Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

28-08-2018 18:15

Пхукетда бир кўришдаёқ мафтун бўладиган 8 нарса

2335

0

Таиланднинг энг йирик, энг чиройли ва энг машҳур оролларидан бири Пхукет билан ўтган йили танишган эдик. У меҳмонларни шабада билан кутиб олади, айниқса, у ерга дим Бангкокдан борсангиз, денгиз салқинлиги ва эркинликни дарҳол ҳис қиласиз!..

Агар сиз Таиландга биринчи марта бораётган бўлсангиз, Пхукет, ўйлашимча, ажойиб танлов: бу ерда сокинлик ҳукмрон, бироқ шу билан бирга турли кўнгилочар жойлар ҳам етарли, бу ердаги пляжлар тоза ва денгизи майин. Айнан майин: қирғоққа ўтириб, оёқ кафтингизни енгил қитиқлайдиган ва кайфиятни кўтарадиган тўлқинни сезиш мумкин.

Бугун, ўтмишни таҳлил қилиб, мен қачонлардир севиб қолган Пхукетнинг энг чиройли рангларини тасвирлашга қарор қилдим.


Гулларнинг ёрқин ранглари


Таиландда умуман олганда, гуллар жуда кўп: оқ, пушти, сариқ, бинафша, қизил... Бундай гўзалликни томоша қилиш нақадар ёқимли.

Бир денгизнинг 1000 хил ранги


Эҳтимол, Пхукетнинг турли пляжларида денгизни томоша қилсангиз, унинг доим ўзгариб туришини сезасиз... Мисол учун, эрталаб у тинч ва сокин...

Кундузи у ёрқин...

Кечқурун эса майин, илиқ, худди кимнидир интиқлик билан кутаётгандек ўзига жалб этади...

Яшил рангнинг 50 хили


Пхукет ям-яшил рангга бурканган. Бу ерда бизда терак ёки чинордек ҳар қадамда ўсадиган ҳурпайган пальмаларнинг кўплигини-ку қўяверинг, бироқ қарағайлар... Бу экзотика ичидаги ҳақиқий экзотика!

 

Таиланд аҳолиси табиатга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. Улар табиат қўйнида қизиқарли архитектурани яратишади ва шу билан бирга табиатни безовта қилишмайди.

Кўплаб қизиқарли манзаралар


Мен бирга борган гуруҳдаги бошқа сайёҳларнинг бу ердаги манзарани кўриб ёқа ушлаганига кўп гувоҳ бўлганман. Ҳар бир манзилгоҳда пайдо бўлувчи манзара ҳайратда қолдиради: бу ердаги бепоён кенгликлар, денгиз, тўлқин ва кўрфазлар, кичкина уйчалару кўп қаватли меҳмонхоналар кўзни қамаштиради.

Шинам меҳмонхоналар


Пхукетда вақтингизни ажойиб тарзда ўтказиш учун кўплаб меҳмонхоналар бор.

Болали оилалар учун меҳмонхоналарда яратилган шароитлар таҳсинга лойиқ! Бунга аквапарк ва болалар хонасини қўшимча қилиш мумкин.

Болалар бу ердаги денгизда чўмилишни ёқтиришади...

Мазали таомлар


Пхукет меҳмонларни тай меҳмоннавозлигининг энг яхши анъаналари билан кутиб олади. Бу ерда тай миллий таомлари – Том Ям, қисқичбақали шўрва, Пад Тай, денгиз маҳсулотларида қовурилган лапша каби таомларни татиб кўрасиз. Шунингдек, бу ерда гуручдан ноёб десертлар тайёрлашни билишади.

 

Айтганча, Таиландда гуручни ёқтиришади ва деярли ҳамма таомларга қўшаверишади. Шўрвага, товуқли тайча кабобга, ҳаттоки музқаймоққа гуруч қўшишса асло ҳайрон бўлманг!


Хотиржамлик фалсафаси


Пхукетдаги гидимиз Али осмонўпар биноларга тўла Бангкок ёки доим қайноқ Паттайяни эмас, айнан шу ерни жуда ёқтириб қолганини айтди (у асли биз томонлардан). Сабаби Пхукетда доим тинчлик, сокинлик ҳумкрон, денгиздан доим енгил шабада елиб туради, кечалари ажойиб манзарани томоша қилиб қаҳва ичиш мумкин.

Али меҳмондўст тайлар ҳақида ҳам сўзлаб берди. «Пхукет аҳли бир маромдаги ҳаёт тарзини кечиришади. Улар ҳеч қачон қаерда ва қандай қилиб пул ишлаб топиш ҳақида ўйлашмайди. Кун келдими, овқат бор, овқат йўқми, меваларга тўла табиат бор. Улар ҳеч қачон уришишмайди ва сизни коктейль, сув билан меҳмон қилишади. Бордию пулингиз тугаб қолса, қўлларидан келганча ёрдам беришади».
Пхукетликларнинг фалсафасини янада чуқурроқ англаш учун ибодатхоналардан бирига киринг. Мисол учун, Катта Будда ёки Ват Чалонг ибодатхонасига.

Фақат, секинроқ... Ибодатхоналар жуда ҳам тинч, қўнғироқчаларнинг жарангигина эшитилади. Айтишларича, улар ёмон руҳларни ҳайдашар экан.

Абадий Пхукет


Кун тунга ўз ўрнини бўшатганда ва денгиздан эсаётган майин шабада орол меҳмонлари ва аҳолисига етиб борганда меҳмонхонага боришга шошилманг! Воқеалар марказида қолинг! Савдо марказларини айланинг ва Пхукетнинг тунги ҳаётидан завқланинг! Қаҳвахонада кўпроқ ўтиринг ва тунги бозорга боринг! Ижарага мотоцикл олинг ва шаҳарни айланинг!

Чунки Пхукет – бу чин дилдан севиб қолиш осон бўлган, ҳис-туйғуларга тўла жой!

Агар Пхукет сизга маъқул бўлган бўлса, «Пхукетнинг жаннатмакон пляжлари» таклифимиз билан танишиб чиқинг. +99871 200 55 44 рақамимизга қўнғироқ қилинг ва биз саволларингизга жавоб берамиз. Facebook даги саҳифамиз – бу ерда. Шунингдек, Telegram-каналимизга ҳам обуна бўлинг.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top