Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

30-03-2018 11:30

Нега инсонлар 800 ёшдан ошган бозорга боришади?

2666

0

Барселонада юзлаб йилдан бери харидор ва сайёҳларни ўзига жалб этиб келаётган бозор бор. У Бокерия деб номланади.

Айтишларича, бозор 1217 йили пайдо бўлган экан. Ҳозир у жойлашган жой (бу машҳур Рамбла кўчаси)да илгари гўшт билан савдо қилинган. Дастлабки юз йилликда бу ерда, дарҳақиқат, гўштли ва балиқ маҳсулотлари сотилган.
Нега бозор «La Boqueria» деб номланади? Бунга аниқ исбот йўқ, аммо тахминларга кўра, унинг номи каталонча «boc» – «улоқча» сўзидан келиб чиққан.

Бокерияда ҳаёт бир маромда кечмоқда. Шаҳар аҳли эрталабки 6 да уйғониб, соат 7 да эса дўконлар очила бошлайди. 8 да барча дўконлар харидорларни кутиб олишга шай туради.

Бу ерга ҳар куни деярли 27 минг номдаги маҳсулотлар олиб келинишига ишониш қийин! Ушбу маҳсулотларнинг 40% и бир кундан ортиқ сақланмайди. 25 % и эса ҳар 48 соатда янгиланади.

Бозорда сотилувчи маҳсулотлар шу қадар кўпки, айнан бирор нарсани харид қилиш илинжида бу ерга келиш мушкул. Чунки танлов улкан.

Бу ерда нималарни харид қилиш мумкин? Бозорнинг энг йирик бўлимларидан бири – гўшт маҳсулотлари. Булар, албатта, Барселона аҳли учун: меҳмонхонада турувчи сайёҳларнинг гўшт харид қилиши амримаҳол. Бироқ баъзан истисно ҳолатлар ҳам бўлиб туради.

Бозордаги мева ва сабзавотлар танлови ҳам улкан. Каталония ва Испанияда картошка ҳосили йилига 4 марта йиғиб олинади, шу боисдан картошка йил бўйи янги ҳолда келтирилади. Биз эса қиш сўнгида янги картошкани кута бошлаймиз! Мева, резавор мева, маҳаллий ва экзотик мевалар растаси ёнидан шунчаки ўтиб кета олмайсиз!

Ёнғоқ, қуритилган мевалар ва зираворларсиз бирорта бозорни тасаввур қилиб бўлмайди!

Баъзилар Бокерия – бу ўзига хос маданият эканлиги учун ҳам бу ерга ташриф буюришади. Мисол учун, бу ерга кўп бор келган харидорни ўзиникидек қарши олишади.

Одатда, ҳар бир харидорнинг ишонган «ўз» сотувчиси бўлади. Сотувчи ҳам, ўз навбатида, доимий харидори учун чегирма қилишдан доим хурсанд. Улар харидордан оиласи, иши ва соғлиғи ҳақида сўрашади. Каталон маркетинги мана шундай!

Энг асосий маслаҳатимиз – Бокерия бозорига бизнинг супермаркетларимизда бериладиган темир аравача билан бориш. Бозорнинг орқа ҳовлисида қулай тураргоҳ бор, шу сабабли машинада келган бўлсангиз, ҳеч қандай муаммо туғилмайди.

Дам олиш кунлари бозор қилиш – каталонияликларга хос одат. Боиси оилавий кечки овқат тайёрлаш – бу алоҳида байрам. Шу сабабли Барселонага борганингизда ҳеч нима сотиб олишни хоҳламасангиз ҳам, албатта Бокерия бозорига бир кириб ўтинг. Бундан асло афсусланмайсиз. Ҳақиқий каталон маданияти, урф-одатларидан баҳраманд бўласиз! Ва бирор нарсани харид қилишни ҳам истаб қоласиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top