобланади. Ибодатхонани эрамиздан аввалги 6 асрда асосан мармардан барпо этишган. Ибодатхона шу қадар чиройли чиққанки, уни қадимий дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этишган! У қачонлардир мана бундай кўринишга эга бўлган:

У бир неча бор вайрон этилиб қайта қурилган. Бугунги кунда унинг харобаларигина сақланиб қолган.


4-сабаб. Цельсий кутубхонасига кириш


Ушбу кутубхона бежизга Эфеснинг ташриф қоғози ҳисобланмайди. У Александрия ва Пергамдан сўнг учинчи энг йирик кутубхонадир ва рим архитектурасининг ёрқин намунаси ҳисобланади, шунингдек, яхши сақланган ва ўз меҳмонларини ўтмишга олиб кетади...

Кутубхона икки қаватли, фасад бинони каттароқ қилиб кўрсатиш мақсадида маълум оптик эффектни ҳосил қилиш учун ҳайкал ва устунлар билан безатилган. Билим, донолик ва ақлни билдириб турувчи ҳайкаллар ҳақиқий эмас, балки нусхаларидир.

5-сабаб. Адриан ибодатхонасида суратга тушиш


Ибодатхона 138 йилда император Адриан шарафига қад ростлаган. Бугун биз императорлар ҳайкали жойлашган тўртта постаментни кўришимиз мумкин.

6-сабаб. Антик томошада иштирок этиш


Бунинг учун энг яхши жой – эрамизнинг тахминан 150 йили Публий Ведий Антоний ва унинг рафиқаси томонидан бунёд этилган Эфес одеони номли кичик ёпиқ театр.
Агар каттароқ жойни истасангиз, қачонлардир дунёдаги энг йирик ҳисобланган очиқ осмон остидаги театрга хуш келибсиз. Бу ерга бир вақтнинг ўзида 44 минг томошабин сиққан! Бу ерда нафақат спектакллар, балки буқа ва гладиаторлар жангги намойиш этилган, шунингдек, диний, сиёсий маросимлар ва фалсафий баҳс-мунозаралар ўтказилган.

7-сабаб. Геракл дарвозаларида тилак билдириш


Ушбу дарвозалар куретлар кўчасида жойлашган бўлиб, қаҳрамоннинг ўн икки жасоратига бағишланган. Айтишларича, бу дарвозалардан ўтаётиб бир вақтнинг ўзида унинг устунларига икки қўлингизни теккизсангиз, билдирган тилагингиз амалга ошар эмиш.

Бу шаҳардаги ҳар бир қадамингиз – бу абадийликка қўйилган қадам, бу тарихий жумбоқ ва кашфиётлар! Шу сабабли Tatil.uz билан Эфесга йўл олинг! Бизда Туркияга қизиқарли мега-тур бўлиб, у ҳақда батафсил маълумотга бу ерда эга бўлишингиз мумкин! +99871 200 55 44 рақамимизга қўнғироқ қилинг. Facebook даги саҳифамиз мана бу ерда. Бу эса энг сўнгги ва энг қайноқ сайёҳлик таклифларига эга Telegram-каналимиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top