12-10-2018 17:50
2071
0
Сиз Tatil.uz нинг сайёҳлик бўйича менежери Шерзод Алиевнинг Баку ва нафталан нефти самараси ҳақидаги мақоласини ўқидингизми? Агар йўқ бўлса, ҳавола бўйича ўтинг, у ерда қизиқарли маълумотлар бор. Бугун эса биз меҳмондўст ва чиройли Тбилиси ҳақидаги навбатдаги мақоламизни эътиборингизга ҳавола қиламиз!
Демак, Нафталандаги соғломлаштириш муолажаларидан кейинги тонгда мен куч-қувватга тўла ҳолда уйғондим. Gashalti Health Hotel Naftalan бош шифокори Шахин Бабаевнинг ҳатто соппа-соғ одам ҳам шифобахш ванналардан сўнг ўзини тетик ҳис қилиши ҳақидаги гапларини эсга олдим. Бу ерга яна албатта ташриф буюраман, бироқ бу сафар бир-икки кунга эмас, балки яхшилаб дам олиш ва профилактик муолажалар курсини ўташ учун келишга қарор қилдим.
Тўйимли ва мазали нонуштадан сўнг йўлга отланамиз...
Даволанишни дам олиш билан бирлаштиришга қарор қилган бўлсангиз, Нафталандан Грузияга сизлар ҳам йўл олишингиз мумкин.
Машина ёки автобусда тахминан беш соат юрасиз. 3-3,5 соат Озарбайжоннинг Грузия билан чегарасигача йўл босилади. Айтганча, бу вақт ичида биз бир марта тўхташга улгурдик. Грузияга икки километр етмасдан мазали балиқ тайёрланувчи шинам ресторан бор.
Сўнг ярим соат мобайнида чегарадан ўтамиз. Яна 60 дақиқа чегарадан Тбилисигача юрилади.
Мана Грузия пойтахтининг атрофидан олинган суратлар.
Ва биз йўл-йўлакай учратган дастлабки сайёҳлар.
Тбилисида биз шаҳар марказида жойлашган Astoria Tbilisi меҳмонхонасига келиб жойлашдик. Биздан беш дақиқа узоқликда дўконлар, ресторанлар, қаҳвахона, фавворалар, фуникулёрларга эга машҳур Руставели хиёбони жойлашган.
Бироқ меҳмонхона шовқин-сурондан олисроқда, сокин кўчада бунёд этилган. Менинг хонам мана бундай. Шинамгина, шундай эмасми?
Astoria Tbilisi – бой тарихга эга машҳур меҳмонхона. Тбилисида янги меҳмонхоналар ҳам бор. Мисол учун, шаҳарнинг қоқ марказидаги Biltmore Hotel Tbilisi. Бу шунингдек, «ЛЮКС» классидаги ҳашаматли меҳмонхона, яна Грузиядаги бу турдаги биринчи осмонўпар бино ва Кавказдаги энг баланд меҳмонхона ҳамдир!
Бу ердан қандай манзара намоён бўлишига бир қаранг!
Мана бундай гўзал аёллар бу ерда ишлашади!
Узоқ сафар ва пиёда сайрдан сўнг иштаҳамиз очилиб кетди. Грузия – ҳақиқий таомлар жаннати, бу ерда барчасини татиб кўришни хоҳлайсиз! Шу сабабли анъанавий таомлардан ўзингизни тутиб тура олмайсиз! Менга айниқса хинкали – грузинча чучвара ёқди.
Кечки овқатдан сўнг тунги Тбилиси бўйлаб сайрга йўл олдик. Шу дамда қачонлардир эшитган шеър ёдимга келди. «Тбилисида ўзгача ажиблик бор. Бу шаҳарнинг осмонида юлдузлар бисёр...» Ҳа, бу шаҳарга узлуксиз қараш мумкин!
Кўп асрлик тарихга эга тор кўчаларда соатлаб сайр қилиш мумкин. Мен кўп давлатларда бўлганман ва шуни аниқ айта оламанки, Тбилисини бошқа шаҳарларга қиёслаб бўлмайди. Унинг архитектураси гўзал табиат манзараси билан уйғунлашиб кетган.
Тбилиси – Кура кўли соҳилларида барпо этилган қалъа иморатлари гувоҳ бўлган кўплаб тарихий жараёнлардир.
Тбилиси – бу шўх мусиқалар акс этган кўнгил. Айтганча, кечки сайр вақтида биз мусиқачиларни учратдик. Улар бизга грузинча куйлар, машҳур «Мимино» фильмидаги қўшиқлар ва бошқа мусиқаларни ижро этиб беришди. Шу орада кўпчилик йиғилдик ва биз вақтимизни ажойиб тарзда ўтказдик.
Ҳа, Грузияни севмаслик мумкин эмас! Шу сабабли у ҳақда бажонидил ҳикоя қилишда давом этаман! Бизни Facebook да кузатиб боринг ва блогимизга кириб туринг!
Айтганча, Tatil.uz да Грузия бўйича ажойиб таклиф мавжуд. Биз билан +99871 200 55 44 рақами орқали боғланишингиз мумкин. Бизнинг сайёҳлик бўйича менежерларимиз сизга энг мақбул саёҳатни таклиф этишади!
Tatil.uz яна бир бор ажойиб сафар ва ўқувчиларимизни янги шаҳарлару давлатлар билан таништириш имкониятини тақдим этганлиги учун Leisure Business Travel компаниясига алоҳида миннатдорчилик билдиради!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz