Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

10-09-2018 16:00

Севишганлар манзили ёки Самуида бир кунлик романтика

3780

0

...Эҳтимол, ҳаётимда мен турмушга чиқиш каби жиддий ва муҳим қадамни қўйишга қарор қилсам, тўйим ёки ҳеч бўлмаса асал ойим Самуида ўтиши учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Сабаби ушбу оролнинг ҳар бир бурчагида мавжуд бўлган бундай романтик муҳитни бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман. Бугун мен севишганлар учун Самуини қандай кўрганим ва борди-ю юрагингизда севги учун ўрин бўлса, у ерга албатта бориш кераклиги ҳақида сўз юритаман!

Самуини, дарҳақиқат, бу ерда ўз тўйларини ўтказишни хоҳловчи кўплаб жуфтликлар танлашади. Мисол учун, Nora Beach & Spa меҳмонхонасига борган пайтимда бўлажак тўй учун рақсни машқ қилаётган европалик жуфтликлар билан танишдик!

Орол меҳмонхоналари – бу ҳамма нарсада романтика нафаси! Масалан, Nora Resorts & Hotels меҳмонхонаси ҳудудидаги хоналарга бир қаранг!

Минг афсуски, блогдаги мақола ҳидни етказиб беролмайди, чунки бу ерда (Самуидаги бошқа меҳмонхоналарда бўлгани каби) махсус мойлардан фойдаланилади, хусусан, лемонграсс мойидан (хонада мусаффолик ва сокинликнинг ёқимли ифори уфуриб туриши учун).

Меҳмонхона вакиллари билан бўлган учрашувда биз уларга кўплаб саволлар билан мурожаат қилдик. Меҳмонхоналар тармоғи бош директорининг ўринбосари Wannapa Rattanarak хоним Nora Resorts & Hotels меҳмонхоналарида тўйлар тез-тез ўтказилиб турилишини таъкидлади. Бунинг учун бу ерда барчаси муҳайё этилган: ажойиб манзара, тантаналарни ўтказиш учун жой, исталган таомни тайёрлаб берувчи ва ёш келин-куёвларга байрамона торт туҳфа этувчи моҳир ошпазлар ва ҳ.к.

Айтганча, Wannapa Rattanarak хоним сулолавий ишни давом эттириб келмоқда, сабаби Nora Beach & Spa – бу унинг ота-онасининг оилавий лойиҳаси...

Менга Santiburi Beach Resort & Spa меҳмонхонаси ҳудуди асал ойи ва кўплаб фотосессиялар учун ажойиб жойдек кўринди.

 

Мен ҳам суратга тушишга қарор қилдим!

 

Севишганларни аъло даражада кутиб олувчи яна бир жой – Muang Samui Spa Resort.

Меҳмонхона – бу яхши, бироқ Самуида романтикани ҳар ерда учратишингиз мумкин! Жуфтликлар учун энг яхши жой сифатида яна Lamai Viewpoint кузатиш майдончаси тавсия қилинади.

У ерга яқинлашаётиб, улкан юрак ва Valentine Stone деган ёзувни кўрдик.

Ушбу тош, дарҳақиқат, тоғ этагидаги хушманзара паркни безаб туради. Гидимизнинг айтишича, Lamai Viewpoint нинг қурилиши айнан ундан бошланган экан. Ушбу улкан тошни кўрган тайликлар, бу жой севишганлар учун эканлигига амин бўлишган.

Бу ерда сайр қилиш учун ажойиб жойлар бор.

Юқорироққа, узилиб тушаётган кўприкни эслатувчи кузатиш майдончасига кўтариламиз. У ердан Таиланднинг бетакрор табиатига ажойиб манзара очилади.

 

Шу ернинг ўзида ичимликлар буюртма қилишингиз мумкин бўлган бар жойлашган. Хушбўй қаҳва ичиб бундай гўзал манзаралардан баҳра олиш нақадар ёқимли эканлигини тасаввур қиляпсизми?! Мана, қозоғистонлик ҳамкасбим бизга ҳавойи ўпиш юбормоқда!

 

Романтикага экстрим қўшишга зиплайн ёрдам беради! Қоялар орасида бир нечта даражали канатда учиш – бу ўзгача завқ!

Бироқ у ерда шунчаки уча олмайсиз! Сизга махсус кийим кийдиришади, ўргатишади ва ҳатто қисқа жойда бир неча марта машқ қилишни сўрашади.

Шундан кейингина учаверишингиз мумкин!

 

Шунингдек, Самуида романтик кечки овқатларни уюштиришни ва шийпончада сокинликда ҳордиқ чиқариш учун барча шароитларни яратишни билишади.

 Мана бундай муҳитда пляжда оқшомни қарши олишга нима дейсиз?

Сувенирлар харид қилиш, қаҳвахона ва барда ўтириш ёки шунчаки ўз севганингиз билан суҳбат қилиш мумкин бўлган Walking Street бўйлаб сайр романтик кунингизнинг ажойиб якуни бўлади!

Мен Самуини мана шундай кўрдим: илиқ, майин, очиқ ва чиройли орол сифатида! У ерга борганлар фикримга қўшилишади, деган умиддаман! Самуи ҳақидаги мана шундай илиқ хотираларни ўзим билан жонажон Ўзбекистонимга олиб кетаман! Менинг энди бир орзуим бор: дунёнинг ушбу жаннатмакон ўлкасига яна бир бор ташриф буюриш!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top