Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

23-02-2018 16:35

Поляна курорти ва «квас» сувининг мўъжизаси

2477

0

Анталияга сафарим вақтида мен сайёҳлик соҳасида фаолият юритувчи турли мамлакатлардан келган кўплаб дўстлар орттирдим. Шулардан бири – киевлик Наталия Кулиниченко Украинанинг бир нечта қизиқарли ва эътиборга молик курорт ҳудудлари ҳақида сўзлаб берди. Мен эса, ўз навбатида, Сизга ундан эшитганларимни ҳикоя қилиб бермоқчиман. Демак, бугун Поляна курорти ҳақида гаплашамиз.

Тасаввур қилинг, ўз танишингизга қўнғироқ қилиб, уни Полянага таклиф қиляпсиз. Ҳайрон қолиши турган гап.

Аслини олганда, Полянани нафақат меҳмонлар, балки маҳаллий аҳоли ҳам ниҳоятда севади. Бу 300–400 метр баландликда жойлашган бальнеологик курортдир. Поляна сокин ва осойишта дам олишни хоҳловчи оилаларнинг энг севимли маскани ҳисобланади.

Шунингдек, спорт ихлосмандлари учун ҳам бу ер ёқиши аниқ, боиси қишда бу ерда тоғ-чанғи спорти билан исталганча шуғулланиш мумкин.

Иқлим ва об-ҳаво


Поляна иқлими ниҳоятда майин. Ёз ва куз – илиқ, қишки совуқ сезилмайди, чунки у майин қор остига беркинади.

Табиат


Поляна деярли ҳар тарафдан ўрмон билан ўралган. Теварак-атрофда Уклин довони ва Кичик Пиня ҳамда Катта Пиня дарёси бор. Жануби-шарқида – Крезаев тоғи, шарқда – Кичер тоғи. Бу ердаги ҳавонинг нақадар мусаффолигини тасаввур қиляпсизми?

Мўъжизавий сув


Поляна ўзининг шифобахш суви билан шуҳрат қозонганлиги ҳақида 1463 йилги венгер қиролининг мактубларида ёзиб қолдирилган эди. Дарҳақиқат, XIX асрдаёқ бу ерда минерал сувини қуювчи учта цех фаолият кўрсатган.
XIX аср охири ва XX аср бошларида у турли танловларда ғолиб чиққан ва Марказий Европадаги энг яхши минерал сувларидан бири мақомига эришган. Бугунги кунга келиб бу ерда икки хил минерал суви – «Поляна квасова» ва «Поляна купель» айниқса машҳур.

Қайси касалликлар даволанади?


Ҳозирда курорт санаторийларида овқат ҳазм қилиш тизимининг сурункали касалликлари даволанади. Бунга ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг мураккаб яра касалликлари, яра ва эрозиялар мавжуд бўлгандаги гастритлар киради. Шунингдек, бу ерда жигар, енгил ва ўрта даражадаги қанд касаллиги, панкреатит, гинекологик ва юрак касалликлари даволанади. Ҳаттоки, бўғим касалликларидан шифо топишингиз мумкин!


Қандай қилиб даволанади?


Асосий муолажа – бу сувни тўғри ичиш.
Булардан ташқари, ошқозонни ювиш, минерал ванналар ва ҳ.к. тадбирлар ўтказилади.


Мисол учун, бу ерда игнабаргли дарахтлардан ванналар, уқалашлар, физиотерапия, ингаляция, ароматерапия кенг тарқалган.

Даволаш муолажаларидан ташқари...
Ушбу курортда даволанишдан ташқари дам олувчилар учун ресторан, қаҳвахона, дўкон, бозорлар мавжуд. Буларнинг барчасини Полянада ҳеч бир қийинчиликсиз топасиз.
Замонавий «Солнечное Закарпатье» санаторийси ҳудудида жойлашган «Поляна Квасова» минерал булоғи шу ерликларнинг фахри ҳисобланади. У XVIII асрдан буён маълум.

 

Ёки диққатга сазовор жойлар бўйлаб экскурсия таклиф этилади. Шунингдек, бу ерда ҳаво шарларида учиш ташкиллаштирилади!

Фаол ҳаракат тарзини ёқтирувчилар спорт билан шуғулланишлари мумкин.

Нега айнан Квасова?
Гап шундаки, табиий карбонат кислотали минерал сувларни Украинада квас деб аташади. Ўйламанг, унга ҳеч ким оддий квас қуймайди!


Айтганча, ушбу шифобахш сувда фойдали моддалар барчамизга маълум бўлган «Боржоми» сувидан анча кўпроқ!
Шу сабабли, ўйлаб кўринг, балки Полянага бориб машҳур сувдан татиб кўрармиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top