Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

26-08-2019 12:55

Муҳтарам она учун совға сифатида Туркиядаги исломий меҳмонхонада дам олиш

3437

0

Бизнинг сайёҳимиз Мирмуҳсинбек Пўлатов шу йили Туркияга бориб исломий меҳмонхонага жойлашди ва ҳозир у ердан олган таассуротлари билан ўртоқлашишга шошилмоқда!

 

Шу йили мен онамга ажойиб бир совға қилишни ният қилган эдим, улар ҳожи-оналар. Биз онам ва синглим билан Туркияга йўл олдик.

 

Биз биринчи марта исломий меҳмонхонада тўхташга қарор қилдик. Ушбу масалани узоқ вақт ўргандик, Tatil.uz га келганимизда Алишер ака Мирахмедов бизга Сиде районидаги Selge Beach Resort&SPA 5* ни тавсия қилдилар.

 

Шуни айтиб ўтишим керакки, бундай сервис даражасини кутмаган эдим! Бу ерда ислом аҳкомлари бўйича дам олиш учун барча зарур шароитлар яратилган экан.

 

Меҳмонхона ҳудуди катта, хушманзара ва ниҳоятда кўкаламзорлаштирилган.

 

Меҳмонхонанинг ўзи ҳам чиройли ва шинам.

 

У ерда таомлар мутлақо ҳалол. Кафе ва ресторанларда танлов кенг бўлиб, шунга яраша мазали ҳамдир!

 

Меҳмонхона ҳудудида намоз ўқиш учун масжид бор.

 

Масжидда мулла бор экан. У ерда намоз ўқувчилар сони кам бўлгани мени бироз таажжублантирди...

 

Мусаффо денгиз ва меҳмонхона пляжи алоҳида эътиборга лойиқ.

 

Айтганча, пляж мовий ранг байроқ билан белгиланган!

 

Меҳмонхона ҳудудида алоҳида эркак ва аёллар учун, шунингдек қувноқ горкаларга эга болалар бассейни бор.

 

Тўғрисини айтсам, меҳмонхонани танлаётганимда бироз ҳаяжонландим: ҳар ҳолда исломий меҳмонхонада дам олиш мен учун илк тажриба эди. Тўғриси, бу ерда болалар учун жуда кўплаб қизиқарли нарсалар борлигини билмаган эканман! Бу ерда юқоридагилардан ташқари болалар майдончаси ва ўйин хоналари ҳам мавжуд экан!

 

Шу сабабли кейинги сафар бу ерда турмуш ўртоғим ва болаларим билан келмоқчиман. Ўйлашимча, бу ер уларга ёқади!

Асосийси – мен онажонимнинг орзуларини амалга оширдим, улар дам олишдан ва менинг совғамдан мамнунлар. Ахир фарзанд учун онасининг кўнгли кўтарилишидан яхшироқ нарса борми?!

 

Шу боис мен кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришга ёрдам берганликлари учун Tatil.uz га ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман!

Исломий меҳмонхонага боришни режалаштираётган, бироқ айрим сабабларга кўра бундан хавотир олаётган бошқа сайёҳларга ҳам у ерга албатта боришни ва юқори даражали сервисдан баҳра олишни маслаҳат бераман!

Мақола муаллифи: Мирмуҳсинбек Пўлатов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top