11-11-2019 17:45
1428
0
Tatil.uz да ўзлари даволаш турларига борувчи ёки у ерга ота-онасини жўнатувчи сайёҳлар кўп. Кўпчилик инсонлар самарали даволаниш учун қандай қилиб санаторийни тўғри танлаш кераклиги ҳақида бош қотиради. Шу боис агар сиз кўнгилдагидек дам олишни хоҳласангиз, қуйида кенг тарқалган 5 та хатога йўл қўймаслигингиз керак!
НОТЎҒРИ ИХТИСОСЛИК
Санаторийни танлаётиб, давлатга эмас, таклиф этилувчи даволаниш ихтисослигига қаранг. Мисол учун, агар сиз бўғимларингизни даволамоқчи бўлсангизу, шу билан бирга Чехияга боришни истасангиз, бу хоҳишингиздан воз кечишингизга тўғри келади. Чунки Карлови Варида таянч-ҳаракат аппаратини манзилли даволаш ўтказилмайди. Бунда яхшиси Озарбайжондаги Нафталанни танлаган маъқул.
ОҒРИЯПТИМИ – БОРИБ ДАВОЛАНИШ КЕРАК
Касалликни ўткир даврида даволашни маъқулловчи курортолог-шифокор бўлмаса керак. Бироқ афсуски кўпчилик сайёҳлар айнан касаллик қўзғаган пайтда даволаниш учун саёҳат қилиш керак деб ҳисоблайди. Лекин бундай даволаниш нафақат фойдали, аксинча, зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу боис оғриқ қўзғаши тўхтаган пайтда, поликлиника ёки стационарда даволаниб, сўнг даволаш курортларига бориш керак.
Санаторийларда эса қайта тикланиш ўтказилиб, ремиссияни чўзиш, касаллик жадаллиги ва такрорийлигини камайтириш, медикаментоз терапияни қисқартиришга ёрдам беришади.
БИР ҲАФТАЛИК ДАМ ОЛИШ – ДАВОЛАНИШ УЧУН ЭМАС
Курортда даволанишнинг энг асосий қоидаси – 12 кундан кам бўлмаган муддатга бориш. Чунки ундан кам муддат – бу шунчаки дам олиш. Бир ҳафтада даволаниш курсини ўташга шунчаки улгурмайсиз. Бунинг устига, баъзи муолажалар шифокор томонидан такрорийлик билан, мисол учун, кун ора буюрилади. Қўшимчасига лой аппликациялари ва ванналари каби бир кунда ўтказиб бўлмайдиган муолажалар бор.
Одатда санаторийларда 5-6 та мос келувчи муолажалар буюрилади, уларнинг ҳар бирини 10 тадан 20 мартагача қабул қилиш керак. Санаторийда даволанишнинг тавсия этилувчи муддати айнан шундан ҳосил бўлади.
МЕН САНАТОРИЙ УЧУН ҲАЛИ ЁШМАН
Фаол ҳаёт тарзимиз билан биз ўз ҳақимизда унутиб қўйишга шу қадар ўрганиб қолдикки, санаторийларда даволанишни ойларга эмас, йилларга ортга суриб келаверамиз. Бунинг устига, баъзилар соғломлаштириш турлари фақат кексалар учун деб ҳисоблайди. Аслини олганда эса сиз даволанишни қанчалик эрта бошласангиз, келажакда касалликка йўлиқмаслик эҳтимоли шунчалик катта. Мисол учун, агар сиз қандли диабетни эрта босқичда даволашни бошласангиз, кекса ёшда қанд миқдорини бир меъёрда ушлаб туриш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Шунингдек кўпгина муолажаларнинг, шу жумладан, ёш бўйича чегараси борлигини эсдан чиқармаслик керак. Одатга кўра даволанишга 65-70 ёшгача рухсат берилади.
МЕН САНАТОРИЙДА БЎЛГАНМАН, ФОЙДАСИНИ КЎРМАДИМ
Биронта ҳам санаторий бир мартанинг ўзида касалликдан буткул халос қила олмайди. Бироқ йилдан-йилга Карлови Вари, Трускавец ёки Нафталанга борувчи кўпчилик сайёҳларимиз соғлиқлари яхшиланаётганлигини, касалликлар эса аста-секин чекинаётганини тан олишмоқда.
Шу боис бир хил фикрловчиларга қулоқ солманг! Ўзингизга эътибор беринг: касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул эканлигини унутманг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz