06-11-2018 17:54
1818
0
Блогимизда Карлови Вари курорти, унинг санаторий ва мўъжизакор суви ҳақида кўп ёзамиз. Бироқ Чехия Карлови Вари билан чекланиб қолмайди. Қулай жойлашуви ва табиий бойликларнинг кўплиги сабабли бу ерда қадимдан бошқа курортлар ҳам ривожланиб келган. Мисол учун, чехларнинг ўзлари жуда яхши кўрувчи энг йирик бальнеологик курортлардан бири Марианские Лазнидир. Бугун ушбу курорт ҳақида ҳикоя қиламиз ва у ерга бориш учун еттита сабабни келтириб ўтамиз!
Бу ерда даволаш мумкин бўлган касалликларнинг кенг рўйхати
Марианские Лазни булоқлари ҳақида илк бор 13 аср йилномаларида эсга олинган, 19 асрга келиб эса бу ерда биринчи санаторий пайдо бўлган. Мутахассислар кўп йиллар давомида бу ерда мавжуд имкониятларни ўрганишди ва даволашнинг энг мақбул усулларини танлашди.
Бугунги кунда бу ерда қуйидаги касалликлар даволанади:
- Таянч-ҳаракат аппарати касалликлари (умуртқа ва бўғимлар, остеопороз)
- Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликлари (сийдик тош касаллиги, пиелонефрит, простатит ва бошқ.)
- Нафас йўллари касалликлари (жумладан астма ва аллергиялар)
- Метаболик касалликлар (подагра, қандли диабет ва ҳ.к.)
- Неврологик касалликлар (Паркинсон касаллиги, чурра, радикулитлар)
- Тери касалликлари (асосий муолажаларни ўтказиб бўлингандан сўнг тикланиш сифатида фақат ремиссия босқичидагилари)
- Гастроэнтерологик касалликлар (ўт пуфаги, жигар, ошқозоности бези касалликларини ўз ичига олувчи)
- Кардиологик касалликлар (юқори қон босими, шунингдек, миокард инфарктидан сўнг)
Бу ерда турли усуллар билан даволашади, бу ҳақда кейинги бандларда тўхталамиз...
Сеҳрли булоқлар
Аслини олганда Марианские Лазнида табиий булоқлар сони юздан ортиқ. Бироқ энг машҳурлари олтита: Хочсимон Ўрмон, Рудольф, Каролина, Амброжа ва Фердинанд булоқлари. Уларнинг барчаси совуқ. Шу сабабли агар уларни ичиш учун эмас, даволаш ванналари учун ишлатилса, 34 градусгача иситилади.
Шифокорлар сувни кунига уч марта ва фақат шифокор кўрсатмаси бўйича ичишни маслаҳат беришади, боиси ҳар бир сув ўзига хос таркиб ва минералларга эга, бу эса организмга аниқ таъсир қилиш имконини беради.
Булоқнинг ёнида даволаниш энг яхши самара беради: махсус финжонни оласиз, 3-4 дақиқа давомида сувни қултумлаб ичасиз, сўнг беш дақиқа танаффус қиласиз ва агар шифокор томонидан буюрилган бўлса, муолажани яна такрорлайсиз. Сувни овқатдан камида 15 дақиқа олдин ичиш керак (кейин эмас).
Газ билан даволаниш имконияти
Марианские Лазни нафақат кўплаб фойдали минерал булоқлари билан, балки турли хасталикларга қарши курашда самарали бўлган карбонад ангидрид билан ҳам машҳур. Шу сабабли бу ердан ундан таянч-ҳаракат аппаратини даволашда фаол фойдаланиб келинмоқда. Мисол учун, бўғимлар оғриганда, тиззага бир нечта газли уколлар қилинади. Муолажадан сўнг беморлар ўзларини ҳеч қачон оғриқ бўлмагандай ҳис қилишларини таъкидлашади. Қуруқ ва анъанавий карбонад ангидрид ванналари юрак-қон томир касалликлари, метаболик ва урологик касалликларни даволашга ёрдам беради.
Шифобахш торф ва лой
Қайта ишланиб сувда аралаштирилган, минерал булоқдан олинган, буғда иситилган ушбу табиий моддалардан танани ўрашда фойдаланилади. Бундай ўрашлардан:
- Организмни тозалашда
- Умуртқа ва бўғим касалликларини даволашда
- Сурункали бронхеологик касалликларни даволашда фойдаланилади.
Бундай муолажаларни мутахассис назорати остида қабул қилиш зарур.
Санаторийларнинг сифатли тиббий базаси
Агар сиз маълум бир юртга нафақат дам олиш, балки даволаниш учун бораётган бўлсангиз, ушбу шарт энг биринчиси бўлиши лозим.
Марианские Лазнидаги кўплаб санаторийлар яхши тиббий базага эга. У ерда юқори малакали шифокорлар ишлашади. Бу ерда, шунингдек, бутун бошли санаторий-курорт комплекслари ҳам бор. Мисол учун, юқори сифатли даволаш марказига эга Spa Resort Hvezda. Бу ерга баъзи ичиш муолажалари ва карбонат ванналарида фойдаланиш учун минерал сувлар ўтказилган.
Марианские Лазнидаги энг йирик замонавий даволаш марказларидан бири Falkensteiner Grand Spa Marienbad санаторийсида жойлашган. Асосий даволаш муолажаларидан ташқари меҳмонлар бешта бассейндан бирида сузиш билан шуғулланишлари мумкин. Ушбу бассейнлар қаторида операциялардан сўнг қайта тикланиш учун ихтисослаштирилган, шунингдек, шифобахш тузли бассейнлар мавжуд.
Марианские Лазни санаторийларида сиз доим мутахассис назоратида бўласиз.
Яшаш учун қулай шарт-шароит ва мазали таомлар
Ушбу мезонлар борасида Марианские Лазнида ҳеч қандай муаммолар йўқ! Дарҳақиқат, яшашда қулайлик – тезроқ даволанишнинг асосий шартларидан бири. Кўпчилик санаторийлар уч маҳал овқатланишни таклиф этади. Заруратга кўра ва шифокор кўрсатмасига биноан дам олувчига парҳез тартиби буюрилади.
Иқлим
Марианские Лазнида даволанишнинг яна бир асосий шарти қулай иқлим ҳисобланади. Курорт жуда ҳам хушманзара жойда, Чехиянинг ғарбий қисмида, Сливков ўрмони чеккасида, Богемия минтақасида жойлашган. У уч томондан тоғлар билан ўралган, бу эса курортга ташриф буюрганларнинг даволанишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ер ҳозир, кузда қанчалик гўзал эканлигига бир қаранг!
Биз сизга Марианские Лазнини танлашингиз учун 7 та сабабни келтириб ўтдик. Ушбу курорт сизни қизиқтирса +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва биз сизга зарур маълумотларни ва энг яхши таклифларни тақдим этамиз!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz