Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

05-06-2018 17:45

Sherwood Exclusive Kemer да ижобий кайфият, қувноқ горкалар, аквапарк ва болалик олами

2213

0

Catttour (Туркия) компанияси вакили Лада Биккул бизни Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналари билан таништиришда давом этмоқда.

Бугун мен Сизларга ажойиб оилавий концепцияга эга меҳмонхона ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Эҳтимол, кимдир бу ерга бир неча марта келишга улгургандир. Боиси, меҳмонлар томонидан билдирилган фикрларга қулоқ соладиган бўлсак, Sherwood Exclusive Kemer – бу яна ва яна қайтгингиз келувчи меҳмонхона!

Меҳмонхона Анталия марказидан 40 километр олисда жойлашган, пляжгача беш дақиқа йўл.

У оилавий дам олиш учун мос келади. Мана бундай шинам хоналарда дам олишга нима етсин!

Бироқ атрофда катта, чиройли ва парвариш қилинган ҳудуд, қарағай ва улкан дарахтлар ўсиб ётган бир пайтда қимматли вақтингизни хонада ўтказгингиз келмай қолиши табиий. Бир тарафдан – Ўртаер денгизининг енгил шамоли, бошқа тарафдан эса – хушманзара Торос тоғлари.

Меҳмонхона ультра «All Inclusive» тизими бўйича ишлайди. Ўз ишининг моҳир усталари томонидан тайёрланган таомлар ҳеч бир ташриф буюрувчи меҳмонни бефарқ қолдирмайди ва бу қолдирилаётган изоҳларда ўз аксини топмоқда. Айтганча, ресторанлар ҳақида!
Бу ерда оилавий Fusion ресторани бор.

A’la Carte ресторани – усмонли, итальян, осиё, шунингдек, денгиз маҳсулотлари таомлари.

Болалар ресторани ҳам ишлайди.

Ажойиб газаклар Pranzo Snack, Aqua Snack, Базалика-бистрода тортиқ қилинади. Шунингдек, турк қаҳваси ва ширинликлар ҳам бу ерда мавжуд.

Ичимликлар сотилувчи барларга ҳам бир кириб ўтинг: кемалар боғлаб қўйиладиган жойда, витаминли, The Hideout Bar & Lounge, бассейн атрофидаги Пранзо-бар, диско-бар ва бошқалар. Барменлар ақл бовар қилмас коктейллар тайёрлашади!

Бу ерда энг кичик ёшдаги меҳмонларни интизорлик билан кутишади. Жумладан, Sherwood Exclusive Kemer да улар учун махсус ухлаш ва ўйнаш хоналари, бассейнчалар, оналар хоҳишига кўра болалар каравотчаси, ванначалар, овқатлантириш стулчалари, бутилкаларни иситиш ва блендерлар тайёрлаб қўйилган.
Болалар бўш вақтларини мароқли, шу билан бирга жисмоний ва ақлий ривожланиш учун фойдали тарзда ўтказишади. Robins болалар клубида улар билан юқори малакали мутахассислар ишлашади. Қувноқ ва ривожлантирувчи ўйинлардан ташқари дарахт ва гуллар ўтқазиш, оригами бўйича мастер-классга бориш, овқат пиширишни ўрганиш, майда-чуйда нарсаларни ясаш ва мураккаб бошқотирмаларни ечишни ўрганиш мумкин!

Чўмилишни хоҳлайсизми? У ҳолда кичик ёшдаги болалар ёки ўсмирлар бассейнига боринг. Бу ерда мультфильм ва қизиқарли фильм намойиш этилувчи кинотеатр ҳам бор!

Болалар ҳордиқ чиқараётган бир пайтда ота-оналар ҳам улардан дам олишлари мумкин! Бу ерда бассейнлар, баланд горкали аквапарк бор, турли спорт тадбирлари, кундузги кўнгилочар томошалар ва кечки шоулар ўтказилади! Хуллас, зерикиб қолишингиз учун бир дақиқа ҳам вақтингиз бўлмайди!


Бу йили Sherwood Exclusive Kemer меҳмонлари машҳур ижрочилар концертига ташриф буюришлари мумкин! Мисол учун, бу ерда яқинда машҳур «Градусы» гуруҳи концерт берди!

SPA-муолажалар ҳам Сизни кутмоқда!

Шундоқ ёнгинангизда тоза денгиз, оппоқ қумли ва енгил шабадали пляж. Бу ҳақиқий бахт эмасми?

Бу йили Sherwood Exclusive Kemer меҳмонларини кўплаб ёқимли совғалар кутмоқда. Мисол учун, пляжда алоҳида меҳмонлар учун бепул уйчалар, оналар учун гўзаллик салонида бепул муолажалар, хоналарга кечки қўшимча хизмат кўрсатиш, Бар ва кафелар кўчаси ўз эшикларини очади! Хуллас, барча янгиликларни ўқигандан кўра Sherwood Exclusive Kemer га бевосита ташриф буюрган афзал. Шу ёзнинг ўзидаёқ!

Сиз ҳам Sherwood Exclusive Kemer га боришни хоҳласангиз, Tatil.uz га мурожаат қилинг! Бизда Туркия бўйича жуда ҳам қизиқарли таклифлар бор: «Анталияга – Чимкентдан учиш орқали», «Бодрумга Тошкентдан чартер рейс орқали», «Анталиянинг VIP-меҳмонхоналарига Тошкентдан учиш орқали» ва «Туркиянинг Эгей соҳилида дам олиш». Таклифларимиз билан танишиб чиқинг, маълумот учун эса +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг! Шунингдек, янги таклифларимиздан бохабар бўлиб бориш учун Telegram-каналимизга обуна бўлинг!

Мақола муаллифи: Лада Биккул

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top