Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

19-09-2017 21:15

РАНГ-БАРАНГ ПАТТАЙЯ: ПЛЯЖЛАР, ПАЛЬМАЛАР, ДЎКОНЛАР, УҚАЛАШ ВА ЯНА КЎПЛАБ НАРСАЛАР

2577

0

Кеча мен ўзимнинг Таиландга сафаримни бошладим, бу ҳақда Facebook ва Instagram да аввалроқ ёзган эдим, бугун эса Паттайяга келдим.


Кайфиятим аьло, бироқ, албатта, чарчоқ аломатлари сезилмоқда: мен яшаётган Sunbeam hotel ёнида жойлашган туманни айланиш иштиёқи устун келди ва оқибатда самалётда учиб келганимдан сўнг яна бир қанча вақтни сайр қилиб ўтказдим. Ҳаммаси ҳақида батафсил.


Тошкентдан Бангокка олти соатдан сал ошиқроқ вақт учиш керак. Айтганча, бордию Сиз яқин орада бу ерга учишни режалаштираётган бўлсангиз, рўёхатдан ўтишга парвоздан камида уч соат олдин келишни унутманг. Боиси айни вақтда дам олиш учун кетаётган одамлар жуда кўп, шу сабабли парвоз пайтида ўзимизнинг ҳам хавфсизлигимиз таъминланиши мақсадида ҳар бир инсон текширувдан ўтиши шарт.

 


Бангкок аэропорти жуда катта экан, аммо мен паспорт назоратида шошаётган эдим, шу сабабли аэропортни батафсил кўздан кечиришга улгурмадим. Ортга қайтаётган пайтимда бундай имконият бўлади, деб ўйлайман. Айтганча, икки ҳафталик визани Сизга аэропортга келишингиз биланоқ расмийлаштириб беришади.
Лекин менда виза бор эди ва мен шунчаки паспорт назоратидан ўтдим, юкимни олдим ва орадан 10 дақиқа ўтиб ҳайдовчи мени Таиланд жануби-шарқидаги Паттайя курорт шаҳрига олиб кетаётган эди. Бу ернинг ҳавоси менга Малайзияникидан кўра бироз енгилроқдек туюлди: намгарчилик у қадар юқори эмас. Бироқ кун қуёшли эди.
Паттайяда мен Sunbeam меҳмонхонасига жойлашдим.


Мен каби оддий сайёҳнинг хонаси қандай кўринишда эканлигини томоша қилишингиз мумкин.

 


Бўш вақтимдан фойдаланиб, кўчаларни айландим, дўкон ва савдо марказига бордим, маҳаллий аҳоли ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган саёҳларни кузатдим. Pattaya ёнидаги beach Walking Street га бордим.

 

 


Паттайя ран-баранг. Бу ерда деярли ҳар қадамда саёҳлар учун аталган нарсалар бор: меҳмонхоналар, озиқ-овқатлар, барлар, сон-саноқсиз мини-салонлар... Шунингдек, Сизга турли уқалашларни таклиф қилувчи ўнлаб жойлар. Ва ҳар қадамда кўплаб нарсалар сотилади. Ҳар хил мотоцикллар кўп.

Транспорт воситаларидан бемалол фойдаланишингиз мумкин.

 


Бугун кўп ёза олмадим. Саёҳатимнинг давомини кузатиб боринг.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top