23-03-2018 18:45
2211
0
Ҳаёт – бу воқеалар ва учрашувлар, ғалаба ва мағлубиятлар, омад ва қийинчиликлар кетма-кетлиги. Баъзан бундай елиб-югуришларда ҳақиқий ҳаёт, ҳақиқий яшаш аслида нима эканлигини унутиб қўямиз. Биз «иш – уй – иш», дўстлар билан учрашувлар ва телевизор кўриш – бу ҳақиқий дам олиш деб ҳисоблаймиз! Бироқ, тўхтанг! Машҳур рус ёзувчиси Иван Буниннинг сўзларини ёдга оламиз: «Инсонни уч нарса чинакамига бахтли қилади: муҳаббат, қизиқарли иш ва саёҳат қилиш имконияти». Яқинларингизни севишингиз ва қадрлашингизни айтинг, ишдан таътил олинг ва ўзингиз учун энг яқин бўлган инсонларингиз билан саёҳатга отланинг...
Чунки саёҳат дунёқарашимизни ўзгартиради. Ҳа, бугунги кунда компьютер ёнида ўтириб шаҳар ва давлатларга виртуал саёҳат қилиш мумкин. Бироқ ютубдаги видео – бу Сизнинг ҳиссиётингиз, Сизнинг таассуротингиз ва Сизнинг сезгингиз эмас! Ва агар 100 тадан 98 таси Анталияни ўзи учун сайёҳлик маскани сифатида кашф қилса, қолган 2 таси: «Анталия – бу ёрқин ва меҳрибон, очиқкўнгил инсонлар» дейиши тайин.
Чунки саёҳат ижобий кайфият улашади. Бизда кўчада сайр қилиб юрган маймунларни, уларнинг ўзига хос, баъзан кулгили ҳаракатларини қаерда учратасиз? Куала-Лумпурда эса шаҳарнинг ўзидаёқ ҳақиқий чакалакзорга тушиб қолишингиз, у ерда кўплаб ноёб маймунларни томоша қилишингиз мумкин. Шу онда болаларингиз қанчалик хурсанд бўлишини тасаввур этяпсизми?
Чунки саёҳатлар бизни янада ақлли, билимли, ҳаётимизни эса ранг-баранг қилади. Интернетдаги биронта ҳам сайт Бакудаги кўчаларнинг асл тарихини, Дубайнинг кичик бир қишлоқчадан дунёнинг энг ривожланган мегаполисларидан бирига айланганлигини сўзлаб бера олмайди!
Саёҳатлар дунёни кашф қилишимизга ёрдам беради. Илгари Сиз денгиз саёҳати – бу ўтган аср деб ҳисоблаган бўлсангиз, эндиликда саёҳатнинг ушбу турини энг ёқимли ва қизиқарлиларидан дейишингиз аниқ.
Илиқ, майин баҳор «қишки уйқу»дан уйғонишимиз ва янги таассуротлар сари олға қадам ташлашимиз кераклигини билдиради. Биз эса, ўз навбатида, Сиз ҳамон биз билан эканлигингиздан ва ўз таътилингизни бизга ишонаётганингиздан бениҳоя шодмиз!
Янги мавсумда Tatil.uz ҳордиғингиз унутилмас ва қувончли бўлиши учун қўлидан келган барча ишни қилади!
Демак, Сизга қайси турларни таклиф қилишимиз мумкин?
Биз Сизларга ўзбекистонлик меҳмонлар учун кўплаб ёқимли совғаларни ҳозирлаётган меҳмондўст Анталия меҳмонхоналари бўйлаб энг яхши таклифларни тайёрлаб қўйганмиз.
Чунки Анталия – бу Туркиянинг юраги.
Бу ерда энг яхши таомлар, нонушталар, тушлик ва кечки овқатларни топасиз.
Меҳмонхоналар эса ҳалол таомларни таклиф этади.
Бу ерда катталар ва болалар учун турли кўнгилочар масканлар бисёр.
Бу шопинг.
Бу илиқ, нафис, унутилмас денгиз...
Айтганча: яқин кунлар ичида ўтган йили ҳамюртларимизнинг кўнглидан жой олган «Тошкент – Анталия – Тошкент» чартер рейсининг очилиши кутилмоқда. Чунки катта оила бўлиб сафар қилиш учун чартер парвозлар энг қулайи ҳисобланади!
Аммо, бордию Сиз пляжда дам олишни ноёб ва сеҳрли Истанбулни ўрганиш билан бирга қўшиб ўтказмоқчи бўлсангиз, Tatil.uz Сиз учун бундай таклифларни албатта тайёрлаб қўяди!
Чипта харид қилишда пулингизни тежаб қолмоқчи бўлсангиз, биз Сизларга Анталияга Чимкент орқали учишни маслаҳат берамиз. Аслини олганда, катта оила бўлиб саёҳат қилганда тежамкорлик ва иқтисод биринчи даражали ҳисобланади.
Анталияга эрта бронлаштириш бўйича таклиф 31 мартга қадар амал қилади. Шошилинг! Аввалдан бронлаштириш – бу тежаб қолишнинг яна бир ажойиб йўли эканлиги ҳақида аввал ҳам айтиб ўтганмиз!
Албатта, биз ҳурматли ота-оналаримиз, бува ва бувиларимиз учун соғломлаштириш турларини ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Шу боисдан Европанинг энг машҳур курортларидан бири – Карлови Варига саёҳат қизиқарли бўлади деб ўйлаймиз. Ҳозир биз «Тошкент – Карлови Вари – Тошкент» чартер рейслари очилишини кутмоқдамиз.
Шунингдек, бизда Трускавец, Нафталан, Афьон, Сочи, Кавказ Минерал Сувлари, Грузияга ажойиб соғломлаштириш турлари мавжуд. Бизга мурожаат қилинг ва бизнинг саёҳат бўйича менежерларимиз айнан Сизга маъқул келувчи таклифни танлаб беришади!
Қадимий ва навқирон Европа ҳайратда қолдиришда ва кўзни қувонтиришда давом этмоқда. Тауэр, Биг-Бен ва Трафальгар майдонини кўришни истайсизми? Унда Буюк Британия бўйлаб саёҳат айнан Сиз учун!
Елисей майдони ва Монмарт бўйлаб пиёда сайр қилишни, Эйфель минораси ёнида суратга тушишни хоҳлайсизми? Бизга қўнғироқ қилинг ва бетакрор Парижга сафар айланг!
Ёки доим Прагани Карл кўпригидан туриб томоша қилишни ва Старомест майдонида қаҳва ичишни орзу қилгинмисиз? У ҳолда Сиз ҳали кўрмаган Чехияни кашф этишга тайёр туринг!
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Тошкент – Барселона – Тошкент» янги рейси очилиши муносабати билан эндиликда Испания янада яқинроқ бўлди! Ёрқин ва қизиққон испанлар ҳаётини томоша қилиш завқли бўлиши табиий.
Мафтункор Италия қайноқ халқи, миллий таомлари ва анъаналари билан кишини ром этади! Шу боис Tatil.uz билан Италияга сафар қилинг! Айтганча, мижозларимизнинг 2017 йилги танловида Италия етакчилардан бирига айланди: у ерга кўплаб сайёҳларни жўнатдик! Бошқалар олган таассуротга Сиз ҳам эга бўлинг! Бунинг учун Италиянинг эшиклари доим очиқ!
Агар Сиз барчасини ва дарҳол хоҳласангиз, Европа бўйлаб денгиз саёҳатларимиздан бирини танлашингиз мумкин. Қулайлик, шинамлик ва олам-олам таассуротлар кафолатланган! Ўтган йили сайёҳларимиз бундай турни танлаш қанчалик ҳамёнбоп эканлигини билишди. Денгиз саёҳати – бу ўзига хос эртак бўлиб, унга тушиб қолсангиз, асло рўёга қайтгингиз келмай қолади.
Шунингдек, биз Сизлар Бирлашган Араб Амирликларини ёқтиришингизни ҳам биламиз, шу сабабли Дубайга Олма-Ота орқали арзон нархлардаги турларни сотишни давом эттирмоқдамиз. Биз ушбу мамлакатда баҳор сўнгига қадар аъло сифатли дам олишни таклиф қиламиз. Бироқ бордию Сиз жазирама араб ёзидан қўрқмасангиз, айнан Сиз учун маъқул келувчи пакетни тайёрлаб қўйишимиз мумкин!
Талабларингизга биноан Tatil.uz да АҚШ бўйлаб индивидуал турлар тайёрланади. Қўнғироқ қилинг, саёҳатингиз қандай ўтишини хоҳлашингизни айтинг ва биз уни юқори даражада уюштириб берамиз!
Ва албатта экзотик, сирли Жануби-Шарқий Осиё! Сершовқин Паттайя ва сокин Пхукет, меҳрибон ва оилавий Малайзия ҳамда романтик Индонезия!
Вьетнамда пляжда дам олишга нима дейсиз?
Шунингдек, сайёҳларимизда нафақат 24 кунлик таътилларини, балки беш кунлик қисқа дам олишни ўтказиш имконияти пайдо бўлганлиги бизни қувонтиради! Мисол учун, айни вақтда дам олиш кунларига Озарбайжонга уч, тўрт ва беш кунлик турлар катта муваффақиятга эга бўлмоқда! Озарбайжондаги дам олиш кунларингизни Грузияга сафар қилиш билан бирлаштиришингиз мумкин. Бу сафардан қанча таассурот олишингиз мумкинлигини тасаввур қиляпсизми?!
Шу боис Tatil.uz янги мавсумга тайёр! Статистикага кўра, ҳар йили миллиардга яқин одам саёҳат қилади. Улар ҳақиқатан бахтли инсонлар эканлигини биласизми? Нима учун уларнинг сафида Сиз ҳам бўлмаслигингиз керак?!
Миллиард омадли инсонлар қаторидан ўрин олишни истайсизми? У ҳолда Tatil.uz га +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz