Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

17-09-2018 16:45

Прагада куз: у ерда қилишингиз зарур бўлган 9 та нарса

2185

0

Прагада куз – ниҳоятда гўзал мавсум. У тугаб бораётган ёзнинг ёрқин ранглари билан тўйинган ва тасаввурингизга мисли кўрилмаган куч бағишлайди! Бугун биз Прагани севиб қолиш учун у ерда қилишингиз лозим бўлган 9 та нарса ҳақида сўз юритамиз!

1. Карл кўпригидан ўтиш


Прагада нечта кўприк борлигини аниқ айтиш қийин... Улар 18 та деб ҳисобланади ва ҳар бир кўприкнинг ўз тарихи бор. Ушбу кўприклар маълум бир архитектура намунасидир. Шу сабабли Прага кўприклари устида сайр қилиш – бу худди ўтмишни ўрганиш учун бепул экскурсия уюштиришдек гап. Карл кўприги – Прагадаги энг қадимий ва энг машҳур кўприк бўлиб, унинг ўзига хос ташриф қоғози ва тимсоли! Албатта, Праганинг ҳамма кўприкларини кўриш ниҳоятда мушкул вазифа, бироқ Карл кўпригини бир марта бўлса ҳам албатта томоша қилиш зарур!

2. Тўхтаб кўча мусиқачиларини тинглаш


Улар ҳар куни Карл кўпригида йиғилишади. Бу ерда, шунингдек, сувенир сотувчилари, рассомлар кўп. Шунчаки сайр қилиш ва сайёҳлик Прагасининг муҳитини ҳис этиш мумкин.

3. Юришни секинлатиб Староместск майдонига пиёда бориш


Бу ерда 1338 йилга оид астрономик соатлар ўрнатилган Староместск ратушаси, Микулаш черкови, Яна Гус ҳайкали, Кин саройи, Тин ибодатхонаси ва Тош қўнғироқ уйи жойлашган.

4. Исиниб олиш учун глинтвейн ичиш
Шошмасдан глинтвейн ичиш

анъанаси Чехияда мана бир неча йилдан бери сақланиб келмоқда. Прагада ушбу ичимликни ўзгача мазали ва хушбўй тайёрланади. Бундайини фақат Прагада топасиз!

5. Эски град сирларини очиш


Прагада истиқомат қилувчиларнинг айтишича, бу ерга яхшиси кечки пайт келган маъқул, сабаби бу пайтда шаҳарда чироқлар нур таратади ва бу ўзгача ғайритабиийлик муҳитини яратади...


6. Паркларда тўйиб нафас олиш


Айтишларича, Прага – бу кўплаб паркларга эга очиқ осмон остидаги музей экан. Уларнинг барчаси парвариш қилинган ва шинам. Камп ва Петражин оролидаги Прага гради боғларини айланишни маслаҳат берамиз. Вальдштейн боғлари ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди!

7. Кузги Прагага юқоридан назар солиш


Бунинг учун Петршин тепалигига чиқиш даркор. Агар юришни ёқтирмасангиз, у ерга фуникулёрда кўтарилишингиз мумкин. Бироқ яхшиси мевали боғлар бўйлаб, пиёда чиққанингиз маъқул... Петршин чўққисида Эйфель минораси нусхаси мавжуд бўлиб, унда шаҳарга бетакрор манзара пайдо бўлади! Октябргача гулхонада атиргулларнинг гуллашини кўришга улгуриб қолишингиз мумкин!

8. Қаср ва саройлар ҳашаматини томоша қилиш


Прага ва унинг атрофида ўз тарихи ва ўтмишига эга кўплаб қасрлар бор. Шубҳасиз, Чехия пойтахтида жойлашган Прага гради қасри энг машҳурларидан биридир.

Кршивоклат қасри – Прага яқинидаги яна бир қадимий маданият обидаси.

Шунингдек, борди-ю имкониятингиз бўлса, қора пивоси билан машҳур Мнишек-под-Брдига кириб ўтинг.

Лоучень – ўз лабиринтлари билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган барокко услубидаги машҳур қаср.

9. Шинам ресторанлардан бирида ажойиб оқшомни ўтказиш


Прага миллий таомлар тортиқ қилинувчи кўплаб ресторанларга эга. Имкон қадар шаҳарга ажойиб манзара очилувчи ресторанни танлаш ва албатта, ойна ёнида стол буюртма қилиш керак. Чех миллий таомлари ва ичимликларини татиб кўринг!

Прагани бир мақоланинг ўзига сиғдириб ва унинг барча диққатга сазовор жойларини таърифлаб бўлмайди! Энг яхшиси, бир марта кўрган маъқул. Бир марта кўриб бутун умрга севиб қолинг.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top