Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

14-09-2018 16:25

Нима учун Mirotel Resort & SPA Шарқий Европанинг энг яхши тиббий меҳмонхонаси деб топилди?

1958

0

Трускавец – яхши дам олиш, куч-қувватга тўлиш, шунингдек, даволанишни хоҳловчилар учун ажойиб танлов. Украинанинг ушбу курорти сўнгги йилларда борган сайин машҳур бўлиб бормоқда. Бунга сабаб нафақат минтақада яратилган ажойиб шароит, балки меҳмонларга энг юқори даражада хизмат кўрсатишга ёрдам берувчи юқори сифатли меҳмонхоналар ҳамдир.

Шундай меҳмонхоналардан бири фаолиятининг биринчи йилидаёқ Carpatian Travel Awards мукофоти доирасида «Йил кашфиёти» деб топилган Mirotel Resort & SPA дир. Бугунги кунга келиб меҳмонхона кўплаб нуфузли совринларни қўлга киритган. Бунга International Hospitality Awards-2018, энг яхши тиббий SPA унвони (Best Medical SPA), энг яхши SPA-меҳмонхона (The International Hotel Awards танлови доирасида Best SPA Hotel), Seven Stars Luxury Hospitality & Lifestyle Awards 2016 маросимида «Signum Vertutis» мукаммаллик муҳри... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Хўш, ушбу меҳмонхонанинг муваффақият сири нимада? Келинг, биргаликда кўриб чиқамиз!

Гапни Mirotel Resort & SPA – юқори халқаро даражадаги сервис хизмати тақдим этилувчи дунёдаги энг йирик меҳмонхона-рекреацион комплекслардан бири эканлигидан бошласак. Бу ерда Исроил, Польша, Германия, Кавказорти мамлакатлари, сўнгги вақтларда эса – Марказий Осиёдан келган меҳмонлар ҳордиқ чиқаришади.

Бу ер нимаси билан ўзига жалб этади? Биринчи навбатда, ажойиб хизмат кўрсатиш, шинам хоналар ва албатта, юқори даражали тиббий хизматлар. Меҳмонхонада ташриф буюрувчилар учун мукаммал сервис, мутлақ қулайлик тамойили бўйича ишлашади. Бунда бу ерга келганларнинг барча талаб ва таклифлари инобатга олинади.

Меҳмонхонадаги хоналар турли тоифада – «Стандарт»дан тортиб «Президент люкс»гача. Уларнинг барчаси яхши жиҳозланган, ортиқча нарсани кўрмайсиз, декорнинг барча элементлари бир-бирини такрорламайди.

Mirotel Resort & SPA Украинадаги энг яхшиларидан бири ҳисобланувчи «Мед-Палас» номли ташхис-даволаш ва қайта тикланиш маркази билан фахрланади.

У етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши тиббий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Бироқ марказнинг энг асосий фаҳри мўъжизаларга қодир бўлган юқори малакали шифокорлардир!

Демак, «Мед-Палас»да кимларга даволаниш учун мурожаат этиш керак? Бу ерда сурункали пиелонефрит, ўт пуфаги тоши, буйракнинг туғма аномалиялари, сурункали простатит, диатез, сурункали цистит, овқат хазм қилиш аъзолари касалликлари (гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги) каби буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликлари даволаниш учун кўрсатма ҳисобланади. Шунингдек, бу ерда моддалар алмашинуви ва қон айланиш органлари, нафас олиш ва периферик асаб тизими, ҳаракат аъзолари ва тери касалликлари билан оғрувчи беморларга ёрдам беришади.

Энди даволаш дастури ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Биринчи навбатда, бу Трускавецни бутун дунёга машҳур қилган шифобахш сув. Минерал сувдан бу ерда ичиш, шунингдек, ванна, чўмилиш, душ, ингаляция ва чайиш учун фойдаланилади. Mirotel Resort & SPA да шифобахш сувли бювет бор. Булар «Нафтуся», «Мария», «София», «Бронислава»дир. Бу ерга сувлар махсус идишларда олиб келинади ва унинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолишга имкон берувчи шароитда сақланади.

Марказ мутахассислари даволашнинг энг янги усулларини жорий қилишга интилишади. Мисол учун, углерод икки оксидининг бевосита тери остига киритилишига асосланган карбокситерапия қон ва лимфа айланишини яхшилайди, шунингдек, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи восита ҳисобланади. Мануал терапия елка ва белдаги оғриқлардан халос бўлишга ёрдам беради, қадди-қоматни тўғрилайди ва умуртқа касалликларида ажойиб профилактикага айланади. Mirotel Resort & SPA да даволашнинг яна бир янги йўналиши – асаларилардан фойдаланишга асосланган апитоксинотерапия қўлланилади.

