21-12-2017 16:00
2454
0
Поездлар ҳар хил бўлади. Швейцарияда эса улар пишлоқли!
Ҳа-ҳа, Сиз тўғри уқидингиз. Келаси йилнинг январидан апрель ойига қадар ҳафтасига кетма-кет уч кун: жума, шанба ва якшанба кунлари Швейцарияда Женева кўлидан тоғ йўналиши бўйлаб айнан «Пишлоқли поезд» (Train du Fromage) ҳаракати йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Поезд Во кантонидан йўлга чиқиб Россиньердаги Швейцариянинг энг йирик ёғоч шалесига боради. Сайёҳлар, шунингдек, Шато д’Эда бўлиб, Le Chalet тоғ ресторанида оловда тайёрланган пишлоқни татиб кўришлари мумкин бўлади. Кун сўнгида поезд Монтрёга қайтади.
Бундай мазали саёҳатда нималар қилиш мумкин? Албатта, турли-туман швейцар пишлоқларини татиб кўриш-да! Сизда уларнинг қандай тайёрланишини томоша қилиш имконияти пайдо бўлади. Қўшимчасига совғага ҳам эга бўласиз!
Бундай саёҳатнинг нархи – 39 Швейцария франкидан бошланади (тахм. 33 евро). Хўш, Швейцарияга борамизми?!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz