Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

08-01-2018 15:00

Нега дунёнинг энг қиммат сартароши Абу Дабида салон очди?

2942

0

Италиялик Россано Феретти дунёдаги энг юқори ҳақ тўланадиган стилистлардан бири ҳисобланади.

Уни Голливуднинг энг етакчи сартароши сифатида қадрлашади.

Унинг мижозлари қаторида – Кейт Мидлтон, Женнифер Лоуренс, Анжелина Жоли, Сальма Хайек, Леди Гага, Кейт Мосс ва бошқа кўплаб юлдузларни учратиш мумкин. Қиролича Диана бўлса уни ўзи билан тўй саёҳатига бирга олиб борган.

Унинг дунёнинг асосий пойтахтларида 20 га яқин салони бор. Қаҳрамонимизнинг Яқин Шарқдаги дастлабки салонлари Дубай ва Абу Дабида очилди! Улар шунчаки салонлар эмас, балки Hair-SPA салонларидир!
Дубайдаги SPA-марказ Jumeirah районида жойлашган. Моҳиятига кўра бу Фереттининг қайта жиҳозланган вилласи, деса ҳам бўлади. Эндиликда бу маникюр, педикюр ва яна бошқа бир қатор хизматлар кўрсатилувчи кенг доирадаги салон!

Салон тўқ рангларда безатилган, заллар эман ёғочидан қилинган бўлиб, қуёш нуридан ёритилади. Мижозларга иккита VIP-хона хизмат кўрсатади.

БАА пойтахтида Россано салони кейинроқ пайдо бўлди, бироқ бу ер ҳам эндиликда шунчаки сартарошхона эмас, балки тўлиқ SPA-салон. У Villa 306, Al Karamah Street манзилида жойлашган. Салон нисбатан оддий безатилган, боиси, стилистнинг сўзларига кўра, мижозларни ҳеч нима чалғитмаслиги керак. Шу сабабли салон асосан орхидеяларга бурканган.

Бу ерда шунингдек, соч, юз, қўлларни парваришлаш, педикюр қилиш ва уқалаш тадбирларини ўташ мумкин.

Айтганча, Россано салонларида унинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган табиий, ҳеч қандай қўшимчаларсиз воситалардан фойдаланилади. Ушбу воситаларни салоннинг ўзида сотиб олиб, уйда бемалол фойдаланишингиз мумкин.

Россанонинг ўзи ҳам Абу Дабига тез-тез келиб туради. Бу ерда фақатгина унинг шогирдлари ишламайди. Баъзан моҳир устанинг ўзида ҳам сочингизни олдиришингиз мумкин.

Лекин унда соч олиш арзон эмаслигини ёдда тутинг: устанинг қўл ҳақи $ 1500 ва ундан юқори баҳоланади! Унинг шогирдларининг хизмати эса $ 120 атрофида. Бироқ Абу Дабида хизмат ҳақлари бироз арзонроқ.

Энди эса Феретти ҳақида икки оғиз сўз. Стилистлик касби унга авлодларидан мерос деб ҳисоблайди. Унинг бобоси ҳам, отаси ва онаси ҳам сартарош бўлишган. Бола ёшлигиданоқ ота-онасининг салонидаги ишларини кўриб улғайган. Ўзининг дастлабки қадамларини Россано аҳолиси 50 кишидан иборат қишлоқчада бошлаган. Унинг сўзларига қараганда, қишлоқда сигир, ғозлар маҳаллий аҳолидан ҳам кўпроқ бўлган экан.

Феретти соч олишни санъат даражасига кўтаришни хоҳлаган. У 19 ёшида Giorgio Armani билан танишиш бахтига муяссар бўлган. Машҳур дизайнер ёш йигитчага иш таклиф қилган. Кейинчалик Фереттининг ўзи ҳам ҳаётини машҳур шахслар билан бўлган учрашув кескин ўзгартириб юборганлигини кўп бор таъкидлайди.

Юқори нархларга қарамасдан, кўпчилик Фереттининг мижозлари сафига қўшилишга интилади. Шу боисдан бўлса керак, устанинг салонлари дунёнинг турли бурчакларида очилган. Ушбу салонларнинг ҳар бири ўзига хос безатилган бўлиб, хизмат турлари ҳам ранг-баранг. Салонлари орасида хизмат ҳақи $ 6 ни ташкил этувчилари ҳам бор.

Стилист ўзи ўйлаб топган ноёб усулга эга бўлиб, унинг моҳиятини «кўринмас соч олиш» усули ташкил этади. Машҳур сартарош соч турмагининг ўзини эмас, ҳар бир толасини парвариш қилмоқ керак деб ҳисоблайди.

Шу сабабли унга шогирд тушиш ҳам осон эмас. У тез пул топиш иштиёқида бўлганларни эмас, соч олиш – санъат деб ҳисоблайдиганларни ўзига шогирд деб танлайди.

Шу сабабли машҳур сартарошда соч олдириш учун эндиликда Миланга учиш шарт эмас, Дубай ёки Абу Дабига боришнинг ўзи кифоя.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top