Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

22-09-2017 22:15

Паттаядан Пхукетга қандай қилиб бориш мумкин, Фарғоналик Алини учратиб қолганим ва нега бу ерга ёзда келмаганим ҳақида

2368

0

Бугун эрталабдан бизнинг гуруҳимиз нарсаларини йиғиштириб дунёнинг турли бурчакларига парвозларни амалга оширувчи Паттайи халқаро аэропорти – У-Тапаога йўл олди.

Аэропортнинг майдони ниҳоятда катта, унчалик чиройли эмас, бироқ бундан асло чўчиманг. Чунки, биринчидан, аэропорт янгидан қурилмоқда, ҳозир янги терминал барпо этилмоқда. Иккинчидан эса, ушбу аэропорт нафақат фуқаро парвозларига, балки ҳарбий парвозларга ҳам хизмат кўрсатади. Аэропорт Паттайидан 45 дақиқалик масофада жойлашган. Унинг кўриниши мана бундай.

 

Аэропортга бизни гидимиз Антон кузатиб қўйди. Аслида Антон – таиландлик ва унинг исми Тон, бироқ бизга осон бўлиши учун у ўзини Антон деб чақиришларини сўради. У русчалаб сўзлаша олади, лекин жуда ҳам таиландча шевада!

Антон билан гаплашарканман, Ўзбекистонга бўлган соғинчни ҳис қилдим ва шу сабабли у билан ўзбекча «Ассалому алайкум» деб сўрашардим. Кейин у ҳам менга жавоб беришни ўрганди. Сўнгра эса «Раҳмат» дейишни ҳам ўргатдим. Унинг айтишича, ўзбекистонлик меҳмонларнинг келишига албатта ўзбекчани яхшироқ ўзлаштириб олмоқчи экан. Шунинг учун, бориб бир текшириб кўринг!

Агар у ердан Пхукетга учсангиз, асло безовта бўлманг. Юк текширувидан ўтасиз, юкларни топширасиз ва қўниш чиптасини оласиз, кейин эса қўнишдан олдин сўнгги текширувни кутасиз. Бу ерда инглизча ва русчани ҳам билишади, рус тилидаги кўплаб белгиларни учратиш мумкин, мисол учун пул айирбошлаш шохобчалари.

«Air Asia» компаниясининг самолёти биз билан Пхукетга жўнайди.

 

Икки соат ўтиб биз кўзланган манзилга етиб келдик. Пхукет маҳаллий тилдан таржима қилинганда «тоғ» деган маънони билдиради. Айтишларича, у чиндан ҳам тоғ шаклига эга эмиш.

 

Пхукет аэропорти ҳам у қадар катта эмас. Самолётдан Сизни автобусга ўтқазишади, сўнгра чиқиб юкларингизни олишга борасиз. Чиқишда Сизни кўзланган манзилга элтиб қўйишни таклиф қилувчи ёки экскурсия ташкил қилувчи кўплаб сайёҳлик ташкилотлари рекламаларига кўзингиз тушади.

 

Бу эса бизнинг янги гидимиз Али.

 

Али бизнинг ватандошимиз, Фарғона водийсидан бўлиб, мана беш йилдирки Таиландда ишлайди. Пхукетнинг ҳар бир нуқтасини билади ва экскурсияларни жуда ҳам яхши ўтказади (буни очиқдан-очиқ реклама деб ҳисоблашингиз мумкин, лекин, аслини олганда, экскурсияни билимдон инсон ўтказиши ёқимли, унинг устига, агар у билан бир мамлакатдан бўлсангиз, нур устига аъло нур). У кўп ҳазиллашади, шунинг учун у билан асло зерикиб қолмайсиз. Кўриб турганингиздек, мени ҳам кулдириб юборди!

 

Бугун Пхукетни деярли кўрмадим: бунга шунчаки улгурмадим. Лекин нимани улгурган бўлсам, суратга олдим.

 

Бу ер Паттайяга нисбатан анча салқин. Шамол. Бироқ менга ёқди. Лангкави оролида бўлганидек, бу ернинг об-ҳавоси мусаффо. Нафас олиш осон ва ёқимли. Ёзда Тошкентимизда 35–40 даража иссиқ бўлганида бу ерга келиш нақадар ажойиб бўлар эди, деган фикр ҳаёлимдан ўтди. Мириқиб ҳордиқ чиқарардим!

 

Бу эса Пхукет кўчалари.

 

Таксилар ҳам кўп. Бироқ барчаси кичкина.

 Турли-туман фигуралар ва филлар ҳам бисёр.

 

Мен ҳозирда Centara Blue Marine Resort & Spa меҳмонхонасида яшаяпман. У Penang пляжининг ёнида жойлашган. Ушбу район менга жуда ҳам гавжумдек туюлди. Эртага ушбу район ҳақида янада тўлиқроқ маълумотга эга бўлишга ҳаракат қиламан ва бу ҳақда Сизларга албатта сўзлаб бераман!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top