Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

19-02-2018 15:50

Осмонўпар бинодан Манхэттенни томоша қилиш

2317

0

Менинг эски дугонам Анна Ваганян мактаб давридаёқ саёҳат қилишни ёқтирар эди. Ўқувчилик пайтида турли давлатларда бўлиб, ҳаттоки Европадан бизга қизиқарли совғалар – шиша идиш ичидаги рангли қум, тикилган салфеткалар ва шу кабиларни олиб келарди. Ҳозир у АҚШда ва Tatil.uz мақолаларини кузатиб бормоқда. Бугун унинг ўзи ҳам блогимизнинг меҳмони.

 

Манхэттен – бу Нью-Йорк маркази ва АҚШнинг ташриф қоғози. Бу тарих, замонавийлик ва қаергадир шошаётган одамлар. Бу маданиятлар уйғунлиги. Бу воқеалар турли-туманлиги. Бу сен дарҳол тушиб ва кўникиб қоладиган ҳаёт тарзи.

 

Манхэттен – бу баланд иморатлар ва кўплаб офислар, бу деразадан Нью-Йоркнинг бир туманида жойлашган кичкина оламни қаҳва ичган ҳолда томоша қилувчи минглаб одамлар.

 

Манхэттен – бу сен асосий ролни ижро этаётган кинодек. Олисга назар соласан, кўчаларни юриб, у ерда «Нью-Йоркдаги куз», мана бу ерда эса «Уйда ёлғиз» фильми суратга олинганлигини тушуниб етасан.

 

Манхэттен – бу ажойиб манзара. Бу бўғоз, кўрфаз ва албатта, Гудзон.

 

Манхэттен айниқса тунда гўзал, бу пайтда сен нур сочаётган осмонўпар бинолар тароватидан баҳра оласан, шаҳар ғала-ғовурининг бир бўлаги эканлигингдан шодланасан, юрагингдаги ажиб туйғу бинолар ёруғлигидан янада кучга тўлаётгандек бўлади.

 

Манхэттен – ҳар хил, агар унга турли тарафдан назар солсанг. Бугун биз унга фақатгина бир ракурсдан назар ташладик. Бироқ 102-қават деразасидан туриб ҳам уни ҳис қилиш, тушуниш ва ҳатто... севиб қолиш мумкин.

 

Мақола муаллифи: Анна Ваганян

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top