Шунингдек, шифокорлар махсус индивидуал дастурларни яратиш устида ишлашмоқда. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётганлари қаторига – «Детокс», «Ҳомиладорлар учун мактаб», «Реабилитация дастури», «Диабет ҳолатининг оғирлашиши профилактикаси», «Вазн коррекцияси» ва «Интенсив ёғ йўқотиш»ни келтириш мумкин.

Энди эса таомлар ҳақида! Mirotel Resort & SPA бош ошпази Алексей Дударенко «меҳмонларнинг таъбини тушуниш, уларнинг нималар ёқтиришига эътибор қаратиш керак, бунинг учун, аввало, турли миллат вакилларининг таклифларини эшита олиш лозим» деб ҳисоблайди. Бу ерда, дарҳақиқат, ҳар бир таклиф инобатга олинади.

 

Меҳмонхонанинг энг асосий ресторани – L’escale Restaurant & Bar – Ўртаер денгизи таомларини таклиф этади.

Меҳмонхонанинг 9-қаватида дунё ошхоналари – итальян, француз, украин ва ҳатто тай таомларини ўзида мужассамлаштирган Bellini’s Piano Bar & Grill жойлашган.

Куннинг исталган пайтида Lobby Lounge да чой, қаҳва, турли-туман ичимликлар ичишингиз мумкин.

Шунингдек, меҳмонлар Renaissance Billiard & Lounge Bar ёки Insomnia Lounge & Night Club да вақтларини чоғ ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.

Айтганча, март ойида меҳмонхонада Ўзбекистон ошпазлар ассоцияцияси фахрий аъзоси Олимжон Норбоев томонидан семинар-практикум ўтказилди! Трускавецда биз ўзбекистонликларни, бизнинг маданиятимиз ва таомларимизни қанчалик хурмат қилишларини кўряпсизми?!

Умуман олганда, барчаси ширин, фойдали ва иштаҳаочар!

 

Меҳмонхонанинг SPA-маркази кўнгилочар ва соғломлаштириш хизматларини таклиф этади. Бунга турли уқалаш турлари, жумладан, денгиз инъомлари асосидаги Luxury Caviar Massage эксклюзив хизмати. Бугунги кунда машҳур бўлган озонотерапия, плазмолифтинг (мижознинг плазмаси асосийдаги юзни ёшартириш), мезотерапия (ёш билан боғлиқ тери коррекция ва профилактикаси) ва бошқа хизматлар ҳам марказда фаолият кўрсатади.

SPA-марказни бассейн, ҳаммом ва тренажёр залларисиз тасаввур этиб бўладими? Албатта, Mirotel Resort & SPA да буларнинг бари тўлиқ таклиф этилади! Бунга спорт, оддий ва болалар бассейни, жакузи ванналари, сауналарнинг 4 тури – инфрақизил ва фин сауналари, рим буғхонаси ва рус банясини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Айтганча, агар сиз Трускавецга болаларингиз билан боришни хоҳласангиз, асло хавотир олманг! Бу ерда уларни алоҳида меҳмонлар сифатида қарши олишади! Энг кичик ёшдаги (0 дан 4 ёшгача)ларни ҳар куни DoreMini ўйин хонасида кутишади. Каттароқ ёшдаги болалар учун DoreMax эшиклари доим очиқ. Болалар билан ўз ишининг усталари шуғулланишади!

Яна Mirotel Resort & SPA да «Бирга сузамиз» эрта ривожланиш мактаби, Kids-кафе, ижодий устахона, бадиий студия, Baby-фитнес ва бошқа қизиқарли тўгараклар фаолият кўрсатади!


Украина ва Европанинг энг яхши меҳмонхоналаридан бири мана шундай! Mirotel Resort & SPA да дам олишни хоҳлайсизми? У ҳолда Tatil.uz га мурожаат қилинг! Биз Трускавецда ҳордиқ чиқариш учун энг оптимал вариантларни танлаб берамиз! Бордию сизда бугун биз сўз юритган меҳмонхона борасида саволлар туғилган бўлса, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Шунингдек, Telegram-канал ва Instagram даги энг сўнгги таклифларимизни кузатиб боринг!
Ҳар қандай об-ҳавога қарамай илиқ кайфият доим ҳамроҳингиз бўлсин!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top