24-01-2018 17:00
4138
0
Бир куни Тatil.uz га қайси давлатга боришни аниқлай олмаётган сайёҳ ташриф буюрди. «Исталган давлат, асосийси – соғлиқни тиклашга ёрдам берса бўлгани. Иммунитетим паст, тез-тез касал бўламан, дори ичавериб чарчадим...» – тан олди меҳмон. – «Шифокорлар иқлимни ўзгартиришимни маслаҳат беришди, энди бор умидим шундан». Ушбу ҳикояни батафсил сўзлаб ўтирмаймиз. Бироқ орадан уч ой ўтгач ўша қадрдон танишимиз тетик ва бардам кўринишда яна офисимизга ташриф буюрди ва бошқа мамлакатга саёҳат қилиш истаги борлигини айтди. Чунки у инсоният шу пайтгача ўйлаб топган энг яхши дори – бу саёҳат эканлигини англаб етган эди!
Агар бизнинг янгиликларимизни мунтазам кузатиб бораётган бўлсангиз, Таиланддаги ҳордиқ ўғлининг аденоид билан боғлиқ муаммоларини бартараф қилишга ёрдам берган тошкентлик Екатерина Казачкованинг мақоласини ўқиган бўлишингиз табиий.
Яна бир она Марина Чилашвили эса Сочига қилган сафари болаларининг иммунитетини мустаҳкамлаганини таъкидлади. Бу оддий сайёҳларимиздан оддий мисоллар.
Булардан ташқари, инсон саломатлигини яхшилашга ёрдам бериши мумкин бўлган воситалар борасида кўплаб илмий изланишлар олиб борилган. Мисол учун, Framingham Heart Study олимлари йилига ҳеч йўғи бир марта саёҳатга чиқадиган одамлар таътилини уйда ўтказадиган одамларга нисбатан миокард инфарктига камроқ чалинишини аниқлашди. Яъни саёҳатлар = юрак учун фойдали!
Саёҳат вақтида Сиз кўп ҳаракатланасиз. Ҳаттоки энг суст ҳисобланган пляж ҳордиғи ҳам чўмилиш, пляжда сайр қилиш, тоза ҳаводан нафас олишни назарда тутади, бу уйда ўтириб парҳез қилгандан кўра кўпроқ калория сарфланади дегани. Яъни саёҳатлар = ортиқча вазн билан курашиш!
Иқлимни ўзгартириш – организм учун доим фойдали. Кўпчилик ўзбекистонлик оналар ижтимоий тармоқлар орқали обуна бўлган машҳур россиялик шифокор Комаровский ҳам «саёҳатлар – бу умрни узайтирувчи восита» эканлигини, ота-оналарни доим ўзлари билан саёҳатга фарзандларини ҳам олиб юриш кераклигини таъкидлайди. Яъни саёҳатлар = иммунитет, айниқса, ёш организм учун фойдали.
Уйқусизлик, кўриш сифатининг ёмонлашиши, депрессия, юрак касалликлари, астма ва бошқа жиддий муаммоларга олиб келувчи D витаминининг етишмаслиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Албатта, бу витаминни дори сифатида дорихонадан сотиб олиш мумкин. Бироқ тан олинг, «саёҳат дориси» анча ёқимли ва фойдалироқ! D витамини БАА, Туркия, Таиланд, Малайзия, Италия, Испания, Индонезия каби қуёшли мамлакатларда керагидан ортиқ. Яъни саёҳатлар = D витамини!
Денгиз ҳавоси – бу алоҳида мавзу. Унинг фойдасини олимлар аллақачон аниқлашган. Унда Менделеев жадвалининг деярли барча фойдали ва зарур элементлари мужассамлашган. Буғланганда эса фойдали моддаларнинг катта қисми ҳавога кўтарилади. Шунинг учун бордию денгизда сузмаётган бўлсангиз ҳам, унга яқин юрганингизнинг ўзидан етарлича фойда олишингиз мумкин. Бу ажойиб антисептик ва антиаллерген. Шу боисдан саёҳатлар = ЛОР-аъзолар ва аллергия касалликлари билан оғриганлар учун фойдали.
Сайёҳлик минтақалари – ҳавони ифлослантирувчи ишлаб чиқариш корхоналаридан холи ҳудуд. Мисол учун, бордию Мисрга дам олиш учун йўл олар экансиз, биратўласи соғлиғингизни ҳам тиклаб олиш имконияти пайдо бўлади. Буларнинг бари махсус муолажаларни талаб этмайди. Олимлар Қизил денгиз қирғоқлари нафас олиш касалликлари, астма ва аллергия билан боғлиқ муаммолари мавжуд инсонларнинг организмига кони фойда эканлигини аниқлашди. Қизил денгиз сувлари терини тозалаб, уни майинлаштиради. Шунингдек, мисрлик шифокорлар қиздирилган қора қум ёрдамида ревматоид артритни даволаш йўлларини ўйлаб топишди. Мана шунақа!
Кўпчилик даволаниш учун саёҳат қилади. Tatil.uz сайёҳлари ва ўзбекистонликларнинг энг севимли курорти – термал булоқлари бир қатор касалликларга даво ҳисобланган Карлови Варидир.
Озарбайжоннинг машҳур Нафталан курортининг фойдали хоссаларини ҳам бу ерга ташриф буюрганлар кўп марта таъкидлашган.
Кимлар учундир йилдан-йилга Сочи, Кавказ Минерал Сувларида даволаниш анъанага айланиб қолган.
Бошқалар учун бўлса Туркиянинг Афьони кўпроқ ёқади.
Ўзбекистонликлар ўзлари учун ҳар сафар қайта ва қайта кашф қилаётган Трускавецда ҳам ажойиб санаторийлар мавжуд.
Яқинда биз Сизнинг эътиборингизни тортган Украинанинг Сходница номли бетакрор курорт маскани ҳақида сўз юритган эдик.
Tatil.uz ҳар бирингиз доим соғлом ва бардам бўлиб юришингизни хоҳлайди, шу боисдан Сиз азизларга энг сара таклифларни тайёрлаб қўйганмиз. Сиз ҳам худди бизнинг сайёҳларимиз каби ўзингизни соғлом ҳис қилиб юришни истасангиз, саёҳат қилинг!
Борар манзилингизни аниқлаб бўлган бўлсангиз, бизга +99871 200 55 44 рақамларига қўнғироқ қилинг. Шунингдек, Facebook даги саҳифамизга ёзишингиз ёки бўлмаса Telegram-каналимизга обуна бўлишингиз мумкин! Агар қайси мамлакатга боришни аниқлай олмай бошингиз қотган бўлса, биз айнан Сизга тўғри келувчи йўналишни танлаб беришимиз мумкин! Айтганча, бизда муқаддас Рамазон ойи арафасида соғломлаштириш турлари мавжуд. Бу ҳақда мана бу ерда батафсил маълумотга эга бўласиз. Соғлик, саломатлик ва аъло кайфият Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz