14-05-2018 17:30
1936
0
Яқинда сайтларнинг бирида меҳмонхоналар борасида билдирилган фикр-мулоҳазаларга бағишланган мақолага кўзим тушиб қолди: улардан қайсиларига ишониш мумкин ва умуман, изоҳларга ишониш мумкинми? Қизиқарли мавзу, шундай эмасми? Ахир Сиз ҳам таътилингизни режалаштираётиб ва меҳмонхонани танлаб, қолдирилган фикр-мулоҳазаларни ўқиб кўрасиз-ку. Дам олишга биринчи марта кетаётган сайёҳлар баъзан бундай фикрларга чалғиб, ўзига мос бўлмаган жойларни танлашади. Айни вақтда Туркияда дам олиш мавсуми авж палласида бўлганлиги туфайли, биз Catttour компанияси билан боғландик. Ушбу компания вакиллари ҳеч иккиланмасдан ишонишингиз мумкин бўлган Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналари ҳақида маълумот беришди! Айнан шундай меҳмонхоналар ҳақида ушбу ҳафта давомида суҳбатлашамиз!
Кемернинг қоқ марказида жойлашган беш юлдузли DoubleTree by Hilton Antalya дан бошласак. Hilton – дунё меҳмонхона саноати соҳасидаги энг машҳур номлардан бири эканлигидан хабардорсиз.
Шундай бўлса-да, Hilton – бу инновацион ёндашув ва юқори сифатли хизмат эканлигини эслатиб ўтишни жоиз деб топдик. Бу ҳалоллик, етакчилик, жамоада ишлаш, масъулият ва ўз вақтида бажариш дегани.
DoubleTree by Hilton Antalya да меҳмонларни ўзгача меҳмондўстлик билан кутиб олишади. Ҳашаматли интерьер, меҳмонларга муздек шампан ичимлиги ва қулупнайли шоколадни таклиф этувчи ходимлар...
Меҳмонхонанинг ихчам ҳудуди унинг ниҳоятда қулайлигидан далолат беради: барчаси ёнингизда, исталган нарсани топиш мумкин ва асосийси, бу ерда барчаси икир-чикиригача ўйлаб чиқилган.
- Меҳмонхонага ташриф буюрган деярли барча инсонлар ходимларимизни эътироф этишади. Барча ходимлар ҳар бир меҳмонга алоҳида эътибор беришади, сўровларига зудлик билан жавоб қайтаришади, – дейди Catttour компанияси маркетинг директори Лада Биккул. – Бирорта ҳам туғилган кун эътибордан четда қолмайди ва агар Сиз шу ерда туғилган кунингизни нишонлаётган бўлсангиз, бу ҳақиқий байрамга айланиб кетади: шодиёна сабабчисининг ёшига боғлиқ ҳолда торт, мевалар, пуфаклар ва ҳ.к. тортиқ қилинади.
Бу йили меҳмонхона ўз меҳмонларини реновация (янгиланиш)дан сўнг қарши олмоқда (у 2018 йил апрелда очилди). Бугунги кунда у Анталия ва ҳаттоки Туркиядаги энг муҳташам ва чиройли меҳмонхоналардан бири ҳисобланади! Меҳмонхона дизайни энг замонавий трендлар – табиийлик, ёғоч ва тошларнинг уйғунлигини акс эттиради. Меҳмонхона ҳудуди бўйлаб мусаффо денгиз ҳавосидан, қарағайлар ифоридан нафас олиб ва ажойиб манзараларни томоша қилиб сайр қилиш мумкин.
Ўзига хос таъм ва ранг-барангликка эга таомлар концепциясини ҳам таъкидламай илож йўқ. Гўштли, балиқли ва сабзавотли таомлар, шўрвалар, пишириқлар, салатлар, ширинликлар, газаклар... Санаб адоғига етолмайсиз!
Ҳеч кимни таомли машиналар бефарқ қолдирмаслиги аниқ: барчаси ҳақиқийдек!
Асосийси – таътил давомида барча ресторанларга боришга улгуриш. Улар бу ерда жуда ҳам кўп! Асосий ресторан, тўртта А la carte ресторани, 9 та кўчма жой ва мобил ошхонали 4 та фургон, бешта бар, пиво ва вино уйчалари, қаҳвахона! Барчасига улгуриш – ҳақиқий мўъжиза!
Очиқ, ярим очиқ, болалар бассейни ва аквапарк ҳам хизматингизда!
Шунингдек, теннис билан шуғулланиш мумкин, боиси DoubleTree by Hilton Antalya да теннис корти мавжуд. Ўзингизни Серена Уильямс ёки Рожер Федерердек ҳис қилмоқчимисиз? Марҳамат!
Меҳмонларга янги шарбатлар ва 12 хил музқаймоқ тортиқ қилинади. DoubleTree by Hilton Antalya да асл музқаймоқларни татиб кўришингиз мумкин. Шунингдек, ўрамда музқаймоқнинг яна беш тури ҳам бор!
- Меҳмонхона ёшларга, фарзандсиз оилаларга ёки 6 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга мўлжалланган. Шу сабабли ўз концепциясига кўра бу ерда ҳам катталар, ҳам болалар учун кўплаб қизиқарли нарсалар бор, – дейди Лада Биккул. Мисол учун, кўпчиликка тушлик вақтида ажойиб турк виносини татиб кўриш қизиқарли бўлиши мумкин. Бу ерда унинг 6 хили мавжуд. Шунингдек, бошқа ичимликлар ҳам бор.
Кичик ёшдаги меҳмонлар учун ҳам ўз таомлари ва болалар кўнгилочар ўйинлари мавжуд. Мисол учун, «Teddy&Bunny» мини-клуби, болалар майдончаси, мини-диско, турли таомлар ва ҳ.к.
Кечки пайт эса аниматорлар шоуси, дискотека, пирс (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой)даги томошаларда мириқиб ҳордиқ чиқариш мумкин.
Баъзи оналар DoubleTree by Hilton Antalya даги таомномадан шунчалик ҳайратга тушишдики, у ерда пазандачилик курсларини очишга қарор қилишди. Кўряпсизми, дам олиш пайтида янги малакаларга ҳам эга бўлиб олиш мумкин!
Фитнес-марказ, турк ҳаммоми ва иссиқхоналар меҳмонлар ихтиёрида.
DoubleTree by Hilton Antalya мана шундай! Catttour билан биргаликда биз, Tatil.uz ҳам ушбу меҳмонхонани Сизга тавсия қиламиз! Қуйидаги суратларга қараб унинг гўзаллигидан яна бир бор баҳра олинг!
Агар Сизга меҳмонхона ёққан бўлса ва янгиланишдан сўнг унинг дастлабки меҳмонлари қаторидан ўрин олмоқчи бўлсангиз, бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook га ёзинг! Азизлар, янгиланишлар Сизга ҳам ҳамроҳ бўлсин!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz