02-10-2018 17:05
2149
0
Қадрли дўстлар, бугун биз сизлар билан Озарбайжоннинг энг машҳур курорти – Нафталан ҳақида гаплашамиз. Бу соғломлаштиришга қаратилган хизматларни кўрсатувчи, юқори малакали мутахассислар энг замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланувчи ва мижозларга бахтиёр ҳаёт улашувчи замонавий меҳмонхона ва санаторийлардир! Биз у ҳақда оддий ва тушунарли шаклда сўзлаб беришга қарор қилдик.
1
Нафталан нима?
Нафталан – бу дунёда ягона бўлган шифобахш нафталан нефти жойлашган ноёб бальнеологик курорт.
2
Нафталан қаерда жойлашган?
Нафталан Озарбайжонда, Бакудан 330 километр, Ганждан 45 километр узоқликда жойлашган.
3
Бакудан Нафталанга қандай бориш мумкин?
Баку автовокзалидан таксида 25 АҚШ долларига ёки шинам автобусларда бир йўловчи учун 9 АҚШ долларига.
4
Нафталанга қачон борган маъқулроқ?
Курортга исталган пайт бориш мумкин, бироқ у ерга кўпроқ куз, қиш ва баҳорда борган яхши, сабаби йилнинг совуқ мавсумида даволаниш самараси юқори бўлади.
5
Нафталанда қайси касалликлар даволанади?
o Тери касалликлари
o Бўғим ва таянч-ҳаракат аппарати касалликлари
o Асаб касалликлари
o ЛОР-аъзолар касалликлари
o Эркаклар ва аёллар бепуштлиги
6
Нафталанга кимларнинг бориши тақиқланади?
Нафталан нефти тери ва юқумли касалликлар, оғир юрак етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолари борларга тавсия этилмайди.
7
Стандарт даволаниш муддати қанча давом этади?
Нафталан нефтида одатий даволаниш 18-21 кун давом этади ва 12 ванна муолажасини ўз ичига олади. Бироқ 14 кун давомида (10 та ванна) даволаниш ҳам мумкин.
8
Курорт меҳмонхоналарида қандай муолажалар ўтказилади?
Нафталан ванналари, нафталан билан суртиш ва аппликациялар. Нафталан меҳмонхоналарида яшаш соғломлаштириш муолажаларини назарда тутади. Меҳмонлар билан юқори малакали мутахассислар ишлашади.
9
Нафталанда асосан қайси давлатдан келган сайёҳлар дам олишади?
Нафталан меҳмонхоналарининг асосий ҳордиқ чиқарувчилари – булар Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Украинадан ташриф буюрган меҳмонлар. Шунингдек, АҚШ, Канада, Бразилия ва ҳатто Австралиядан келган сайёҳларни ҳам учратиш мумкин.
10
У ерда бўш вақтни қандай ўтказиш мумкин?
Бўш вақт бўлди дегунча Ганж ва Гейгель бўйлаб экскурсияга йўл олиш мумкин. Ганждан узоқ бўлмаган жойда ажойиб Ганжикент курорт ҳудуди бор бўлиб, у ерда Гейгель кўли ва миллий қўриқхона бор.
Tatil.uz да Нафталанга ажойиб пакет мавжуд, у билан сиз мана бу ерда танишасиз. Нафталанга боришни хоҳласангиз, бизнинг сайёҳлик бўйича менежерларимиздан барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Шунингдек, Facebook даги саҳифамизга ёзишингиз мумкин. Энг қайноқ таклифлар бўйича энг сўнгги нархларни биз Telegram-каналимизга жойлаштирамиз. Доим янгиликлардан бохабар бўлиб бориш учун бизга обуна бўлинг!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz