05-12-2018 17:30
2109
0
Сифатли ва тежамли шопинг ихлосмандларини қувонтирувчи янгилик билан ўртоқлашмоқчимиз! 26 декабрда 24-марта машҳур Dubai Shopping Festival савдо фестивали бошланади. У нақд бир ой бўлади ва 26 январда ўз ниҳоясига етади.
Бу каби ҳафталик оммавий сотувлар кейинчалик ҳам эълон қилинади, бироқ уларнинг шартлари ҳақида оммавий сотишга 24 соат қолганида айтилади. Фестивалда ҳаммаси бўлиб 700 дан ортиқ бренд ва 3200 та дўкон қатнашади.
Биринчи бўлиб Дубай савдо фестивали 1996 йили бўлиб ўтган. Бугун эса бу ҳам Амирликлар, ҳам кўплаб меҳмонлар орзиқиб кутадиган муҳим воқеадир. Бу ерда уй ва офис учун мебеллардан тортиб бутун оила учун кийим-кечаккача топасиз! Шунингдек, фестиваль меҳмонларини турли кўнгилочар томошалар, салютлар, замонавий намойишлар, лотереялар кутмоқда. Бугун эса 6 та сабабни келтириб ўтамиз ва уларни ўқигач, сиз ҳам Амирликларга декабрнинг ўзидаёқ боришни хоҳлаб қоласиз!
Чексиз харидлар
Дубай – у ердан қайтиб келганингиздан сўнг ажойиб таассурот қолдирувчи мегаполис! Савдо фестивали пайтида эса Дубай битмас-туганмас томошагоҳга айланади, боиси бу ерда кўплаб дўкон ва савдо марказлари кунига 24 соат ишлайди! Яъни Дубай аҳолиси бемалол ишлаб кечки пайт харид учун келишлари, қизиқувчан сайёҳлар эса – экскурсиядан сўнг фестивалга ташриф буюришлари мумкин! Бу ерда маркетинг мана шундай ишлаб чиқилган!
Ўз йўналишида ягона...
Биз Амирликлардан қайтган танишларимиз у ерда олинган ниҳоятда чиройли ва ажойиб суратларни Instagram ва Facebook ка жойлашларига ўрганиб қолганмиз. Дарҳақиқат, бу ерда барчаси кўзни қамаштиради. Дубай бир неча йиллардан бери ўзини дунёга намойиш қилишга ва барча жабҳада энг зўри бўлишга интилаётганини кўрсатиб келмоқда. Дунёдаги энг баланд бино, энг йирик савдо маркази, энг йирик ёпиқ кўнглочар парк – буларнинг бари Дубайда!
Агар ўтмишга, яъни ўша 1996 йилга қайтадиган бўлсак, Дубайда бор-йўғи биттагина савдо маркази бўлган (ҳозирда улар юздан ортиқ!). Мисол учун, Dubai Shopping Festival ўтган йили 4000 та дўкон ва 80 та моллни бирлаштирган. Шу сабабли Дубайдаги савдо фестивали ҳам дунёда ягона ҳисобланади!
Улкан чегирмалар ва ёқимли совғалар
Савдо фестивали пайтида чегирмалар нақд 90 % гача етади! Янги йил оқшомида сотувчилар ўз харидорларини ана шундай совғалар билан хурсанд қилишади.
Бироқ фестиваль чегирмалар билан чекланиб қолмайди. Бу ерда, шунингдек, турли томоша ва танловлар ўтказилади ва бунда шунчаки ўйинчоқ эмас, ҳақиқий олтин, машина ва тилладан ясалган буюмларни ютиб олишингиз мумкин!
Бир қиз 100 $ га косметика харид қилиб, қандайдир ҳазиломуз (унинг назарида) анкетани тўлдирган ва... иккита олтин ёмби (қуйма) ютиб олган! Ҳатто, ўнталаб автомобиль, вертолёт ютиб олинган ҳолатлар ҳам бўлган! Хўш, Амирликларнинг сахийлигига нима дейсиз?!
Бетакрор намойишлар
Бу энди истеъмолдан кўра кўпроқ эстетик эҳтиёж. Харид қилишга бориб замонавий кийим-кечаклар намойишига тушиб қолиш нақадар ажойиб эканлигини тасаввур қиляпсизми? Дубай савдо фестивали доирасида кўча намойишлари машҳур обидалар фонида ўтказилади. Одатда, бундай намойишларда нафақат дунёга машҳур брендлар, балки маҳаллий дизайнерларнинг коллекциялари кўрсатилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг буюмларини харид қилиш
Дубай савдо фестивали пайтида Қатардан тортиб Амирликларгача бутун Яқин шарқлик ишлаб чиқарувчиларнинг ажойиб маҳсулотларидан харид қилиш мумкин. Жумладан, декор ва интерьер буюмлари, кийим-кечак ва пойабзал, косметика ва ҳ.к. Янгиликлардан қўрқманг, сабаби ушбу бренд эртага дунёдаги энг машҳурига айланиши мумкин!
Унутилмас Янги йилни қарши олиш
Чунки Дубайдаги байрамлар ҳам энг юқори савияда нишонланади! Янги йил кечаси меҳмонларни улкан салютлар ва ёруғлик шоулари кутади. Меҳмонхоналарда машҳур артистларнинг чиқишлари ва қизиқарли кўнгилочар дастурлар, гала-кечалар ўтказилади, совғалар улашилади. Янги йилда Дубайга борсангиз, сиз ҳам ушбу совғаларга эга бўлишингиз мумкин.
Айтганча, бу ерда Tatil.uz дан Дубайга Янги йил тури бор!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz