Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

03-01-2019 16:45

Саёҳатлар умрни узайтиришини тасдиқловчи 7 та факт

1708

0

 Мана 2019 йил ҳам кириб келди. Янги йил тараддуди: совғалар харид қилиш, байрамона дастурхон тузаш, меҳмонларни кутиш ортда қолди. Энди дам олиш ва ўзингизни нималар билан хурсанд қилишингиз мумкинлигини ўйлаш пайти келди! Tatil.uz эса дам олиш учун энг яхши вариант ва исталган байрамга энг яхши совға – бу саёҳат эканлигига ишонади! Саёҳатлар бизга билимимизни оширишга ва маънан янгиланишга, тилларни, анъана ва урф-одатларни ўрганишга кўмаклашади. Дунёни кашф этиш соғлиқ учун ҳам фойдали бўлиб, қуйида биз ушбу фикрни тасдиқловчи 7 та фактни келтириб ўтамиз!

 

Иммунитетни оширади

Кўп саёҳат қилувчи инсон атроф-муҳитнинг доимий таъсирига учрайди. Организм кучли антижисмларни ишлаб чиқаради, натижада иммун тизими мустаҳкамланади. Олимларнинг аниқлашича, ушбу антижисмлар организмимиз турли сафарларда ҳар хил микробларга дуч келиши ва уларга мослашиши орқали ишлаб чиқарилади.

 

Руҳий зўриқиш камаяди

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, саёҳатлар бизни бахтлироқ қилади ва тушкунлик ҳолатини таътилингиз бошланишининг 3-кунидаёқ йўқотади. Шунингдек, хотиржамлик ҳолати сиз уйга қайтиб келганингиздан сўнг яна бир неча ҳафтага сақланиб туради.

 

Инсульт ва инфарктлар эҳтимоли қисқаради

Уйда ёки ишда бўлганимизда, биз доимий зўриқиш ва хавотирларга дуч келамиз. Бироқ вазиятни ўзгартиришимиз биланоқ стресс омиллари пасаяди. Инсульт ва инфарктлар сони қисқаришининг тўғридан-тўғри боғлиқлигини Framingham Heart Study мутахассислари исботлаб беришди.

 

Умримиз узаяди

Биринчидан, саёҳат чоғида биз кўп ҳаракатланамиз, бу эса томирлар ва таянч-ҳаракат аппарати фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Биз доим миямизни ишлашга мажбурлаймиз ва оддий нарсаларга ҳам хурсанд бўлишга ўрганамиз. Агар биз саёҳатни даволаниш билан бирга қўшсак, турли касалликларни профилактика қилиш учун қулай шароит яратамиз! Шу сабабли умримиз ҳам узаяди!

 

Шифобахш хоссаларга эга жойларга боришимиз мумкин

Дунёдаги кўплаб касалликлардан фориғ бўлишга ёрдам берувчи масканлар бисёр. Мисол учун, таянч-ҳаракат аппарати касалликларини даволашга ёрдам берувчи Афьоннинг шифобахш термал булоқларига бориш мумкин. Мўъжизавий нафталан нефти саноқли кунлар ичида псориазни даволайди. Ошқозон-ичак трактини эса Карлови Варида даволаган маъқул.

 

Ажойиб қадди-қоматни сақлаб қоламиз

Барчаси «All inclusive» бўлган, пляж, денгиз, майин қумга эга Анталияга йўл олаётган бўлсангиз, сиз нафақат қуёшда тобланиб ётасиз, балки турли мусобақаларда қатнашасиз, демак, семириб кетмайсиз, аксинча, ортиқча вазндан халос ҳам бўлишингиз мумкин! Экскурсион турларда эса сиз кўп пиёда юрасиз ва оёқларингизни машқ қилдирасиз!

 

Миянинг ишлашига ёрдам берамиз

Journal of Personality and Social Psychology журналида саёҳатларнинг бош мияга таъсирини таҳлил қилувчи мақола эълон қилинди. Жумладан, турли ҳаётий ҳолатларга мослашиш, янги инсонлар билан танишиш миянинг мослашувчанлигини оширади, шунингдек, фикр теранлигини сақлаб қолади!

 

Мана шундай қизиқарли фактлар! Шу боис кўпроқ саёҳат қилинг! Ўзингиз учун янги таассуротлар кашф қилиб, танангизнинг кучлироқ ва янада соғлом бўлишига ёрдамлашинг!

 

 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top