28-11-2017 16:30
2604
0
Эрта тонгдан уйғониб деразадан бутун Сингапур мамлакатини томоша қилиш қандай бахт! Бу Oasia Hotel Novena Singapore нинг 23-қаватидан туриб бўлса-чи? Ушбу юртга ташрифимнинг ҳар бир тонгини улкан дераза ёнида қаҳва ичиб кутиб олар эдим. Сингапур манзараларидан умрбод баҳра олиш мумкин...
Oasia Novena меҳмонхонаси – бу замонавийлик, шинамлик, қулай жойлашув, мақбул нархларнинг ўзаро уйғунлиги.
Ташрифимнинг илк куниданоқ меҳмонхонада барча-барчаси асл эканлигининг гувоҳи бўлдим: табиий ёғоч, тошлар, сув.
Мана буни бир қаранг! Холлдаги дарахт ҳам табиий ёғочдан.
Ёғоч ўриндиқ ва девор тошлари.
Хонамдаги совун учун мўлжалланган идиш ҳам тош шаклида эди.
«Бу ҳақда кимдандир сўраш керак» – ўйладим мен. Ва жуда ҳам хушмуомалали инсон билан танишдим. Унинг исми Шамус Леонг бўлиб, у отель меҳмонлари билан ишлаш бўйича хизматнинг катта администратори. Меҳмонхона ҳақида ҳамма нарсани билади!
Ҳа, айтганча, Сингапурда ҳамма инглиз тилини равон билади ва маҳаллий аҳоли жуда ҳам хушмуомала. Oasia Novena меҳмонхонаси персонали эса мен ҳаттоки арзимас масалада қўнғироқ қилганимда ҳам бир зумда ҳозир бўлар эди.
Жаноб Леонг менга бутун меҳмонхонани кўрсатди ва унинг концепцияси, услубдаги асосий элементлар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, ҳар бир хонани кўрсатиб чиқди. Мен ҳам, ўз навбатида, табиат ҳодисаларининг умумий концепциясини намойиш қилувчи турли хоналарни Сизларга намойиш қилмоқчиман. Марҳамат.
Ҳа, ҳар бир хонада чойнак ва қаҳва машиналари борлиги ўта муҳим. Меҳмонларга қаҳва ва чойга қўшиб ичиш мумкин бўлган нарсалар ҳам тортиқ қилинади.
Агар Сиз кун мобайнида Сингапурни айлансангиз, албатта чарчаб қоласиз, сўнг хонангизга қайтиб кечки соат 10 ларда қаҳва ёки бошқа бирор ичимликни ичиб кечки Сингапурнинг гўзаллигидан баҳра оласиз.
Менга, шунингдек, ишлаш ва телефонни қувватлантириб олиш мумкин бўлган қулай столлар жуда ёқди. Айнан шу жойда ўтириб мен Сизларга Сингапур ҳақидаги мақолаларни ёзган эдим.
Албатта, хонада телевизор, кондиционер, соябон, дазмол каби буюмлар борлиги ҳақида ёзмаса ҳам бўлади. Буларнинг бари бор.
Фитнес-марказ хизматларидан фойдаланиш мумкин. У бу ерда кун давомида ишлайди.
Жакузида дам олиб, бассейнда чўмилиш мумкин.
Oasia Novena да мажлислар ва банкет заллари, SPA-марказлар, ресторан ва барлар бор.
Бу ердаги таомлар турли-туман. Нонушталар шунчалик мазалики, кун давомида очлик Сизни умуман безовта қилмайди. Менинг нонушта пайтида олган суратларимга қаранг.
Oasia Hotel Novena Singapore қулай жойлашганлиги ниҳоятда муҳим. Novena метро бекатига бориш учун бор-йўғи учинчи қаватга чиқиш кифоя. Ён-атрофда кўплаб дўконлар ва овқатланиш жойларини кўриш мумкин. Ҳаммаёқ хавфсиз ва исталганча сайр қилиш мумкин!
Сизларга қандай, билмадиму, менга Oasia Novena жуда ҳам ёқди! Шунинг учун Сингапурга борганингизда у ерда қўним топишга қарор қилсангиз, ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашинг ва жаноб Леонг ва унинг касбдошларига саломимни етказиб қўйинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz